Туяқушсифатлар ҳақида.

“Бошимни ерга тиқиб турсам хаммаси ўтиб кетади, жоним омон қолади, тирик қолсам бўлди, ёки шундай турсам менга хеч ким тегмаса керак” деган бир ажойиб поза.

Шу туришда орқасининг тақдири не кечаркин? Буни ўйлаб хам кўрмайди…..

Хеч хайрон бўлманг, орамизда бундай туяқушсифатлар жуда кўп учраб туради.
Хўш уларни бошқалардан қандай ажратиб олиш мумкин?

Бу жуда осон. Улар порахўрлик бўлаётганини кўриб туради, аммо ўзини кўрмаганга олади. Харомхўрларга қарши курашмоқчи бўлсангиз, Сизга “Қўй, буни тўхтатишни иложи йўқ, бу сендан олдин хам бўлган, кейин хам бўлади” деб маслахат беради. Коррупцияга қарши қўйилган постга хатто лайк босишга хам қўрқади. Унинг учун ҳалқнинг ризқини очиқчасига талон тарож қилинаётганлиги мухим эмас, мухими унга тегишмаса, унинг яқинларига тегишмаса бўлди.

Энди атрофингизга диққат билан назар солинг, мен тасвирлаган шахсни топишга уриниб кўринг…

Улар жуда кўп…а, шундай эмасми?

© Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA гурухи бош администратори

Тафсия қилинганлар