Қўқон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Шарофат Раҳматова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам тамагирлик қилиб, юзи шувит бўлди.

Гап шундаки, Ш. Раҳматова 2021 йил август ойидан буён поликлиниканинг врачлик маслаҳат комиссиясида ишлаб келаётганди.

Комиссия шифокори сифатида оилавий поликлиникалар томонидан бирламчи ногиронликка тавсия қилинган беморларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, камчиликлари юзасидан тегишли тавсиялар бериш, ногиронлик юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ва тиббиёт бирлашмасига топшириш, гастроэнтерология соҳасида ошқозон-ичак касалликларини даволаш кабилар унинг хизмат вазифалари саналган.

Шу йилнинг август ойида ҳамшира Ситора Тожиева Шарофат опанинг хонасига фуқаро Музаффар Султоновни бошлаб киради. Йигитни қариндоши сифатида таништириб, синг­лиси Муаттар Жўрабоевага ногиронлик гуруҳи белгиланишида ёрдам беришини илтимос қилади.

Шунга биноан Ш. Раҳматова Музаффарнинг қўлидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқади. Қолаверса, яна баъзи ҳужжатларни тайёрлаб келишини айтади.

Шундан кейин орадан тахминан бир ой вақт ўтиб, М. Султонов яна шифокор аёлга учрашади.

– Илтимос, дўхтир, менинг ишимни имкон қадар тезроқ ҳал қилиб берсангиз, – дейди йигит.

– Албатта, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Шарофат Раҳматова шундай дея шаҳар тиббий меҳнат эксперт комиссия­­си масъуллари билан телефон орқали гаплашади. Яъни, муқаддам беморнинг битта буйраги олиб ташлангани ва айни пайтдаги ҳолатига оид тиббий хулоса бўйича улар билан маслаҳатлашади.

Телефонда гаплашган комиссия шифокори эса беморнинг ҳужжатларини жўнатишини айтади. Гўшакни қўйгач, Ш. Раҳматова Музаффарга юзланади.

– Ситоранинг қариндоши бўлганингиз учун ўртага тушяпман, укажон. Фақат бу ишнинг ўзига яраша хизмати бор. Комиссиядагиларнинг олдида мени уялтириб қўймассиз, – дея синглисига ногиронлик гуруҳи белгиланиши учун 300 АҚШ доллари бериши лозимлигини билдиради.

– Хўп. Сиз буёғидан хавотир олманг, – деб унинг хонасидан чиқади “мижоз”.

Бироқ М. Султонов шифокорнинг тамагирлигини ҳазм қилолмайди. Шу боис у Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўқон шаҳар бўлимига мурожаат қилади.

Оқибатда Шарофат Раҳматова 2022 йил 21 сентябрь куни ўз хизмат хонасида ҳамшира Зилола Жўраева орқали Музаффардан 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланади.

Шундан кейин Ш. Раҳматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.

Нодиржон КИМСАНОВ,

жиноят ишлари бўйича

Қўқон шаҳар судининг судьяси

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.