Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси
генерал-лейтенант А.А.Азизовга
Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Шавгон қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан
М У Р О Ж А А Т Н О М А
(шикоят тартибида)
Биз бир гуруҳ исм, шарифлари пастда алоҳида зикр этилган фуқаролар Мамлакатимиз Раҳбари ташаббуси билан аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, халқимизни рози қилиш учун қишлоқ жойларини ободонлаштириш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида қатор йиллардан буён Давлатимизнинг бюджетидан миллардлаб пуллар ажратилмоқда. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, мазкур ажратилган бюджет пулларини шахсий манфаатини барча нарсадан устун қўйадиган “сохта тадбиркору”, Давлат идораларидаги аксарият мансабдор шахсларининг “очкўзлиги”, “еб-тўймаслиги”, фикри-зикрида фақат ва фақат “толон-торож қилиш, ўмариш”-ни мақсад қилган, халқнинг кундалик қийнаб келаётган дарду-ташвишига бефарқ бўлган, Давлатимиз Раҳбарига “сохта-ёлғон-сунъий-бўртирилган-алдамчи” маълумотларни тақдим этишлари натижасида коррупцион ҳолатлар мисли кўринмас даражада “кенг қулоч ёзган”. Бунинг оқибатида қишлоғимиз аҳолисининг келажакга умиди, Давлатнинг ўз фуқароларига ғамхўр эканлигига ишонч буткул йўқолган. Ҳуқуқ-тартибот органлари эса назоратни ўрнатмаганлиги, жиноятларга қарши курашиш керак деган тушунчадан йироқлиги, “сен менга тегма – мен сенга тегмайман” шиори остида вазифасини бажариши, қонун устиворлиги таъминланмаганлигидан баъзи бир мансабдор шахслар моҳирона фойдаланиб, мансаб ваколатларидан шахсий манфаатларини қондириш мақсадида фойдаланиб, жиноий тил бириктирган бир гуруҳ уюшган жиноий гуруҳ аъзолари очиқ-ойдин манзили ажратилган Давлат пулларни халқнинг турмуш тарзини яхшилашга эмас, аксинча ўмариш билан оворалиги, бечора халқнинг Президентимиз томонидан олиб бораётган халқпарвар, одилона сиёсатига нисбатан кескин норозичилик кайфиятини, қахр-ғазаби-ишончсизлигни уйғотиб, фаровон келажакга нисбатан ишончини пучга чиқариб, бюджет маблағларини қатор йиллардан буён “гумдон” қилиб келаётганлиги ҳақида Шавгон қишлоғи аҳлига етарли факт, далил ва исботларимиз мавжуд. Аммо, бу ўзлаштирган пулларни Давлатга қайтариш, фуқароларни бузилган ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклаб бериш, халқни рози қилиш – турмуш тарзини яхшилаш учун Бухоро вилоятида биронта жонкуяр Раҳбарни учратмадик. Хусусан;
– Шавгон қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида мана 3 (учинчи) маротаба ажратилган пулларни олғирлар “ҳазм” қилиш арафасида. Ваҳоланки, уддабурон ҳокимият вакиллари тинмсадан барча Оммавий ахборот воситалари орқали қишлоғимиз аҳолисини 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминлаганлигини, халқ бениҳоят мамнун эканлигини жарангдор овозда, баралла бутун дунёга “жар” солишдан чарчамаяптилар. Аммо, бир неча километрли ётқизилган сифатсиз сув қувурларидан аҳоли бир грамм сув ичгани йўқ. Бир неча йил бурун катта маблағлар эвазига тоза ичимлик суви тортиш баҳонасида ўрнатилиб кейинчалик дом-дараксиз йўқотиб юборилган “ток тақсимлагичи” (трансформатор), “сув минораси” (водонапорная башня), “канализацион қурилмалар” (канализационное сооружение) ҳамда ичимлик суви тармоқларини ўй хўжалигигача етказиш бўйича қилинган зарарли харажатлар юзасидан барча тегишли идоралар “оғзига талқон солгандек жим-жит”. Буниси камлик қилганидек, ишлар ўта сифатсиз, “ҳаром-хариж” “пала-партиш” бажарилган. Бу ниманинг меваси “назоратни йўқлиги, вилоят, туман даражасидаги Раҳбарларни Президентимизнинг талабларига нисбатан ҳурматсизлиги, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни менсимаслиги”!!! Ўринли савол пайдо бўлади: Давлатни бир неча миллиардлаб ажратилган пуллари қаерга ғойиб бўлди?. Сифатсиз бажарилган иш ҳажмини ким, қандай тарзда қабул қилиб олди?. Назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари бевосита ва билвосита жиноятдан хабардор бўлсада, нима учун ҳозирги кунгача қонуний чора кўрмасдан келмоқдалар?. Шавгон қишлоғи аҳолиси томонидан барча Давлат идораларию, ташкилотларга, йўллаган сон-саноқсиз арз-шикоят-доду-фарьёдларига нима учун тегишли ваколатли шахслар қулоқ солмасдан, атайин ўрганилмасдан, “ёпиқ қозон ёпиқлигича қолишини тарафдорилар”?. Бундан кимлар манфаатдор?. Саволлар кўп, аммо ҳар доимгидек жавоб йўқ.
