Қонликул туманидаги “Қ.А.” фермер хўжалиги раҳбари А.Р. «Тахиатош дон махсулотлари» АЖ билан тузилган бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси режасини тўлиқ бажарган бўлсада туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи топшириғига асосан унга тегишли режадан ортиқча 23 тонна дон маҳсулотларини рухсатсиз ва ҳеч бир ҳужжатсиз олиб кетганлигидан норозилигини билдирган. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ушбу масалани асословчи ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқилиб, ортиқча ғаллани фермерга қайтариш ва қонунбузилишлар содир этган шахсларга қонуний чора кўришни сўраб 2023 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Республика Бизнес Омбудсманга мурожаат қилган»
Қорақалпоғистонлик фермернинг мурожаатини «Фермерлар Кенгаши» Ўзбекистон Республикаси Бизнес Омбудсманига йўллаган, ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бизнес Омбудсмани ушбу мурожаатни ўрганиш учун Қорақалпоғистондаги «Вакил девони»га йўллаган, Вакил Девони ушбу мурожаатни ‼️ ўрганиб ўз жавоб хатини қайтарган⁉️
Жавоб хатида гўёки‼️Фермер (тадбиркор)нинг ҳуқуқлари поймол бўлмаган ва Қонликўл тумани Қ/Х бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суистеъмол қилмаган яъни ноқонуний буйруқ (топшириқ) бермаган⁉️ Фермер А.Р ва туман Қ/Х бўлими бошлиғи У.Шнинг видео тасвирга олинган гаплашувидан оддий мактаб ўқувчиси ким ноқонуний харакат қилганию ким жабрланиб моддий зарар кўрганини билиб турсаю мутахасислиги ҳуқуқшунос бўлган «Ўзбекистон Президенти Хузуридаги Тадбиркорлик Субъектларининг Ҳуқуқлари ва Қонуний Манфаатларини Химоя Қилиш Бўйича Вакил Девони» бош инспектори в.в.б Ерназар Досанов билмаса? Вакиллик Девонининг тўлик номидан кўриниб турибдики «Президент Хузуридаги» ҳуқуқни химоя қилувчи ташкилот.
Хурматли Республика Бизнес Омбудсмани рахбарияти шундай ҳуқуқшунос ходимларингиз тадбиркорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш учун тадбиркорлар тўлаган солиқдан маош олаяпдиларми? Маоши камлик қилиб ушбу хатнинг мазмунини ўз манфаати йўлида хато ёзган эмасмикан? «Бош ҳуқуқшуносингиз» харакатларига баҳо бериб расмий муносабат беришингизни сўраймиз.
Бош Покуратура ҳам ушбу воқеликни ўрганиб чиқиб «Ҳуқуқшуносга» ўргатиб қўйса келажакда тадбиркорлар сарсон бўлмас эдилар.
© ANTIKORRUPSIYA махсус мухбири
t.me/antikorruz