Кеча ижтимоий тармоқларда божхона ходимининг ҳибсга олинганига доир хабарлар чиқди. Орадан 24 соат ўтмай Божхона қўмитаси томонидан ушбу хабарларга расман изоҳ берди.

 

Шахсан қўмита раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов бугун АОКАда бўлиб ўтган божхона органлари фаолиятининг йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида божхона ходими С.Р. билан боғлиқ ҳолат юзасидан ахборот берди.

 

Масаланинг диққатга сазовот иккита жиҳати бор!

 

Биринчидан, шу мазмундаги хабарлар кетма-кет эълон қилинаётган шу кунларда бирон идора ўз ходимининг ҳибсга олинишига расман изоҳ бермаётган паллада Божхона қўмитасининг тезкорлик билан ҳолатга ойдинлик киритаётгани идоранинг очиқлигидан далолат беради.

 

Иккинчидан, бу жиноятни фош қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар эмас, айнан Божхона қўмитасининг ўзи асосий ташаббускор бўлган.

 

И.Мухторовнинг маълум қилишича, божхона ходимининг шубҳали хатти-ҳаракатлари қўмитанинг тезкор тузилмалари томонидан бир неча ой давомида кузатилган, белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказилиб, “божхона органларидан бўшатиш” интизомий жазоси қўлланилган.

Жиноят аломатлари аниқлагани сабабли Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, иш материаллари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга топширилган.

 

Матбуот анжуманида келтириб ўтилган маълумотлар бугун ижтимоий тармоқларда божхона ходими 145 млрд сўм маблағни ўзлаштирмоқчи бўлган дея ёритилмоқда.

 

Аслида эса ушбу маблағни бир гуруҳ шахслардан иборат  жиноий гуруҳ аьзолари ўзлаштирмоқчи бўлган ва бунга божхона ходимини жалб қилишган.

 

Коррупцияга муросасиз муносабатда бўлиб, ўзини тизимдаги нобоп ходимлардан тозалаётган Божхона қўмитасини фақат ва фақат олқишлаш керак.

 

Ушбу хабарлар фонида қўмита раҳбариятига бўлган ҳурматим янада ошди.

АОКАда бўлиб ўтган Божхона қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманини тасвирга олдим ва бугун ижтимоий тармоқлардаги расмий ва шахсий каналларимда Сизларга тақдим этаман. Бу видеотасвирларни ОАВ вакиллари ва тадбиркорларга кўришни тавсия қиламан.

Б. Расулев

 

 

 

Тафсия қилинганлар