МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттиряпти.
Ишчи гуруҳлар таркибига 30 та вазирлик ва идоралар, шаҳар, туман секторлари, соҳавий ташкилотларвакиллари жалб этилди.
Аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
— Аҳоли бандлигини таъминлаш, кредит, субсидия масалалари
3 852 нафар фуқаролар бандилигига кўмаклашилди. Жумладан, 1 852 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди, 658 нафарфуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 89 нафарфуқароларга 508,4 млн. сўм миқдорида ишсизлик нафақалари тайинланди.
Тижорат банклари томонидан 27 396 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 1 314,5 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Шундан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 146 нафарфуқарога 3,6 млрд. сўм кредит ажратилди.
— Соғлиқни сақлаш, таълим, ёшлар масалалари
45 757 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 1 956 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилди, 247 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. 56 нафар беморда юқори технологик амалиёт ўтказилди. 182 нафарфуқарога ногиронлик гуруҳи белгиланди.
— Коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати
1 527 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари, 237 та газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди, 35,1 км газ тармоқлари бўялди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳрида 101,0 км тармоқ тортилиб, 21 татрансформатор, 60 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 5,0 км тармоқ тортиш учун траншея қазилди.
Шаҳар бўйича 32,0 кмэскирган ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Олмазор тумани “Мояриқ”, Яшнобод тумани “Катта Янгиобод”, Сергели тумани “Софдил”, Бектемир тумани “Миришкор”, Чилонзор тумани “Оқтепа” маҳаллаларида 2,8 км сув қувурлари мукаммал таъмирланди.
Тадбир бошидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 10 000 донамевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш
Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида Яшнобод тумани аҳолиси учун ишга марҳамат мономарказида оммавий сайёр қабулўтказилди. Оммавий қабуллар жараёнида 36 нафар фуқаролардан турли масалалар бўйича 41 та мурожаат келиб тушди. 16 таси (40%) жойида ижобий ҳал этилди, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 16 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этганлиги сабабли назоратга олинди.
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Сергели ва Олмазор туманларида хатлов жараёнида аниқланган аҳоли муаммоларини ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун жами 760 млн. сўм ҳомийлик маблағи ажратилди.
Сергели тумани ҳокимлиги томонидан тадбир бошидан 296 нафар фуқарога 208,9 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Янгиҳаёт туманида 17 нафарфуқарога 109 млн. сўм даволаниш учун, 4 нафар фуқароларнинг операцияси учун 14 млн. сўм ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Янгиҳаёт туманидаги ногиронлиги мавжуд 30 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари етказилди.
Олмазор туманида 2 нафароғир турмуш шароитидаги, уй-жойи таъмирга муҳтож хотин-қизларга уй-жойни таъмирлаш учун 18,0 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди. 14 нафар хотин-қизларга турар-жой ижараси учун компенсация харажатларига 56,0 млн. сўм йўналтирилди.
Ишлар давом этмоқда.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.