Ҳақиқатни ёмон кўрадиган одамлар
уни дадил айтадиганларни ҳам ёмон кўрадилар”.
(Муаллиф)
Ҳақиқатни гапириш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Ҳақиқат раҳмдилликдан устун туради. Танқид қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун бирон — бир ҳақиқатга ишониш керак. “Бундай қилма” дейиш етарли эмас. “Мана бундай қил”,- деб қўшиб қўйиш ҳам керак.
Ўтмишдаги, бугунги кундаги ва келажакдаги “коррупция” инсон жамияти учун салбий фактор бўлиб қолаверади.
Коррупция балоси катта ва кичик, бадавлат ва камбағал, тараққий топган ёки қолоқ бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди ва чўчқа каби туғса кетма-кет, эгиз-эгиз 12-15-тадан туғаверади.
Коррупция — бу барча (кўпинча қолоқ ва ривожланаётган) давлатларни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Коррупция ҳаётимизнинг барча поғоналарида мавжуд ва ҳамма соҳаларни ўз ичига камраб олган.
Мазкур иллат миллий ахлоқимизга, демократия ва ҳуқуқга катта путур етказяпти. Давлатда инсон ҳуқуқлари бузилишига, аҳлоқсизлик аломатларининг ривожланишига, фуқароларнинг бефарқ бўлиб қолишларига олиб келяпти. Юртнинг маънавий ва моддий тараққиётига ўлчаб бўлмайдиган зарар етказиляпти. Коррупция балоси оқибатида тараққиёт керакли даражада усмаяпти. Инсонлар орасида бўлган адолатни, ориятни, меҳр-оқибатни сўндириб боряпти.
Оддий қилиб айтсак, юртимиздаги коррупция — давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий зиён етказадиган хавфлардан бири.
Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилади”,-деган шиори долзарблигини йўқотгани йўқ.
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш аёвсиз олиб борилса, ахлоқий, иқтисодий муносабатлар соғломлашади, давлат тизими интизоми пастдан юқорига қадар мустаҳкамланади, халқнинг ишончи оқланди.
Барчамиз қўлимиздан келганча, адолатсиз ишнинг олдини олишимиз лозим. Агар бундай қила олмасак, лоақал адолатсиз ишга ёрдам бермаслигимиз керак.
P.S. “Коррупциянинг жирканч қиёфаси” рисоламдан бир қисқача парча.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.