Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 30 январь 2024 йилдаги биринчи йиғилишида, Тошкент шаҳридаги бош бошқарма, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Давлат органларининг ўз фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари – Тошхўджаев Дониёр Бахтиёрович, Тошкент шаҳар Aдлия бошқармаси бошлиғи – Мухаммадиев Нўмон Усмонович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Ходжаев Aбдулхай Хасанбоевичларнинг ҳисоботлари эшитилиб амалга ошираётган ишлари муҳокама этилди.
Мазкур йиғилишда Давлат ташкилотларининг ўз фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Муродов Aлишер Бахтиёр ўғлининг ҳисоботи эшитилиб коррупциявий омилларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Кенгаш йиғилишида “Антикоррупция” ОАВ рахбари, кенгаш аъзоси Расулев Бобир Атхамович, бугунги кунда “Антикоррупция” ОАВ жамоаси томонидан қўлланаётган ва аҳолидан мурожаатларини йиғиб, тахлил қилиш ва ушбу мурожаатлар билан ишлаш бўйича рақамли дастурни қўллаш ва бу вазифани бошқармалар ахборот хизматлари орқали амалага ошириш таклифини берди. Шунингдек Адлия соҳасида коррупция билан курашиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва мулохазаларини билдирди. Антикоррупция кенгаши аъзолари таклифни ижобий қабул қилдилар ва бу ташаббусни амалий қўллаш имкониятларини кўриб чиқадиган бўлдилар.
Кенгаш йиғилиши кун тартибидан ўрин олган Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил биринчи ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам ҳудудий кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди.