Шу фикрларни халқ таълими вазирлигидаги катталар ўқиб бир мулохаза қилсалар яхши бўларди.

Бир неча йил аввал Андижон вилояти халқ таълими аянчли холатда эди. Ташқаридан қараган одамда бу тизимда давлатчилик тугаган, таълим учун эмас, амалдорлар тизимдан қандай пул қилиб бойиш учун ишлаётгандай кўринарди. Бўлаётган аёвсиз талон тарожликлар хақида бонг урганимизда, ўзимиз тухматчига айланиб, бу учун жавобгарликка хам тортилдик. Лекин хақиқат қалқиб чиқиб, ўша вақти кўтарилган муаммолар ўз тасдиғини топиб, талон тарож қилинган миллиардлар аниқланди. Тизимдаги катта контингентга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилди, кўплари ичкарига кирди. Таълим тизимида носоғлом мухит шаклланган бўлиб, амал талашган тизим ходимлари ёлланма блогерлар ёрдамида ижтимоий тармоқларда бутун тизимни сасини чиқарган, муттахамчилик ортидан қонунларни четлаб ўтиш мумкин экан дея иш ташлашлар ва шунга ўхшаган фитна фасотларга тўлиб кетган эди тизим. Олий маълумотли ўқитувчи устозлар учун шармандали холат, вақтлар эди. Буларни барчасига сабаб ўша вақтдаги рахбарияти истаганини қилиб, ғайриқонуний харакатлари билан хеч қандай жавобгарлик йўқлиги, қонунлар фақат қоғозда эканини ўз амаллари билан кўрсатиб қўйганди. Рахбариятга қараб қуйи тизим ходимлари хам қонун қоидаларни назарписанд қилмай қўйганди.

Тизимга Azizbek Mirkamilov рахбар бўлиб келганидан сўнг, қисқа муддат ичида тизимни жиловлай олди. Ўз қолибига тушурди. Йиғилишлар «отайни*, онайни*» сўзлари ва тахдидлар билан эмас, таълим сохаси ходимларига мос, маданият билан ўта бошлади. Ўқитувчилар ўз қадр қимматини билди. Тизим аввалги рахбарият даврида кўчадан келиб қолган номутахасис кадрлардан тозаланди. Инновацион усуллар, ғояларни қўллаб таълимда катта ижобий ўзгаришлар қила бошлади. Қайсидир харакати самарали бўлса, қайсидир самарасиз, лекин ижобий ўзгаришлар қилиш харакатидан тўхтамади. Блогер ва журналистлар учун хамиша эшиги очиқ, фақат фактлар билан гаплашади. Кўтарилган муаммо хақиқатга тўғри бўлса, муаммо албатта ечимини топади. Агар бирон номуносиб ходимни навбатдаги фитнаси бўлса, олдингизга инкор қила олмайдиган фактларни ташлайди. Таълимни қандай холатда қабул қилди ва қандай холатга келтира олди. Бу хар кимни хам қўлидан келмайдиган иш. Жуда кам инсонларда учрайдиган рахбарлик таланти бўлиши керак. Каримберди Турамурод ака хам Андижонга келганида, анча ижобий фикр ва таъсуротлар билан кетганди.

Хурматли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходимлари!
Бу каъби юқори салохиятли инсонлар кам учрайди. Бундай ислохотчи инсонларни қадрлаш, олдида туриш ва қўллаб қувватлаш керак. Юқорида келтирилган фикрларни ўрганиб, тахлил қиласизлар деб умид қиламан.

© Отабек Нуритдинов

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.