Юнусобод туман ҳокимлигида, «Коррупцияга қарши курашиш тадбири» коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот (семинар тренинг) бўлиб ўтди.

Унда, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоси, “Antikorr.Uz” ОАВ рахбари Бобур Расулев, Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, Юнусобод туман прокурори катта ёрдамчиси Зарифа Мавлонова, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти туман бўлими бошлиғи ўринбосари Иномжон Рахимов, туман Адлия бўлими, Юнусобод туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Семинар давомида, коррупция  жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири экани назарда тутилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш барчанинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар ҳуқуқий мавзуда ўзларини қизиқтирган саволлар ва фикр-мулоҳазалар бўйича депутатлардан ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораси вакилларидан жавоблар олишди.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.