Қуш ўзига ишонч билан қанот қоқиб юқорига учади, буни «ПАРВОЗ» дейишади. Қушнинг бошқа жонзотларга нисбатан ютуқлари хам шунда. Фазога парвоз қилган қуш ташқи таъсирга берилибми, қўрқибми, чарчабми ёки борингки дангасачиликданми, нима сабаб бўлган тақдирда хам ўз қанотларини қоқишдан тўхтатса унинг ерга қулаши муқаррардир! Хеч қандай бахона уни қутқариб қололмайди. У қулайди!
Инсон хаёти хам шунга ўхшаш нарса. Фалон лавозимни эплайман деб рахбариятни ишонтириб иш бошлаб туриб, бир оз муддат ўтгач «мен бу ишни эплолмас эканман» дейиши, шу одамнинг шахсан ўзи учун шубхасиз фожеалидир. Қулаганда йўқолиб кетса хўп, хўп, акс холда унинг бундай шармандали чекингани умрига шерик бўлади.
Шу сабаб хеч қачон чекинманг, йиқилсангиз хам олдинга йиқилинг, фақат олға босинг, ғурурингиз ва ор номусингиз бўлсин!
Чингисхоннинг битта гапи бор «Қўрқяпсанми қилма, қиляпсанми қўрқма, қилдингми афсусланма»
Эйнштейннинг «Бу хаёт велосипед, тўхтасанг йиқиласан» деган гапи хам бунга мисолдир.
© Баходир Сапаев