Президентимиз Шавкат Миромонович худудларга ташрифи чоғида доимо шу худудда кўп мехнат қилган, келажак авлод учун намунали фаолият олиб борган инсонларни эсга олиб ўтади. Хозирги кунда биз хам шундай инсонни эсга олиб, улардан ўрнак олиб, кенг жамоатчиликка ва ёшларимизга уларнинг фаолиятини тарғиб қилишни лозим топдик.

Шу эзгу мақсадимизни рўёбга чиқаришимизга туртки бўлган инсон Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманлари бўлмиш Амударё, Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманлари тараққиётига катта хисса қўшган, ўзининг фидойилиги билан элнинг юрагидан жой олган инсон, хурматли оғамиз, халқ мироби Тўли Маткаримовични хотирлаб ўтишни мақсад қилдик.

 

Маткаримов Тўли Маткаримович 1930 йилда Беруний туманида, хозирги Навоий ОФЙда туғилган. 1950-55 йй Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги ММ (ТИИМСХ) институтида ўқиганлар. 1963 йилда Навоий ж/хга раис қилиб тайинланган. 1969 йилдаги Амударёдаги сув тошқинида жонбозлик кўрсатган фидойилардан бири бўлган. 1969й августидан халқ депутатлари туман кенгаши ижроия қўмитаси раиси лавозимига тайинланганлар. 1974й Жанубийқорақалпоқ сув қурилиши трестига бошқарувчи қилиб тайинланганлар. Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида қурилган сув иншоотлари, каналлар, йўл қурилиш ишларига бевосита бошчилик қилганлар. 1990й Беруний ПМКнинг бошлиғи, кейинчалик ҚҚАССР олий Кенгашига 2 чақирувида депутатликка сайланганлар.

Элликқалъа, Тўрткўл Беруний туманларида йирик инфратузилмаларни барпо қилиш ишларига бошчилик қилганлар.

Хозирда ўрнак олишимиз учун намуна бўладиган мислсиз бунёдкорлик ишларини амалга оширганлар.

Унинг қилган барча эзгу ишлари қалбимизда бархаётдир. Жойлари жаннатда бўлсин!

 

© Баходир Сапаев

 

@antikorruz

Тафсия қилинганлар