Уч ой олдин “Шавгон” сув иншоотини тантанали очилиш маросимида қатнашган Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Нарзилло Ҳамдамов ва бир қатор мансабдор шахсларга кўп сонли Шавгон қишлоғи аҳолиси ўзини жиддий эътирозлари, кескин норозичилигини аниқ фактлар, мисоллар билан асослаб берган бўлсада, у киши кутилмаган вазиятдан саросимага тушиб, тезда чора кўришни ваъда берган эдилар. Мана орадан яна 3 (уч) ой вақт ўтган бўлса ҳам заррача ўзгаришни сезмадик. Н.Ҳамдамов халқни тинчлантириш учун тегишли Раҳбарларга 2 (икки) ой ичида Шавгон қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини узил-кесил ҳал қилиб унга далолат бериши ҳақида вазифаси юклади. Қани натижа? Ижтимоий тармоқдаги шахсий аккаунтига бир қултум тоза ичимлик суви ичмаган аҳоли пунктларини тўлиқ сув билан таъминлаганлиги ҳақидаги постига расман изоҳ талаб қиламиз!!! Бу нимадан далолат Давлат бюджети пулларини ўзлаштиришга барча звенодаги раҳбарлар, сув иншоотини қуришга қатнашган “тадбиркор”-ларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, халқни алдашдан бошқа нарсага ярамаслиги, Президентнинг сиёсатига очиқ-ойдин хиёнат қилаётганлигидан яққол далолат.
Бир неча йил олдин катта маблағлар эвазига қурилган, маҳаллий халқга заррача ҳам нафи тегмаган, кейинчалик “толон-торож” қилинган сув иншооти, яқинда яна катта маблағ эвазига қайтадан реконструкция қилинган бўлсада, ҳали 6 (олти) ой ўтмасдан авария ҳолатига келиб қолган. Қишлоқ ичини “ўлда-жўлда” ҳамда технологик жараёнларга риоя этмасдан “пала-партиш” ётқизилган сув қувурлари бирламчи сув босимига бардош бермасдан, канализацион люклар ўпирилиши оқибатида йўллар чўкиб, ёрилиб, автомобиль воситаларини ҳаракат чоғида осмонга кўтарилаётган “чанг-ғубор”-лар қишлоқ аҳолисига турли-туман хавф, ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Ўтган сафар ҳам қувур ётқизиш баҳонасида қишлоғимиз йўлларинини “остун-устун қилиб, хароба ва вайронага айлантиришган эди”, яна ўша бечора халқ фарзандларини ризқини қирқиб, ўзини чўнтагидан йўлларга чағил тўктирди. Бу сафар ҳам шу аҳвол, қишлоқдаги ҳозирги манзараларни кўриб беихтиёр Янги Ўзбекистон эмас, аксинча 14-15 асрга сайёҳат қилгандек ўзингизни ҳис этасиз. Қишлоғимиз йўлларининг аксарият қисми тор, ким қаердан хохласа ковлаб ташланган, қувурларни пала-партиш ярим кўмилган – ярим қисми ташқарида осилиб туриши, йўллар чанг – лой кесиб болаларимиз боғча ва мактабга чанг-ғубор ютиб қатнашишга қачонгача мажбур бўлади.
