Бугун “Чегарасиз репортёрлар” сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 поғонага яхшилаб 157 ўриндан 133 ўринга кўтарилди. Бу дегани агарда матбуотга камроқ халақит берилса бундан да баланд натижага кўтарилиш учун имкониятимиз бор.
- Президент айтганларидек, ортга йўл йўқ! Фақат олдинга!
PS: журналист ва блогерларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, эркинлик, озодлик фақат курашлар орқали қўлга киритилади. Шундай экан қўлингизни асло тушурманг ҳурматли ҳамкасблар. Биз агар ҳафсаламизни пир қилсак, қўрқсак инсон қадри бу юртда ҳеч қачон баланд бўлмайди. Инсон ҳуқуқлари, адолат йўқолади. Чунки матбуот вакцинаси қутиришга қарши энг самарали воситадир. Айримларни тишлашига йўл қўймайлик. Ҳуқуқий билимимизни оширайлик. Миллатимиз, фарзандларимиз эртанги куни учун ҳам тинмайлик. Ҳақиқий 4- ҳокимиятга айланайлик. Ҳаммаси ўз қўлимизда.
3 май муборак!
“Одатда, қарға бургутни устига ўтириб олар ва бургутни бошини чўқишни бошлар экан. Бургут бунга эътибор бермасдан юқорига қараб учиб кетаверар экан ва энг юқори чўққига чиққанида, қарға кислород етмаслигидан бургутни устида ўлиб, пастга караб қулар экан”
©Комил Алламжонов