Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.M.Мирзиёевга

 

Коррупцияга қарши кураш агентлиги

директори

А.Бурхоновга

 

Давлат хавфсизлик хизмати Раиси

A.Азизовга

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

раиси

Б.Ж.Исламовга

 

Ўзбекистон Республикаси Бош

прокурори

Н.Йўлдошевга

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

P.Бабажановга

 

Марказий Банк раиси

M.Нурмуратовга

 

 

“TRADE & PRODUCTION

INTERNATIONAL” МЧЖ қўшма

корхонаси директори

Ф.О.Хожиевдан

 

 

ШИКОЯТ

бўлиб, ҳозирга қадар Навоий вилоятида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунга қадар компаниямиз томонидан Ўзбекистон Республикасига 8.500.000 АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилди. 2024 йилнинг охирига қадар эса инвестиция лойиҳасининг умумий миқдори 15 000 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Бундан ташқари, “TRADE & PRODUCTION INTERNATIONAL” МЧЖ ҚК “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ нинг таъсисчиси ҳисобланиб, ундаги улуши 34,3% ташкил этади.

Афсуски, 2018 йилдан буён компаниямиз инвестор сифатида айрим шахсларнинг, хусусан, таъсисчи Абдуллаев Абдували Сабировичнинг (“О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖдаги улуши 42,10%), “Baxmal Juice Master” МЧЖ директори бўлган унинг ўғли Р.А.Абдуллаев ва “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан азият чекиб келмоқда.

А.Абдуллаев, Р.А.Абдуллаев ва “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, жиноий келишувга асосан “Baxmal Juice Master” МЧЖга «Ипак йўли банк» АИТБ томонидан ажратилган катта миқдордаги кредит маблағлари ўзлаштиришни мақсад қилиб, ўзлаштирилган кредит натижасида келиб чиққан моддий зарарни эса алдов йўли билан кредит таъминоти учун гаровга қўйилган “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг мулклари ҳисобига суд қарорларини чиқартириш йўли орқали қоплашни мақсад қилганлар.

“Ипак йўли банк” АИТБнинг мансабдор шахслари билан тил бириктирган А.Абдуллаев ва Р.Абдуллаевнинг мақсадлари ўзлаштириб юборилган кредит маблағлари бўйича зарарни қоплаш учун “О’zyengilulgurjisavdo”  МЧЖнинг гаров таъминотига қўйган мол-мулкини аукцион савдолари орқали ўзлари томонидан сотиб олиш учун шароит яратишга қаратилган бўлиб, келгусида “О’zyengilulgurjisavdo”  МЧЖнинг паст нархларда баҳоланган мулкларини А.Абдуллаев томонидан сотиб олиш орқали “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг ягона таъсисчисига айланиш бўлган.

Ота-ўғил Абдуллаевлар “рейдерчи-тажовузкор” режасини амалга ошириш учун “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахслари иштирокидаги жиноий гуруҳ тузиб, банк томонидан ажратилган 1.150.000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштириб юбориб, кредит қарздорлигини “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг мулклари ҳисобидан ундириш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 04.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарори қабул қилинишига эришадилар.

2019 йил декабрь ойи бошида ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими томонидан “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг мулклари аукцион савдолари орқали сотувга қўйилган.

Ота-ўғил Абдуллаевлар “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг мулкини сотиб олиш мақсадида кредит маблағлари эвазига сотиб олинган ва “Baxmal Juice Master” МЧЖга ажратилган кредитнинг таъминоти учун гаровга олинган ускуналарни сотишга қарор қиладилар.

Мазкур мақсадни амалга ошириш учун улар ҳаридор “Natural Juice” МЧЖни топиб, 26.12.2019 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан қопланмаган кредит бўйича гаровда бўлган ускуналарни шу жамиятнинг ўзига 18.000.000.000 сўмга сотганлар.

“Baxmal Juice Master” МЧЖ ҳисоб рақамида инкассо топшириқномаси борлигини билган ота-ўғил Абдуллаевлар, ҳисоб рақамга келиб тушадиган пул маблағлари 04.10.2019 йилдаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан кредит қарздорлигига йўналтирилишини билгани ҳолда, “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахслари билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Baxmal Juice Master” МЧЖнинг ҳисоб рақамидаги инкассо топшириқномасини олиб қўйиб, 2020 йилнинг январь ойи бошларида жамият ҳисоб рақамига ускунани сотишдан келиб тушган 18.000.000.000 сўм пул маблағларидан 10.000.000.000 сўмини келажакда “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг мулкларини сотиб олиши керак бўлган ўзларининг афилланган «Yangikurgan Agro Invest» МЧЖга ўтказиб берганлар.

Шунингдек, ота-ўғил Абдуллаевлар суднинг 04.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан гаровда бўлган заводнинг сотилиб кетиши ва унинг пуллари кредит қарздорлигига йўналтирилиши мумкинлигини билиб, мазкур завод ва унинг ҳудудларини «Natural Juice» МЧЖга сотишдан иборат бўлган чорани кўрганлар. Заводни сотиш шартномасининг қиймати 14.000.000.000 сўмни ташкил этиб, шундан «Baxmal Juice Master» МЧЖнинг ҳисоб рақамига 10.000.000.000 сўм келиб тушган ҳамда ушбу пул маблағлари ҳам суд қарори асосида кредит қарздорлигига йўналтирилмасдан, “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахсларининг кўмаги билан бегоналаштирилган.

Содир этган жиноятлари учун ҳозирги кунда Р.Абдуллаев суднинг қора курсисида ўтирибди, унинг отаси эса халқаро қидирувда бўлиб, у ва “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахсларига нисбатан ички ишлар вазирлигининг тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида Марказий банк томонидан “Ипак йўли банк” АИТБ ходимларига нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ жавобгар “Ипак йўли банк” АИТБга нисбатан ўз мулклари қўйилган гаров шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат этган.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг № 4-1001-1907/17888-сонли иқтисодий иш бўйича 31.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан “О’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ ва “Ипак йўли банк” АИТБ ўртасидаги гаров шартномаси бекор қилинган. Суднинг мазкур қарори апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.

“Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахслари гаров шартномасининг бекор бўлиши кредит маблағларини ўзлаштириш учун тузилган жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳаракатларини яшириш имкониятини йўқотиш эканлигини англагани ҳолда, ҳозирги кунда улар муайян давлат хизматчиларининг ёрдами билан тергов органи ва одил судловга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Хусусан, “Ипак йўли банк” АИТБ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Ички ишлар вазирлигининг терговчиси Х.Якубов томонидан олиб борилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, терговчи Х.Якубов ўзини банк фойдасига манфаатдор сифатида тутиб, “Ипак йўли банк” АИТБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги ҳақида мавжуд далиллар ҳамда хизмат текширувлари хулосалари бўлгани ҳолда унинг ҳаракатлари жиноят иши бўйича дастлабки терговни тугатиш мақсадида ҳақиқатни бузиб кўрсатишга йўналтирилгандир.

Жиноят иши материаллари орасида “Ипак йўли банк” АИТБ ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини фош этадиган Марказий банк томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси бўлгани ҳолда, Х.Якубов ҳеч бир асоссиз банк ходимлари хатти-ҳаракати юзасидан қайта текширув тайинлаб, текширувни “Ипак йўли банк” АИТБ томонидан ўтказилишига йўл қўйиб, олинган ижобий хулосадан сўнг эса жиноят ишини тугатган. Жиноят иши тугатилганлигини эса биздан яшириб келган. Бироқ, унинг мазкур қонунга зид қарори Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан бекор қилиниб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан ҳам шу каби “Ипак йўли банк” АИТБ фойдасига процессуал талабларга зид ҳаракатлар содир этилмоқда. Бу эса бизда юқоридаги ҳаракатлар замирида манфаатдорлик борлигига шубҳа қилишга сабаб бўлмоқда.

Жумладан, 27.11.2023 йилда “Ипак йўли банк” АИТБ Олий суд Раисига ариза билан мурожаат этиб, унда № 4–1001-1907/17888-сонли иш бўйича кассация инстанцияси қарорига нисбатан протест келтиришликни сўраган.

Мазкур ариза судья Б.Исроилов томонидан иш юритувга қабул қилинган.

Маълумки, 2024 йил 1 январь кунидан иқтисодий ишлар бўйича суд қарорларига нисбатан шикоят қилишнинг янги тартиби қонуний кучга кирган бўлиб, тафтиш инстанцияси жорий этилган.

Иқтисодий процессуал кодексининг 311 ва 313-моддаларида тафтиш тартибидаги шикоят ва ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда шикоятга илова қилиниши мажбурий бўлган иловаларга оид тартиб белгиланган.

Унга кўра, тафтиш тартибида берилган шикоятга давлат божи ва почта ҳаражатларини тўланганлигини, шунингдек, ишда иштирок этаётган бошқа тарафларга шикоят ҳамда илова қилинган ҳужжатларнинг юборилганлиги ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Ушбу иқтисодий ишда эса бу талабларнинг умуман бажарилмаганлигини кўриш мумкин.

Бунда, Олий суд “Ипак йўли банк” АИТБга процессуал қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ шикоят қилишнинг янги тартиби ҳақида тушунтириш бериши керак эди.

Бироқ, давлат божи, почта ҳаражатлари тўланмасдан, шикоят нусхаси биз ҳамда бошқа тарафларга юборилмагани ҳолда судья Б.Исроилов ўзининг 10.01.2024 йилдаги ажрими билан қонуний асосларсиз “Ипак йўли банк” АИТБнинг протест келтириш ҳақидаги аризасини тафтиш инстанциясида кўришга иш юритувга қабул қилган.

Шу тариқа, бугунги кунда қонунчилик талабларига зид равишда “Ипак йўли банк” АИТБнинг аризаси асоссиз Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш инстанциясида кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳолат эса судлов ҳайъатининг “Ипак йўли банк” АИТБ манфаатларида ҳаракат қилаётган судлов ҳайъатининг нохолислигини кўрсатмоқда.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Сиздан бизнинг шикоятимизни назоратга олиб, қайд этилган давлат хизматчиларининг коррупцион ҳаракатларига чек қўйиш, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва кредит маблағларининг ўзлаштириб юборилганлиги ҳолати бўйича айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

 

 

Директор                                                                                                               Ф.О.Хожиев

 

 

«ANTIKORRUPCIYA» ОАВ га келиб тушган  мурожаатни ўзбек тилига таржима қилиб, нашр қиляпмиз.

Бундай жиддий масалага ушбу шикоятга дахлдор ва масъул бўлган мутасаддилар ва коррупция билан курашишга ихтисослашган ташкилотлар эътибор қаратишларини кутамиз.

Тафсия қилинганлар