Шу йилнинг 15-сентябрь куни «Ўзбекнефтегаз» АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфида бўлган Газли газни қайта ишлаш заводи атрофида ўрнашиб олган овқатланиш ва савдо расталарида “тадбиркор”-лар томонидан қатор йиллар давомида табиий бойлигимиз ҳисобланмиш “зангори олов”, яъни газни очиқ-ойдин “толон торож” қилиш йўли билан ноқонуний фойдаланиб келган бир гуруҳ шахслар Бухоро Ички ишлар органлари томонидан аниқланиб, тегишли ҳужжатлар процессуал тарзда расмийлаштирганлиги аниқланди.
Шу ўринда бир нечта ўринли саволлар пайдо бўлади!!!.
Нима учун мазкур жиноят ҳақида “Ўзбекнефтегаз” АЖ Раҳбарияти ҳолатни яшириб, атайин оммага хабар бермади?. Қатор йиллар давомида мазкур “тадбиркор”-лар “ўта муҳим ва тоифаланган объект сирасига кирувчи Газли ГҚИЗ” катта миқдордаги “газ”-ни ўғрилик йўли билан ўзлари хохлаган усулда ғайриқонуний фойдаланиб келиб, шу йўл билан Давлатга катта миқдордаги зарар етказиб, барча звенодаги Раҳбарлар бевосита ва билвосита хабардор бўлсаларда, “кўзим кўр – қулоғим кар” позициясини эгалаганлигига нима туртки бўлган экан?
Бошқарма бошлиғининг кўрсатмасига асосан объектни ва унинг атрофини қўриқлаш вазифаси (Навфал Тошев, Ойбек Қандов)-ларга функционал вазифа ва мажбурият сифатида юкланган бўлсада, шу вазифани бажараётгани деб уни орқасидан ойлик маош олсаларда, нима учун номлари зикр қилинган шахслар атайин қонуний чора кўрмасдан, мазкур ҳолат кенг қулоч ёйишга шарт шароит яратиб берганлар? Нима учун айнан хизмат вазифаларига “ўта совуққонлик”, “бепарволик”, “хизмат вазифаларини атайин бажармаслик” ва ҳоказо жиноий кўринишдаги ҳатти-ҳаракатлар аломатлари мавжуд бўлсада, бу шахсларга Раҳбарият қонуний чоралар кўрмасдан келаётганлиги ҳолатини бутун оммага тафсилотлари билан маълум қилинишини расман талаб қиламиз.
Бизнинг таҳририятимиз олдинлари ҳам “Ўзбекнефтегаз” АЖ Газли НГҚЧБ-сидаги кўплаб ғайриқонуний ҳолат ва вазиятлар ҳақида бир нечта асосли мақолаларни факт ва далилларни эълон қилган бўлсакда, буларни олдини олиш, бартараф қилиш, қонуний чоралар кўриш ўрнига асоссиз кимларнидир маълумот етказишга айбдор қилиш, сохта хизмат суриштирувлари ташкиллаштириш, ҳақиқат тарафдорларини сиқувга олиш, ишдан бўшатиш учун тўҳматлар уюштирганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ-дан ушбу жиноятни келиб чиқишига сабабчи бўлган, омили – илдизи билан батафсил ахборот беришларини сўраймиз. Ҳамда хизмат вазифаларига “хўжакўрсинча” ва “лоқайдлар”-ча муносабатда бўлган барча звенодаги мансабдор шахсларга нисбатан қатъий қонуний чора-тадбирлар кўришликни талаб қиламиз.

©Инсайдер

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.