– Шавгон қишлоғида мавжуд ўрта-умумтаълим мактаби 1936 йилда қурилган бўлиб, ҳозиргача тўлиқ замонавий талабларга жавоб бермайди. Сабаби, мактабда ўқувчиларни овқатланиши учун ошхона мавжуд эмас, фаоллар зали йўқ, тоза ичимлик суви билан таъминланмаган, мактаб атрофини хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан ўралмаган, аксарият ўқувчилар Собиқ Иттифоқ давридан қолган яроқсиз “парта-стол-стуллар, синф хоналари”-да таҳсил олмоқдалар. Мактабнинг ёзги спорт майдони “ташландиқ” аҳволда, яъни махсус югуриш йўлакчалари, футбол, волейбол, баскетбол,…майдончаларида спорт билан шуғулланишга қулайликлар йўқ, бу аҳвол билан ёш авлодни жисмонан соғлом, ватанпарвар қилиб тарбиялаш Давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлсаю, санаб ўтилган ҳолат буни инкор қилиб, аксини кўрсатса додимизни кимга айтамиз?.
– Мазкур мактаб ҳудудида бўлган (тахминан 0,7-0,8га)-ни ташкил этган эски мактабнинг ҳудуди ва биносини тўлалигича Ҳокимият балансига ўтган бўлсада, эски бинони кимга, қандай, қанчага, қайси йўллар билан бериб юборилганлиги ҳозиргача сирлигича қолмоқда. Сотиб юборилиб, демонтаж қилинган эски мактаб биноси ўрни неча йиллардан бўён бўш, қаровсиз ётган бўлсада ўрнини ободонлаштириш мақсадида Ҳокимият вакиллари тендер орқали сотувга чиқаришни хаёлларига ҳам келтирмайди.
– Пешкў туманидаги кадастр ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолияти ўта қониқарсизлиги, мажбуриятларини бажармаслиги туфайли қишлоқ ичидаги йўллар аниқ кадастр ҳужжатларида белгиланган бўлсада айрим фуқаролар ноқонуний ўзлаштирилиб, аксарият аҳоли дарвозасини олдида “ўтин”-ини ёинки бошқа мол-мулк-буюмларини жойлаштирганлиги, яма (чуқурлик) ковлаб ўй ҳайвонини “ахлатини” ташлаши, қишлоқни ўртасидан кесиб ўтувчи “ариқ ва зовур”-ларга турли-туман чиқиндилар, ўлик молларни ташлаши оқибатида бадбўй ҳид тарқалиб туриши, турли хил юқумли кассаликлар тарқалишига кенг замин ва шарт-шароитлар яратилган;
– Шавгон қишлоғини ўртасидан кесиб ўтувчи ерларини суғориш учун фойдаланиладиган катта “ариқ” 35-40 йиллдан буён таъмирламаганлиги боис ташландиқ аҳволга келиб, ариқ кўмилиб, сув эркин ҳаракатланмаслиги, ариқнинг ичи бегона ўт, жисмлар билан қопланиб, сув тақсимоти тенг-шафоф амалга оширмаслиги натижасида қишлоқ аҳолиси орасида доимий келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар, норозичиликлар юзага чиқиши одатий ҳолга айланган;
– Пешкў тумани Шавгон қишлоғи туманимизда жойлашган ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан энг кўп сонлини ташкил этсада, оддий бир давлат мактабгача таълим муассасаси билан қамраб олиш даражаси кулгили аҳволда. Собиқ Иттифоқ даврида қурилган, номига “хўжакўрсин”-га қайта реконструкция қилинган, қулайликларга эга бўлмаган, кам сонли болаларни қамраб олади. Неча йилдан буён янги боғча қуриш масаласи дастурга киритилган бўлсада, аммо ҳар доимгидек “жим-житлик”.
– “Шавгон” қишлоғида жойлашган қишлоқ врачлик пункти атрофдаги бир нечта қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келади. Аммо, мазкур “ҚВП” оз сонли аҳоли эҳтиёжини инобатга олиб қурилганлиги, замонавий даволаш асбоб ускуналар билан тўлиқ таъминламаганлиги боис аҳолига замонавий тиббий хизматни тез ҳамда ўз вақтида сифатли кўрсатишда сунъий ноқулайликлар яратиб, беморларни узоқ вақт навбат кутишлари, кам сонли тиббий “койка”-лар, муолажа хоналарнинг оз ва торлиги туфайли доимий равишда аҳолининг оммавий норозичилик, асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Яқинда катта маблағ ажратиб “таъмирлаган” бўлсада, деворларига оддий охак суртиб, кўзга кўринарли бирон ишлар амалга оширилмаган. Аммо, ажратилган Давлат маблағлари моҳирона ўзлаштирилган, объект қабул қилинган, муттасадилар имзо чекган. Бу нимани англатади?.
