Қонликул туманидаги “Қ.А.” фермер хўжалиги раҳбари А.Р. «Тахиатош дон махсулотлари» АЖ билан тузилган бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси режасини тўлиқ бажарган бўлсада туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи топшириғига асосан унга тегишли режадан ортиқча 23 тонна дон маҳсулотларини рухсатсиз ва ҳеч бир ҳужжатсиз олиб кетганлигидан норозилигини билдирган. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ушбу масалани асословчи ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқилиб, ортиқча ғаллани фермерга қайтариш ва қонунбузилишлар содир этган шахсларга қонуний чора кўришни сўраб 2023 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Республика Бизнес Омбудсманга мурожаат қилган»

 

Қорақалпоғистонлик  фермернинг мурожаатини  «Фермерлар Кенгаши» Ўзбекистон Республикаси Бизнес Омбудсманига йўллаган, ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бизнес Омбудсмани ушбу  мурожаатни ўрганиш учун  Қорақалпоғистондаги «Вакил девони»га йўллаган, Вакил Девони ушбу мурожаатни ‼️ ўрганиб ўз жавоб хатини қайтарган⁉️

 

Жавоб хатида гўёки‼️Фермер (тадбиркор)нинг ҳуқуқлари поймол бўлмаган ва Қонликўл тумани Қ/Х бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суистеъмол қилмаган яъни ноқонуний буйруқ (топшириқ) бермаган⁉️ Фермер А.Р ва туман Қ/Х бўлими бошлиғи У.Шнинг видео тасвирга олинган гаплашувидан оддий мактаб ўқувчиси ким ноқонуний харакат қилганию ким жабрланиб моддий зарар кўрганини билиб турсаю мутахасислиги ҳуқуқшунос бўлган «Ўзбекистон Президенти Хузуридаги Тадбиркорлик Субъектларининг Ҳуқуқлари ва Қонуний Манфаатларини Химоя Қилиш Бўйича Вакил Девони» бош инспектори в.в.б Ерназар Досанов билмаса? Вакиллик Девонининг тўлик номидан кўриниб турибдики «Президент Хузуридаги» ҳуқуқни химоя қилувчи ташкилот.

Хурматли Республика Бизнес Омбудсмани рахбарияти шундай ҳуқуқшунос ходимларингиз тадбиркорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш учун тадбиркорлар тўлаган солиқдан маош олаяпдиларми? Маоши камлик қилиб ушбу хатнинг мазмунини ўз манфаати йўлида хато ёзган эмасмикан? «Бош ҳуқуқшуносингиз» харакатларига баҳо бериб расмий муносабат беришингизни сўраймиз.

 

Бош Покуратура ҳам ушбу воқеликни ўрганиб чиқиб «Ҳуқуқшуносга» ўргатиб қўйса келажакда тадбиркорлар сарсон бўлмас эдилар.

 

© ANTIKORRUPSIYA махсус мухбири

 

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.