Шу фикрларни халқ таълими вазирлигидаги катталар ўқиб бир мулохаза қилсалар яхши бўларди.
Бир неча йил аввал Андижон вилояти халқ таълими аянчли холатда эди. Ташқаридан қараган одамда бу тизимда давлатчилик тугаган, таълим учун эмас, амалдорлар тизимдан қандай пул қилиб бойиш учун ишлаётгандай кўринарди. Бўлаётган аёвсиз талон тарожликлар хақида бонг урганимизда, ўзимиз тухматчига айланиб, бу учун жавобгарликка хам тортилдик. Лекин хақиқат қалқиб чиқиб, ўша вақти кўтарилган муаммолар ўз тасдиғини топиб, талон тарож қилинган миллиардлар аниқланди. Тизимдаги катта контингентга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилди, кўплари ичкарига кирди. Таълим тизимида носоғлом мухит шаклланган бўлиб, амал талашган тизим ходимлари ёлланма блогерлар ёрдамида ижтимоий тармоқларда бутун тизимни сасини чиқарган, муттахамчилик ортидан қонунларни четлаб ўтиш мумкин экан дея иш ташлашлар ва шунга ўхшаган фитна фасотларга тўлиб кетган эди тизим. Олий маълумотли ўқитувчи устозлар учун шармандали холат, вақтлар эди. Буларни барчасига сабаб ўша вақтдаги рахбарияти истаганини қилиб, ғайриқонуний харакатлари билан хеч қандай жавобгарлик йўқлиги, қонунлар фақат қоғозда эканини ўз амаллари билан кўрсатиб қўйганди. Рахбариятга қараб қуйи тизим ходимлари хам қонун қоидаларни назарписанд қилмай қўйганди.
Тизимга Azizbek Mirkamilov рахбар бўлиб келганидан сўнг, қисқа муддат ичида тизимни жиловлай олди. Ўз қолибига тушурди. Йиғилишлар “отайни*, онайни*” сўзлари ва тахдидлар билан эмас, таълим сохаси ходимларига мос, маданият билан ўта бошлади. Ўқитувчилар ўз қадр қимматини билди. Тизим аввалги рахбарият даврида кўчадан келиб қолган номутахасис кадрлардан тозаланди. Инновацион усуллар, ғояларни қўллаб таълимда катта ижобий ўзгаришлар қила бошлади. Қайсидир харакати самарали бўлса, қайсидир самарасиз, лекин ижобий ўзгаришлар қилиш харакатидан тўхтамади. Блогер ва журналистлар учун хамиша эшиги очиқ, фақат фактлар билан гаплашади. Кўтарилган муаммо хақиқатга тўғри бўлса, муаммо албатта ечимини топади. Агар бирон номуносиб ходимни навбатдаги фитнаси бўлса, олдингизга инкор қила олмайдиган фактларни ташлайди. Таълимни қандай холатда қабул қилди ва қандай холатга келтира олди. Бу хар кимни хам қўлидан келмайдиган иш. Жуда кам инсонларда учрайдиган рахбарлик таланти бўлиши керак. Каримберди Турамурод ака хам Андижонга келганида, анча ижобий фикр ва таъсуротлар билан кетганди.
Хурматли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходимлари!
Бу каъби юқори салохиятли инсонлар кам учрайди. Бундай ислохотчи инсонларни қадрлаш, олдида туриш ва қўллаб қувватлаш керак. Юқорида келтирилган фикрларни ўрганиб, тахлил қиласизлар деб умид қиламан.
© Отабек Нуритдинов