– Ватанимизни мустақиликга эришганига мана 30 (ўттиз) йилдан ортиқроқ вақт ўтган бўлсада, қишлоғимиз бирон бир жабҳада сезиларли ёинки ижобий ўзгаришларни гувоҳи бўлмадик. Оддий бир тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмаган, “юқори технологиялар ривожи асри бўлган” 21-асрда яшаб туриб элементар “санитария-гигиена”-га риоя қилиши учун ўйида бир чўмилиши учун шароити бўлмаган, йўллари абгор бўлган, боғча-мактаб-тиббий таъминоти-электр таъминотидаги узилишлар, табиий газни қишлоқ аҳолисига бир хил маромда (босим) тақсимлаш йўлга қўймаган, муаммоларини санаса охири кўринмайдиган ШАВГОН халқини дардини эшитадиган Раҳбар Ўзбекистонга топилармикан?. Доно халқимиз айтганидек ўша “эски тос – эски хаммом” йўналишига яшашдан безиб кетдик. Халқни дардини тинглайдиган биронта ташкилоту – давлат идораси мабодо қолганмикан?. Сиз ишонган мансабдор шахслар фақат халқни “кўзига тупроқ сепиш, ёш болалардек алдаш, муаммоларни кўтарса очиқ-ёпиқ йўллар билан босим, тазйиқлар ўтказиш, яккалаш билан овора”. Номига, ҳисобот учун ташкиллаштираётган “сариқ чақадек фойдасиз сайёр қабуллару”, “хўжакўрсинга ҳамда мантиқсиз халқни муаммосини ўрганиш учун уйма-уй юришлар”, “бажарилган – бажарилмаган ишлар, тадбирларни расмга тушириб ҳокимият вакилларига юбориш йўли билан ўзларига очко йиғишлар”-дан бошқа ўзгаришни сезмаётганидан халқ чарчади. Қишлоғимиздаги аксарият аҳолимиз атрофимизда рўй бераётган коррупцион ҳолатлар, воқеа-ҳодисалар, мавжуд қийин яшаш тарзидан, келажакга умид учқунлари сўниб бораётганлигини пайқаш қийин эмас. Қишлоғимизнинг аксарият аҳолиси ишсиз, аҳолини иш билан таъминлаш учун бирон бир корхона, ишлаб чиқариш завод – фабрикалар йўқ, халқни дарду-ташвишлари, қийнаётган муаммолари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Бунақа боришда яқин 100 (юз) йилда ҳам ўзгаришлар-ислоҳотларни ёинки “Янги Ўзбекистони” қуришимиз амри маҳол.
Ҳар доимгидек, мазкур халқни узоқ йиллардан буён қийнаётган муаммоли масалаларни, сон-саноқсиз мурожаатларимизга ҳаттоки ўрганиб чиқиб жавоб беришга уринмаган Пешкў тумани ёинки Бухоро вилоятидаги “лаёқатсиз”, “лавозимга нолойиқ”, “дунёқараши тор”, “муомала маданияти паст”, “аниқ мақсади бўлмаган, лавозимга адашиб тайинланган”, “халқни дарду-ташвиши баҳонасида чўнтагини тўлдиришни асосий мақсад қилган”, маҳалий ҳокимият вакиллари ёинки ҳуқуқ-тартибот органларига юкланадиган бўлса, яна ҳеч қандай ўзгаришларсиз қолишига кафолат берамиз. Чунки булар бир маромда ёлғон маълумотлари орқали юқори турувчи Давлат раҳбарларини алдашга “тенгсиз – устаси фаранг”. Биз буларга нисбатан заррача ишонч-ҳурмат деган тушунчалардан йироқмиз.
Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!!!
Юқорида баён этганларни инобатга олиб, фақат ва фақат Сизлардан мазкур глобал масалалар-муаммоларни, қатор йиллар давомида ечимини топа олмаётган, халқимизнинг ўринли – асосли эътироз – норозичиликларга яққол сабаб бўлаётган қонуний ечим топишини мақсад қилиб, Давлат бюджетидан ажратилган миллиардлаб пулларни толон-торож қилиб, сохта маълумотларни юқори турувчи Раҳбариятга тақдим этган, коррупцион иллатлар ҳамда ҳолатларни синчковлик билан чуқур ўрганиб чиқиб, ДХХ органидан ишончли жонкуяр шахслардан иборат бир гуруҳини қишлоғимизга юбориб, муаммоларни жойида ўрганиб, Шавгон қишлоғи аҳли билан учрашувлар ташкиллаштирилиб, аниқ ёрдам қўлини чўзиш умиди билан мурожаат йўлашга мажбур бўлдик.
Ҳурмат билан: Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Шавгон қишлоғида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчилар: