Ҳақиқатни ёмон кўрадиган одамлар
уни дадил айтадиганларни ҳам ёмон кўрадилар”.
(Муаллиф)
Ҳақиқатни гапириш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Ҳақиқат раҳмдилликдан устун туради. Танқид қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун бирон – бир ҳақиқатга ишониш керак. “Бундай қилма” дейиш етарли эмас. “Мана бундай қил”,- деб қўшиб қўйиш ҳам керак.
Ўтмишдаги, бугунги кундаги ва келажакдаги “коррупция” инсон жамияти учун салбий фактор бўлиб қолаверади.
Коррупция балоси катта ва кичик, бадавлат ва камбағал, тараққий топган ёки қолоқ бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди ва чўчқа каби туғса кетма-кет, эгиз-эгиз 12-15-тадан туғаверади.
Коррупция – бу барча (кўпинча қолоқ ва ривожланаётган) давлатларни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Коррупция ҳаётимизнинг барча поғоналарида мавжуд ва ҳамма соҳаларни ўз ичига камраб олган.
Мазкур иллат миллий ахлоқимизга, демократия ва ҳуқуқга катта путур етказяпти. Давлатда инсон ҳуқуқлари бузилишига, аҳлоқсизлик аломатларининг ривожланишига, фуқароларнинг бефарқ бўлиб қолишларига олиб келяпти. Юртнинг маънавий ва моддий тараққиётига ўлчаб бўлмайдиган зарар етказиляпти. Коррупция балоси оқибатида тараққиёт керакли даражада усмаяпти. Инсонлар орасида бўлган адолатни, ориятни, меҳр-оқибатни сўндириб боряпти.
Оддий қилиб айтсак, юртимиздаги коррупция – давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий зиён етказадиган хавфлардан бири.
Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилади”,-деган шиори долзарблигини йўқотгани йўқ.
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш аёвсиз олиб борилса, ахлоқий, иқтисодий муносабатлар соғломлашади, давлат тизими интизоми пастдан юқорига қадар мустаҳкамланади, халқнинг ишончи оқланди.
Барчамиз қўлимиздан келганча, адолатсиз ишнинг олдини олишимиз лозим. Агар бундай қила олмасак, лоақал адолатсиз ишга ёрдам бермаслигимиз керак.
P.S. “Коррупциянинг жирканч қиёфаси” рисоламдан бир қисқача парча.

Тафсия қилинганлар