***Совет академиги В.А.Обручев 1948 йилда Орол денгизида сув сатҳи туша бошлагани ва Сибирь дарёларини Оролга буриш керак деган таклиф билан И.В.Сталинга мурожаат қилган, аммо таклиф эътиборсиз қолдирилган;,

***1962 йил Иртиш дарёсидан Қозиғистоннинг Қарағанда шаҳригача узунлиги 458 км, эни 20-50 метр, чуқурлиги 5-7 метр бўлган канал қурилиши бошланган бўлиб, каналнинг биринчи қисми 1968 йилда ишга туширилган ва 1974 йилда тўлиқ ишга тушган.

***1968 йилда КПСС МК Пленуми 1971-1975 йилларда Сибирь дарёларини Оролга буриш бўйича асосий вазифаларни расман белгилаб берган;

*** 1976 йилда бўлиб ўтган КПСС XXV съездида 1976 -1980 йиллар давомида қуриб тугалланиши белгиланган «Сибирь дарёларини Оролга буриш» лойиҳаси қабул қилинган;

***1986 йил 14 августида бир гуруҳ академикларнинг талаби ва тазйиқи остида КПСС МК бош секретари М.С.Горбачев ушбу лойиҳани тўхтатган/бекор қилган;

 

Бекор қилинган лойиҳага кўра:

 

1. Россиянинг Курган, Челябинс, Омск вилоятларидаги оқар сув етиб бормайдиган кичик шаҳарларни сув билан таъминлаш учун кичик каналлар қуриш;

2. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни чучук сув билан тўлиқ таъминлаш;

3. Шимолий Муз океанини Форс кўрфази билан боғлайдиган «Азия» сув йўли («Карское море—Каспийское море—Персидский залив») барпо этиш кўзда тутилган.

 

Лойиҳанинг биринчи этапида узунлиги 2255 км, эни 130-300 метр, чуқурлиги 15 метр бўлган, секундига 1150 м3 сув ўтказиш имкониятига эга «Сибирь — Ўрта Осиё» канали қурилиши ҳам белгиланган эди.

 

Лойиҳанинг иккинчи этапида «Анти-Иртиш» канали қурилиб, Қозоғистоннинг Тўрғай вилоятлари орқали Амударё ва Сирдарёгача сув қуйилиши белгиланган эди. Қозоғистонликларнинг ташаббуси ва жонкуярлиги асосида фақатгина 458 км лик «Иртиш-Қарағанда»канали қуришга улгуришган.

 

Лойиҳани бекор қилишга Кара денгизи суви шўрлаши мумкинлиги, балиқ ресурслари камайиши мумкинлиги, канал йўлидаги кўпгина аҳоли пунктлари сув остида қолиши мумкинлиги ва ер ости сувларининг кўтарилиши мумкинлиги баҳона бўлган. Аммо ўша пайтдаги бир гуруҳ лоббист академикларнинг калласига, ушбу лойиҳани амалга оширмаслик бундан ҳам катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги келмаган.

 

Ҳозирги кунда ўша «лоббистларнинг авлодлари»- «Сибирь дарёларини пастдан тепага йўллаб бўлмайди…сув парланиб иқлим ўзгаради» каби гап сўзлари ҳали ҳам учраб туради.

 

Қозоғистоннинг Тўрғай вилояти орқали Амударё ва Сирдарёга тўғридан тўғри сув қуйилиши мумкинлиги, сув йўлларида йирик сув омбори ва гидроузель қуриб сув заҳиралари ва катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги илмий жиҳатдан исботлаб берилган.

 

Энг асосийси, «Обь — Сирдарё — Амударё — Каспий денгизи — Форс кўрфази» сув транспорти йўлаги барпо этилиб, географик ўрнига кўра Ўзбекистон шу транспорт йўлагининг юраги бўлиб қолиш имконияти пайдо бўлар эди.

 

Ҳозирги кунда «Сибирь дарёларини Оролга буриш» лойиҳаси Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон учун бирдек муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолди, ҳар қайси давлатнинг ўз кўзлаган манфаати шу лойиҳага яна қайтишни тақозо қилади.

 

Маълумотлар очиқ манбалардан олинган.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.