900.000 сўм эвазига қўшмачилик қилган талаба судланди
Қўшмачилик ҳақида эшитганимизда кўз ўнгимизга жирканч иш билан машғул бўлмоқчи бўлган шахсларни қўшиб берган ёки уларни шу йўлга бошлаган шахслар кўз ўнгимизга келади. Бу иш билан ёш йигитнинг шуғулланиши эса барчани ўйланиб қолишга мажбур қилади.
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи, эндигина 26 ёшга кирган, судланувчи С.Б иҳтиёрида бўлган Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасида жойилашган хонадонда ғаразли ва паст ниятларда қўшмачилик қилиб, тадбирда махсус иштирокчи сифатида иштирок этаётган С.Мирзаолимовга таниши Х.Жўраева билан жинсий алоқа қилишлари учун 900.000 сўм эвазига қулай шароит яратиб берган вақтида ушланиб, ундан холислар иштирокида тадбирда фойдаланилган 900.000 сўм пул маблағлари ашёвий далил тариқасида олинган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида С.Бга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, иш ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Бу ҳолатда, С.Б. ўзига керакли хулоса қилди ва бундан буёғига қонунга бўйсунган ҳолда яшайди деган яхши гумонда бўламиз.
Дадабоев Файзуллоҳ Рустам ўғли, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судья ёрдамчиси