Охирги вақтларда менга баъзилар “Баланд учма, қанотларинг куйиб кетади”, “Танқидларга эхтиёт бўл, тилингни тий!”, “Коррупцияни танқид қилиш масаласига умуман аралашма, ёниб кетасан!” каби “маслахат” ва “тавсия”лар кўпайиб қолди. Рульда кетаётиб шулар хақида ўйладим ва ўзимча хулосалар қилдим. “Баланд учиш” учун, қанотларингиз (виждонингиз, қалбингиз, қўлларингиз) – тоза бўлиши керак, акс холда қанотингиз мойга ботган бўлса (хо давлат хизматида, хо тадбиркорликда – харом-хариж ишларга аралашган бўлсангиз) қанотларингиз куйиб, қулашингиз муқаррар. Шартлардан яна бири, юкингиз енгил, қанотларингиз кучли бўлиши керак. Том маънода қорнингиз, чўнтагингиз, мол-муликингиз енгилроқ бўлиши керак, акс холда бу “юк” сизни парвоз қилишингизга халақит қилади, парвоз қилган тақдирингизда хам сиз “гўштингиз” сабабали қузғунларга ем бўласиз! Энг муҳими – иродангиз, шижоатингиз ва ишончингиз мустахкам бўлиши шарт, акс холда сиз ердан кўтарилсангиз хам, хар хил оқибатлардан қўрқасиз ва булутларга кўтарила олмайсиз!
Уйга келиб, интернет орқали энг юқори учадиган қушлар хақида изланишларим, янада қизиқроқ маълумотларни олишим имкониятини берди.
“Gyps rueppellii” деб номланган қуш марказий Африкада яшар экан ва унинг қонидаги гемоглобин моддаси, кислородни ўзлаштириб, атмосферанинг юқори қатламида кислород танқис бўлган мухитда учишга мослашган экан. Бу қушнинг юқорига кўтарилишидан мақсади узоқ жойларга учиш эмас, балки худудга юқорироқдан разм солиб, ўлжани излаб топиш учун керак экан. Шунингдек эътиборга лойиқ жойи унинг кўзлари ниҳоятда ўткир эканки 11 километр баландликдан туриб ердаги хар бир жонзодни кўриш имкониятини берар экан.
Эътибор беринга! Худди инсонлар хаётидек. Вазиятни кузатиш, харом-хариж ишлар билан шуғулланаётган, коррупционер, ўғрилар, фирибгарлар ва харомхўрлар билан курашишга бел боғлаганлар – 1. Кислород танқис бўлган шароитга мослашиши, содда қилиб айтадиган бўлсак, нафси тийилган бўлиши керак. 2. Вазиятни кузатиш учун уткир кўзга эга бўлиши керак, яъни юқорида санаб ўтилган ифлосликларга бефарқ бўлмаслиги керак. Албатта бундай имкониятга эга бўлганлар, ўз имкониятларини ўзларининг нафсларини қондириш учун эмас, балки жамиятдаги камчиликларни йўқотиш учун ишлатиши керак. Шундай соф мақсадни ўз олдига қўйганларни, ёниш хавфи хам, қулаш хавфи хам қўрқитмайди. Хақ йўлдаги харакатлари сабабли ёниш – хақиқий, халол инсонлар учун шарафдир!!! Хақ йўлда бўлсангиз ёнсангиз хам, қуласангиз хам Аллохни олдида хам, жамиятни олдида хам юзингиз ва қалбингиз ёруғ бўлади. Акс холда, қўлларингиз, виждонингиз тоза бўлмаса пастроқ учинг ёки ердан кўтарилмай юраверинг деган бўлар эдим.
ANTIKORRUZ жамоамиз билан биргаликда коррупция иллати билан курашиш учун катта режаларимиз бор. Хозирги кунда АОКА дан интернет нашр сифатида расман рўйхатдан ўтдик. Жамоамиз аъзолари барчамиз етук ва халол инсонлар Баходир Ахмеджанович, Музаффар Алимов, Jasurbek Ergashev Дима Қаюм, Quanish Tileukeev, Шерзод Батиров Ezgulik Hidoyat ва яна бир қанча фидойилар билан яқин кунларда бу борада жамиятнинг иллатларидан тозалаш борасида намунали ва самарали фаолиятимизни гувохи бўласизлар. Бу жамоамиз хақидаги маълумотларни нима учун бу мақоламга жойлаганимни сабаби, Бизнинг логотипимизда айнан шундай қушнинг расми жойлаштирилган. Агар халол инсон бўлсангиз бундай қушга қойил қолинг, агар харомхўр бўлсангиз бу қушдан хам, унинг сиймоси жойлашган логотипдан хам, бу жамоамиздан хам қўрқинг, токи бизни мақсадимиз, юртимизни бу ифлос иллатдан тозалаш!
Ps. Юқори учиш деганда, мен лавозим пиллапояларидан кўтарилиш ёки тадбиркорлик орқали катта пул топишни назарда тутмадим, мақсад хам қилиб қўймаганман. Буни сабаби оддий, халқ тилида айтадиган бўлсак “Тўримдан -гўрим яқин”лиги )). Лекин жамоатчилик ишлари ва илмий изланишлар билан шуғулланиш ниятларим бор, чунки бундай ишларга “Хечдан кўра -кеч” тамоийлига риоя қиламан!

© Бобур Расулев администратор

@antikorruz

Тафсия қилинганлар