Танишимга совға учун икки дона “Iphone Pro Max” телефони ёхуд фирибгарнинг найранги
Ҳар бир жиноят жазосиз қолмайди деган нақл нечоғлик тўғри эканлиги айрим фирибгарларга “ҳеч ким билмайди” деган фикрлари асосида жазоланишига сабаб бўлади. Галдаги қаҳрамонимизнинг навбатдаги найранги уни озодликдан маҳрум қилди.
Воқеага қисқача тўхталадиган бўлсак, С.Эшматов (исм-шарифи ўзгартирилган) 2017 йил ёз ойларида ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида таксистлик қилиб юрган вақтида, бир мижознинг эркаклар қўл сумкаси машинаси орқа ўриндиғида қолиб кетганлигини, у сумкани очиб кўрганида, 100 ва 50 АҚШ долларлик купюралардаги АҚШ доллари борлигини кўриб, у долларни фарқига боришлиги сабабли уларни қалбаки эканини билгани ҳолда ушбу пулларни уйидаги ўзига тегишли буюмлари ичига беркитиб қўйган. Шундан сўнг у пул ишлаб топиш учун автомашина олди-сотдиси билан шуғуллана бошлаган. 2023 йил 26 февраль куни “OLX” ижтимоий тармоғи орқали Фарғона шаҳрида сотиладиган “Нексия-3” русумли автомашина борлигини кўриб, ушбу автомашина эгаси билан телефон орқали гаплашиб, автомашинани кўриб сотиб олиш учун Фарғона шаҳрига ўртоғи А.Баратов билан бирга келган. Фарғона шаҳрида “Нексия-3” русумли автомашина эгаси билан кўришиб, машинани краскалари кўплиги учун сотиб олмаганлигини ва уларни олиб келган такси ҳайдовчисига телефон сотадиган дўконга олиб боришини айтгани, шунда такси ҳайдовчиси уларни телефон сотадиган дўконга олиб борган, у дўконга кириб, у ердан қалбаки 2.800 АҚШ долларига 2 дона “Iphone Pro Max 14” номли телефон аппаратини сотиб олгани, дўкон сотувчилари ушбу АҚШ долларини қалбаки эканлигини билишмагани, ўртоғи А.Баратов ҳам пулларни қалбаки эканлиги ҳақида умуман билмаганлиги, А.Баратовга ушбу телефонларни бир таниши ишини битириб берганлиги сабабли унга совға қилиш учун сотиб олаётганини айтгани, қалбаки долларлар жами 3200 доллар бўлгани ва қолган 400 АҚШ долларини кейинчалик ёқиб юборган.
С.Эшматов қилмишидан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирсадан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 17 январдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 176-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси 2-қисми тартибида узил-кесил 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Тожиддин Вахобов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси