Архивы сиёсат — Antikorr.UZ https://antikorr.uz/tag/siyosat/ Антикоррупция гуруҳи. Fri, 25 Apr 2025 16:30:34 +0000 ru-RU hourly 1 https://wordpress.org/?v=6.6.1 https://antikorr.uz/wp-content/uploads/2022/04/cropped-cropped-cropped-1640033809_16-phonoteka-org-p-fon-flag-i-gerb-uzbekistana-krasivo-24-1-1-1-32x32.jpg Архивы сиёсат — Antikorr.UZ https://antikorr.uz/tag/siyosat/ 32 32 Биринчи инстанция судида суд муҳокамаси тушунчаси ва умумий шартлари https://antikorr.uz/yangiliklar/birinchi-instancziya-sudida-sud-mu%d2%b3okamasi-tushunchasi-va-umumij-shartlari/ Fri, 25 Apr 2025 16:30:34 +0000 https://antikorr.uz/?p=1484 Инсонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатчиликнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, давлат мазкур функциясини одил судловни таъминлаш орқали амалга оширади. Суд муҳокамасининг энг муҳим вазифаси иш бўйича якуний қабул қилинган қарорнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига хизмат қилишдир. Биринчи инстанция суди муҳокамаси суриштирув ва дастлабки тергов якуни бўйича тўпланган жиноят иши ҳужжатларини бахоловчи, […]

Сообщение Биринчи инстанция судида суд муҳокамаси тушунчаси ва умумий шартлари появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Инсонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатчиликнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, давлат мазкур функциясини одил судловни таъминлаш орқали амалга оширади. Суд муҳокамасининг энг муҳим вазифаси иш бўйича якуний қабул қилинган қарорнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига хизмат қилишдир.

Биринчи инстанция суди муҳокамаси суриштирув ва дастлабки тергов якуни бўйича тўпланган жиноят иши ҳужжатларини бахоловчи, зарурат туғилганда тўлдирувчи муҳим процессуал жараёндир.

Суд муҳокамаси жиноят процессининг мустақил босқичи бўлиб, жиноят иши бўйича тўпланган далилларни тарафлар (прокурор, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар ва бошқалар) иштирокида текшириш, янги далиллар тўплаш асосида жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш, шахснинг жиноят содир этишда айбли ёки айбсиз эканлигини исботлашга қаратилган, тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида ҳақиқатни аниқлашга хизмат қиладиган, жиноят-процессуал нормалар билан махсус белгиланган, иштирокчилар чегараси ва ваколатлари аниқ кўрсатилган жараёндир. Жиноят иши бўйича суд иш юритувида юзага келадиган масалаларнинг аксарияти бевосита суд муҳокамасида ҳал қилинади.

Суд муҳокамасига берилган ваколат жиноят процессининг бошқа биронта босқичида учрамайди. Чунки, бу босқичда шахснинг тақдирини ҳал қилишдек муҳим ва масъулиятли, шу билан бирга мураккаб масала ҳал қилинади. Шунинг учун ҳам хато ва камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида суд муҳокамасига жуда катта талаблар қўйилган ва процессуал шакллар Жиноят-процессуал кодексида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 1-қисмида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.

Мазкур конституциявий норманинг ўзиёқ суд муҳокамасининг нечоғли аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди. Айнан суд муҳокамаси жиноят процесси учун энг муҳим ҳисобланган шахснинг айбли ёки айбсиз эканлиги ҳақидаги саволга жавоб топиш учун хизмат қилади.

Суд муҳокамаси жиноят процессининг марказий босқичи ҳисобланади. Бу босқичда жиноят процессининг асосоий вазифалари юзасидан бир тўхтамга келинади, яъни суд жиноят ишини мазмунан кўриб, ўз ҳукмида шахсни айбдор ёки айбдор эмаслиги, ушбу қилмиши учун жазолаш ёки жазоламаслик масаласини узил-кесил ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг суд муҳокамасигача бўлган босқичларида дастлабки айблов юзага келади, жиноят факти бўйича далиллар топилади, текширилади ва уни муҳокама қилиш ҳамда мазмунан ҳал қилиши учун шарт-шароитлар яратилади. Суд муҳокамасидан кейинги босқичларда эса суд қарори текширилади ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилади.

Шундан кўриниб турибдики, суд муҳокамасига берилган ваколат жиноят процессининг биронта босқичига берилган эмас. Суд муҳокамасида давлат органи билан судланувчи ўртасидаги келишмовчилик шахс ва жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилади. Агар судланувчининг айби судда текширилган ва баҳоланган далилларга асосан тўла тасдиғини топса, уни айбдор деб эълон қилинади ҳамда республика номидан қилмишига яраша жазоланади, жазони ўтагандан кейин ҳам маълум вақтгача судланган деб топилади ва аксинча судланувчининг айби исботланмаса у оқланади ва кўрган зарарлари қопланади. Демак бу босқичга шахс тақдирини ҳал қилишдек муҳим вазифа юклатилган. Шундай экан биронта хато ва камчиликларга йўл қўйилмаслиги учун суд муҳокамасига жуда катта талаблар қўйилган ва қонун билан кафолатланган.

Суд жазоловчи орган эмас, судга ишонч, ҳурмат ва эътиқод бўлиши учун у келишмовчиликни жуда катта маҳорат ва адолат билан ҳал қилиши лозим. Бунинг учун айблов ва ҳимоя тарафидаги ваколат мутлақо тенглаштирилиши ва тортишувчилик асосида, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таъминланган ҳолда, жиноят иши мазмунан кўрилиб, бир хулосага келиниши керак.

Шунинг учун ҳам қонун суд муҳокамасига бир неча шартлар қўйган. Бу шартларнинг биронтасини бажармаслик ёки етарли даражада бажармаслик, суд ҳукмига шубҳа билан қарашга олиб келади.

Ўз-ўзидан маълумки, қонунга хилоф, асослантирилмаган, адолатсиз ҳукмнинг қабул қилиниши нафақат суд ҳокимиятини нуфузига қолаверса давлат ҳокимияти шаънига ҳам путур етказади. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда ягона орган бўлган судлар қонунда белгиланган суд муҳокамасининг умумий шартларига қатъий амал қилишлари шарт.

Суд муҳокамасининг умумий шартларига қуйидагилар киради:

— суд муҳокамасининг бевоситалиги, оғзакилиги ва ошкоралиги;

— судловга тегишлилик;

— суд таркибининг ўзгармаслиги;

— суд муҳокамаси иштирокчиларининг тенглигини таъминлаш ва уларнинг процессуал ҳолатини кафолатлаш;

— суд муҳокамаси доирасининг қатъийлиги;

— судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки Жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун ажрим чиқариш, жиноят ишини тўхтатиш ва тугатиш,

— суд мажлисининг тартиби.

Суд муҳокамасининг умумий шартлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, у мажлис давомида амалда намоён бўлади.

Тохиржон Вахобов, Фарғона вилояти судининг судьяси                                        

Сообщение Биринчи инстанция судида суд муҳокамаси тушунчаси ва умумий шартлари появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. https://antikorr.uz/yangiliklar/%d1%9ezbekiston-respublikasining-mamurij-zhavobgarlik-t%d1%9e%d2%93risidagi-kodeksiga-j%d1%9ellarda-%d2%b3arakatlanish-havfsizligini-taminlashga-%d2%b3amda-zhamoat-transportidan-fojdalanish-samaradorl/ Fri, 25 Apr 2025 16:17:32 +0000 https://antikorr.uz/?p=1482 Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан ва яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари […]

Сообщение Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан ва яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан бошқа транспорт воситалари ҳаракатланганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга, йўлларда жамоат транспорти ҳаракатланиши учун қўшимча қулайликлар яратилишига хизмат қилади.

🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган
2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹 1) 128-моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилиши:

«128-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (бундан ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286, 1287 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратиши»;

2) қуйидаги мазмундаги 1287-модда билан тўлдирилсин:

«1287-модда. Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 147-модданинг биринчи қисми «уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш» деган сўзлардан кейин «шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш» деган сўзлар билан тўлдирилди

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ЖИБ Фарғона шаҳар судининг

Раиси Т.Вахобов

Сообщение Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг раиси Б.Юсупалиевнинг шошилинч берган топшириғи кескин норозиликлар келтириб чиқармоқда. https://antikorr.uz/yangiliklar/sanitariya-epidemiologik-osojishtalik-va-zhamoat-salomatligi-%d2%9b%d1%9emitasining-raisi-b-yusupalievning-shoshilinch-bergan-topshiri%d2%93i-keskin-noroziliklar-keltirib-chi%d2%9barmo%d2%9bda/ Fri, 18 Apr 2025 19:50:38 +0000 https://antikorr.uz/?p=1477 Агар қуйидаги мулоҳазаларимни кимлардир ўзларига нисбатан айтилган деб хисобласа, демак ойнада ўзини кўрибди ва мендан хафа бўлишмасин. Баъзи сўзларни алмаштиришга харакат қилдим. Лекин юмшоқроқ альтернативасини топа олмадим. “раҳбарчалар” деган сўзимни хақорат деб тушунманг. Бу ерда бошлиқлар эмас, бошлиқдан кичикроқ, лекин оддийдан юқорироқ лавозимда ишлаб, мана шу қисқартиришларга бош бўлаётган, ёки ўзи оддий ходим бўлса ҳам […]

Сообщение Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг раиси Б.Юсупалиевнинг шошилинч берган топшириғи кескин норозиликлар келтириб чиқармоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>

Агар қуйидаги мулоҳазаларимни кимлардир ўзларига нисбатан айтилган деб хисобласа, демак ойнада ўзини кўрибди ва мендан хафа бўлишмасин.

Баъзи сўзларни алмаштиришга харакат қилдим. Лекин юмшоқроқ альтернативасини топа олмадим. “раҳбарчалар” деган сўзимни хақорат деб тушунманг. Бу ерда бошлиқлар эмас, бошлиқдан кичикроқ, лекин оддийдан юқорироқ лавозимда ишлаб, мана шу қисқартиришларга бош бўлаётган, ёки ўзи оддий ходим бўлса ҳам ўзини бошқаларнинг тақдирини ҳал қилишга хаққи бор деб тушуниб, бошлиқларнинг олдига кириб: “Грузияда СЭС умуман йўқ” деб грузинча андоза бичаётган қўштирноқ ичидаги “ўзидан бошлиқ ясаган раҳбарча”лар кўзда тутилган.

Ассалому алайкум ҳамкасблар.

Хабарларингиз бор, мен лабораторияларнинг қисқартирилиши муносабати билан Республика СЭС Раиси номига хат ёзган эдим. Ўша кундан бери менга кўплаб вилоятлардан қўнғироқлар бўлаяпти. Натижа борми деб сўрашаяпти.

Мен худди ўзим учун харакат қилаётгандек хис қилаяпман ўзимни. Баъзи бир раҳбарчалар ҳам мен тўғримда негатив фикрлар айтибди деб эшитдим. Ким нима деганини аниқ билмайман. Лекин ким бўлса ҳам мард бўлса ўзимга чиқиб дилидагини айтса яхши бўлар эди.

Мен шу пайтгача жуда кўп марта турли юқори ташкилотларга мурожаатлар қилдим. Олий кенгаш Сенатидан тортиб, қуйи ташкилотларнинг бухгалтерларигача, туман молия бўлимлари, Адлия, Молия вазирликларигача мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Мурожаатлар, қўнғироқларнинг барчасида СЭС ходимларининг иш хақи, меҳнат таътили давомийлигини кўпайтириш, қонун бўйича тўланиши керак бўлган устама ва бошқа тўловларнинг тўланмаётганлиги, ходимларнинг имтиёзли нафақага чиқарилмаётганлиги каби бошқаларнинг “проблема”ларини кўтариб чиққанман.

Ўзимнинг ва менинг атрофимдагиларнинг биронтасини бундай “проблема”лари бўлмаган. Чунки жойида, вақтида ҳал этиб келганман.

Мурожаатларимни бошқаларга ҳам фойдаси тегсин деб кутубхонамга жойлаб борганман. Жойланмагани қанча.

Лекин биронтасида ўзим учун бирон нарса сўрамадим. Ҳар бир хатда таъкидладим: “Менга керак эмас” деб.

Ковид пайтида Рес.СЭС дагилардан илтимос қилиб туманга ПЦР лабораториясини олиб келдим. Вилоятдаги раҳбарчалар шунга ҳам қарши бўлишди. Уларга намуналарни ташишни хохлашди. Чунки уларга қанча кўп тахлилга намуна борса шунча кўп пул олишар эди.

Хатто буйруқ билан беркитиб қўймоқчи ҳам бўлишди. Мажбур бўлдим. Республика прокуратурасига чиқдим. Уларнинг топшириғи билан ўша раҳбарчалар туман прокуратурасига чақиртирилди. Мана шу менинг орқамдан гапирган раҳбарча ва яна икки шериги ўшанда Фурқат тумани СЭС и ховлисида ялингандай кечирим сўраган эди. Иккинчи марта Фурқат тумани СЭСи ишига аралашмасликка ваъда беришган эди. Ёдидан кўтарилибди шекилли. Ортимдан гапирибди.

Ковид пайтида лабораторияни ишлатдим. Бирон марта ковид учун фоиз ҳам, устама ҳам олмаганман. Ўзим шуни хохлаганман. Менинг орқамдан гапирган “Раҳбарча” буни жуда яхши билади. Пулини қонуний оламан десам бир кунда “йўли”ни кўрсатиб қўйишга кучим етар эди. Бошқаларникини ундириб бериб юрган, ўзимга келганда қўлимдан келмайдими?

Келади. Лекин мен беморларнинг орқасидан пул ишлашни хохламадим. Аллоҳ берган ризққа сабр қиламан. Етказадигани ҳам ЎЗИ, кетказадигани ҳам ЎЗИ.

Узр. Ўзим тўғримда кўпроқ ёзиб юбордим. Чунки ортимдан гапирганлари озгина хафа қилди. Мен ҳам бандаманда.

Хуллас, мақсадга ўтсам.

Оптимизация қилиш бу бор нарса, бўладиган нарса. Замон талаби ҳам шу.

Лекин “Қисқартир” деса “Соч” ни эмас “Каллани” қисқартиришни таклиф қилаётганлардан ЎЗИ асрасин.

Лаборатория ўзи нимага керак?

Мен лабораторияни ўзим лабораторияда ишлаганим учун эмас, айнан лабораториянинг асл мавқеини билганим учун химоя қилаяпман.

Ҳозирда кўп ходимларимиз лаборатория қисқаришига бефарқдек юришибди. Гўёки лаборатория қисқарса уларга зарари йўқдек. Лаборатория уларга кераги йўқдек. Бундайларнинг орасида ўша мен айтган, лабораториянинг асл моҳиятини тушунмайдиган раҳбарчалар ҳам бор.

Уларнинг бундай позициядалигининг ўзиёқ, неча йил ишлашган бўлса ҳам (баъзиларининг стажи ҳам кўп. Баъзилари хатто ўзлари аввалда лабораторияда ишлашган) нафақат лабораториянинг вазифалари балки ўзларининг вазифаларини ҳам яхши билмасликларида деб биламан.

Санитария бўлимида ишлаганми, эпидемиология бўлимида ишлаганми, дезинфекция бўлимида ишлайдими – айтишсинчи, биронтаси биронта объектга лаборатория тахлилларисиз бирон чора кўра оладими?

Кўрганмиз дейсизми?

Агар лаборатория тахлилларисиз чора кўрган бўлсангиз унда ўша Сиз чора кўрган объект эгаси Сизни судга берса албатта ютқазасиз.

Чанг босиб кетибди, ис босиб кетибди деб “Протокол” туза оласизми?

Нима бўлибди босса?

Йўқ, Сиз мана бунча фоиз БГКП топилди, патоген флора топилди, умумий миқроблар сони ошиқ чиқди, дез.эритмаларда актив хлор фоизи мана бунчага кам …ва х.к. каби лаборатория тахлиллари жавобини қурол қилиб олиб қалпоқли жарима чиқарасиз.

Лаборатория анализисиз чиқариб кўрингчи…

Ҳаётдаги ҳар бир нарсанинг инсон организмига салбий таъсирини ифодалашда объектив баҳони фақат лаборатория таҳлили беради. Сизларнинг эса ҳамма гапингиз ва далилларингиз субъектив.

Сизнинг субъектив далилингизни лабораториянинг объектив тахлил натижаси қўллаб қувватласагина ФАКТ юзага чиқади. Бўлмаса гапларингиз “ГИПОТЕЗА”, гипотеза эса исботланмаган “ФАРАЗ”, фараз учун эса чора кўра олмайсиз.

Жиноятчини жазолаш учун ички ишлар соҳасида криминалистик, суд-тиббиёт экспертизалари ўтказилади. Булар ҳам лабораториянинг бир тури…

Лабораторияларни қисқартиришни таклиф қилаётган ходимлар, шуни билингки Сизларнинг лаборатория натижаларисиз берган ҳар бир тавсиянгиз, таклифларингизнинг бир чақалик қиммати йўқ. Лабораториясиз таҳлил ҳам қила олмайсиз, фойдали тавсия ҳам бера олмайсиз, чора кўришга эса умуман асосингиз бўлмайди.

Мен 42 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаяпман. Соҳамнинг келажагидан хавотирдан айтаяпман. Ходимларимизнинг келажагидан хавотиримдан айтаяпман.

Қайтариб айтаман. Ўзимга хеч нарса керак эмас.

Бир ичкуёв (хотинни уйида яшовчи) айтган экан. Тўнимдан бошқа юким йўқ, лозим бўлса елкамга иламанда чиқиб кетавераман деб.

Менинг ишхонада ўша тўним ҳам йўқ. Боғланиб турган қозиғим ҳам йўқ. Фақат, болаларимдек бўлиб қолган ходимларимнинг тақдиридан ўзга ташвишим ҳам йўқ.

Ишга бўлган аввалгидек “севгим” ҳам йўқ. Чунки севадиган ишнинг ўзи қолмади. СЭС нинг обрўси қолмади. Ҳозир гўёки санитария-тарғиботи ниқоби остида уйма-уй юриб, “кўчангни супуриб қўй, ахлат ташлама, қўлингни совунлаб юв” каби гапларни “тавсия-тарғибот” қилиб расмга тушиб группага ташлашдан бошқа ишлари йўқ. СЭС бошлиғи эса ҳозир чигит экишга масъул.

Аҳоли шунчалик омими-ки, кўчасини тоза тутишни, қўлини совунлаб ювишини ҳам 6 йил ўқиган олий маълумотли СЭС ходими айтишига мухтож бўлса.

Кечирасизлару, агар менинг уйимга мана шундай тарғибот билан келишса, ўзингни вазифангни бажарсанг … деб хайдаб юбораман бундай ходимларни.

СЭС нинг бундайин кўчама-кўча “тарғибот” ишларига ўрганиб қолган ходимларига лаборатория тахлилларининг умуман кераги йўқ бўлиб қолдики, бемалол қисқартириш тарафдори бўлиб қолишди.

Мана шу қисқартиришни таклиф қилаётган раҳбарчалар Ковид пайти кўпчилиги ўзларини лабораторияга урди. Чунки Давлат катта пул тўлаётган эди. Бириси ўзи ишлагани кирса, бириси ишлашга рухсат бериш учун “доля”га кирди. 6% ликка илиниш учун битта лаборатория лаборанти ўзи борса бўладиган жойга 10 таси эргашиб юрди. Бунинг натижасида ишдан кетганлари бўлди, қамалганлари бўлди.

Пандемия тугади деб эълон бўлган кундан Ковидни ҳам эслашмайди, лабораторияларни ҳам қисқартиришга рози.

Лабораторияларнинг кераклигини билишларинг учун яна шундай пандемиялар бўлиб туриши керакми?

Мана шундай пандемияларни олдини олиш учун ҳам лабораторияларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, ходимларнинг савиясини ошириш, бажариладиган тахлилларни, текширилаётган объектларни танлашда илмий асослардан келиб чиқиш керак эмасми?

Олинган натижаларни илмий тахлил қилиб, натижаларини оммага, керакли мутахассисларга етказиш керак эмасми?

Қачонгача “режа” учун ишлаймиз?

Қачон ҳар бир бўлимнинг натижаси бир-бирига боғликликда ўрганилади?

Илмий текшириш институтларимиз, илмий ишларини қачон шу илмий ишлар бажарилди деб кўрсатилаётган жойларга чиқиб қилади?

Бу гапларни гапиришимга асосим бор. Чунки 1980-йилларнинг охирларида Тошкентнинг бир илмий текшириш институтининг илмий мақоласини менга жўнатишган. Унда мен “Ҳаммуаллиф” эканман.

Илмий мақоланинг темаси “Қишлоқ хўжалигида пестицидларнинг қўлланилишининг болалар иммунитетига таъсири” деган мақола. Мақола Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган халқаро тиббиёт Форуми жамланмасида эълон қилинган экан.

Тўғри, бу ишни менга хурмат юзасидан қилишгандир. Чунки ўша пайтларда Москва институтлари ҳам мени ўзларига аспирантурага таклиф қилишган, диссертация тезисларини юборишган эди.

Мени ҳозир ҳам хайрон қолдирадиган нарса, ўша “илмий мақола”да айтилган ишларни менинг иштирокимда, мен ишлайдиган бир чекка райондаги лабораторияда қилинган деб ёзилган эди. Агар мақолани беришмаганида қилган илмий ишимдан бехабар ўтиб кетар эканман…

Аслида эса ўша ишни хақиқатда ҳам бизнинг камтаргина лабораторияда қилса бўлар эди.

Ҳозир нега мумкин эмас?

Ёки ҳозир ҳам илмий ишлар кабинетда қилинадими?

Ҳозирда вирусология лабораторияларга ўтказдирилган БОЕ (КОЕ) коли фагларга текширишни хақиқатда биз ўрганганмиз. БОЕ фагнинг сувда кўпайиши ва камайишининг вирусли гепатит билан касалланишнинг кўпайиши ва камайишига тўғри корреляцияда бўлишини илмий тасдиқланган ва ГОСТ га БОЕ фагни текшириш, сувнинг вирусли касалликларнинг тарқалишидаги ролини кўрсатувчи кўрсатгич сифатида киритилган.

Ишларимиз Харьковдаги халқаро илмий конференция материалларида чоп этилган. Бунга бизнинг ҳам хиссамиз катта бўлган. Чунки асосий ишни бизлар қилганмиз. Оддий район бактериологлари. Бунинг учун 4 йил Москвадан ойлик ҳам олганмиз.

Нима, ҳозирги бактериологларимиз бундай ишларни қила олмайдими, ёки илмий текшириш институтларимизнинг туманларга борса, ўшаларни жалб қилиб, ўша аҳоли пунктлари шароитида илмий текширишлар ўтказдирса обрўларига путур етадими?

Йўқ, оптимизация қилиш керак деган гап урф бўлди. Мана бунча қисқартириш қилиб, мана бунча маблағ иқтисод қилдик деб мақтанишар.

Қисқартириш керак. Лекин юқорида айтганимдек “Сочни” қисқартириш керак бўлган пайтда биратўла бошни олиб ташлаш керакмикан?

Эртага (Аллоҳ ўзи сақласин) бирдан раҳбарчаларимиздан сўрамасдан (сўрамайди ҳам) пандемияга ўхшаш нарса қайталаниб қолса нима қиласиз?

Агар ҳозир лабораториялар қисқартирилса қисқартирилган участкалардаги лаборатория базалари йўқолади. Ходимлар захираси йўқолади. Кадрлар йўқолади. Буни қайта ташкил этиб бўлмайди. Ёки узоқ вақт ва катта маблағ талаб қилади.

Мен 1991 йили янги туманга Бош врач этиб тайинланганимда битта ўзим эдим. Жойим ҳам, ходим ҳам, штат ҳам … устимдаги кийимим ва қўлтиғимдаги дафтарчадан бошқа хеч нарсам йўқ эди.

Энди мана шу қисқартиришни таклиф қилаётганлар, биронтангиз айтингчи, СЭС деган оилани “НОЛ” дан ташкил этиш нималигини биласизми?

Лой қориб, девор қуриб СЭС деган бино қурганмисиз?

У ерда ишлашга одам қидириб кўчама-кўча юрганмисиз?

Топган одамингизнинг бошига том, остига пол қилиш учун югурганмисиз?

Уларнинг бола-чақасини боқиши учун иш хақига пул қидириб юқори ташкилотлар, банклар орасида сарсон бўлганмисиз?

Агар биронта иш ўрни яратган бўлганингизда бунинг машаққатини билар эдингиз.

Йўқотиш осон. Яратиш қийин.

Хеч ким оч қолмайди. Ҳамма ишини топиб ҳам кетади. Лекин СЭСнинг лаборатория хизмати йўқолиб кетади. Ортидан СЭСнинг ўзи ҳам бир кун келиб йўқолади.

Чунки, ўзини химоя қила олмайдиган, ходимларини ўйламайдиган бошлиқлар раҳбарлик қиладиган, тепадан “КЕС” деса кесиб ташлайверадиган, бундай ўтириб салбий томонларини ҳам ўйламайдиган ходимлар ишлайдиган соҳа албатта йўқ бўлиб кетади…

Ўша тепадагиларга ҳам фикрларимизни етказсак тушунишади…

Лабораториядан бошқа бўлимлар ходимлари, юқорида айтганимдек, “менга тааллуқли эмас” деб ўйлаётган бўлсангиз хато қиласиз.

Сизларнинг ҳам камчилигингиз жуда кўп. Бугун буларни айтмоқчи эмасман. «Бир бактериолог бўлса, бизнинг ишларни тушунармиди» деманг.

Ҳозирги вақтда бактериологман. Лекин ҳали кўпчилигингиз АЛИФБОни ўқиб юрган пайтларда СЭСнинг ҳамма соҳаларини назорат қилганман. Шуғулланганман.

Лаборатория қисқарса, лаборатория ходимлари бир марта “ўлади”, яъни ишдан бўшайди. Бошқа ишга жойлашади. Яралари вақт ўтгач битиб ҳам кетади. Аллоҳ ҳаммани ризқи билан берган. Ўша ризқини топади.

Топган ризқи кўпинча эскисидан яхшироқ бўлади ва “Қисқаргани яхши ҳам бўлган экан. Бўлмаса юрар эдим, бировларнинг нажасини кавлаб” ҳам дейди.

Лекин Сиз ишда қоласиз. Сизнинг 0.5-0.25 ставкангизга мана шу бўшаганларни жойлаштиришга ҳозирдан оғзаки буйруқлар берилган.

Кейинги қийинчилигингиз – лаборатория тахлиллари ўтказдиришга мажбурсиз. Режа қиласиз. Бажарилишини талаб қилишади.

Ҳозир қисқартиришгача , тагингизга машина, узоққа борсангиз сафар харажатларини ваъда беришади. Кўрасиз, машина кейин бошлиқдан ортишини. Машина берса ёқилғи бермайди. Бера олмайди ҳам. Метанни беркитиб қўйса бошлиқдан нимани сўрайсиз?

Бошлиқлар: “Оласан, бажарасан, бўлмаса катта кўча, ишлайман деганлар эшигим тагида тиқилиб ётибди”га ўтиб олади. Ёки бундай гапларни 2020 — йиллардаги қисқартиришларда эшитмаганмисиз?

Оласиз, кўтарасиз, ташийсиз, керак бўлса ишхонани машинасига ёнингиздан ёқилғи қуясиз. Лекин ташийсиз. Авваллари 5-10 кмга ташиган бўлсангиз, энди 50-60 кмга олиб борасиз. Олиб боргунча намунангизнинг текширадиган жойи ҳам қолмайди. Чунки бактериологик тахлилларни олиш, сақлаш, ташиш қоидалари ҳам бор.

Ҳа, айтганча. Баъзиларда бунга ҳам ечим бор. Ўша бошқа туман ёки шахар лабораториясига ўзингиз борасизда, яқин жойдаги жўмракдан 20-30 та идишга сув наъмунасини олиб, ўзингиз туманингиздаги манзилларни ёзиб бераверасиз. Бунга мажбур ҳам бўласиз хали…

Лаборатория ходимлари бир марта жон берса, санитария-гигиена, эпидемиология бўлимлари ҳар куни жон берасиз. Шунинг учун Сизлар лаборатория ходимларидан ҳам қатъийроқ туриб “ЎЗИНГИЗНИНГ ЛАБОРАТОРИЯНГИЗ”ни химоя қилишингиз керак.

Четдан кузатиб турувчиларни эса, майли елкасида шишалар ортиб намуна ташиганларида кўрамиз. Лекин кеч бўлади…

Гапни бошида менга кўплаб телефон қўнғироқлари бўлаётганлигидан, хатимнинг жавоби бўлдими дегувчиларнинг кўпайганлигидан бошлаган эдим.

Хат Раисга ўша куни берилган экан. Раис ҳам Президентимизнинг Андижон вилоятига ташрифлари муносабати билан Андижон вилоятига кетишган экан. Хатни ўзлари билан олиб олишган экан. Менга айтишлари бўйича бугун телефонда ёрдамчиларига “Хат билан танишдим, айтиб қўйинг ҳавотир олмай ишни давом эттираверишсин. Ҳозирда хеч қандай қисқартириш кўзда тутилгани йўқ. Масала ўрганилаяпти, ва албатта бирон қарор қабул қилишдан олдин маслаҳатлашиб қиламиз» дейишибди.

Лекин бошқа вилоятлардан ҳам Фарғонаникидек оптимизация хариталари тайёрлаб беришганларини эшитдик.

Ин шаъа Аллоҳ, умид қилишдан чарчатмасин. Ҳаммаси яхшилик билан тугасин.

Бу дегани ҳаммаси яхши дегани ҳам эмас. Чунки қисқартириш ҳозир трендда.

Шу сабаб ҳаммамиз ўз таклифларимизни тайёрлаб Республика раҳбариятига киритсак яхши бўлар эди.

Баъзилардан таклиф сўрасак, иш хақи кам, махсус кийим беришса, сут – қатиқ бермаяпти, замонавий аппаратуралар беришса деган таклифлар кўп учрайди.

Ҳозирги масала сохани сақлаб қолиш масаласи. Эътиборни шунга қаратиш керак. Оила тўкис бўлса бола-чақа ҳам бўлади, сут – қатиқ ҳам, замонавий BYD лар минамиз.

Таклифларни мана шу йўналишда — соҳанинг ўрни ва сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисида беришга харакат қилинглар. Таклифларни ёлғиз бермасдан, жамоангиз номидан киритсангизлар яна ҳам яхши бўлса керак. Чунки кўпчиликнинг назаридан ўтган таклифнинг вазни оғирроқ бўлади.

Баъзиларнинг енгил гапига кириб, тўпланишиб у ёқ, бу ёққа борманглар. Ўзимизга тескари ишлайди. Хали бир тўхтамга келишгани йўқ. Таклифлар ўрганилаяпти экан. Сизлар ҳам таклифларингизни беринглар.

Биринчи навбатда Рес.СЭС. раиси Б.Қ.Юсупалиев номига. Субординация ҳам шуни тақозо этади.

(Вилоят бошлиқларига ёзманг. Фойдаси йўқ)

Агарда Республика СЭСида ҳам ҳал бўлмаса кейин юқори ташкилотларга чиқсангиз бўлади. Бунинг учун ҳам ҳамма важларнинг тарозини босадиганини тайёрлаб туриш керак. Юқорида айтганимдек, қорин оч, устим юпун деган гаплар ўтмайди.

Агентлик билан Инспекцияни қўшилишига ҳам мана шундай аниқ таҳлилий мурожаатнинг роли катта бўлган ва ниятимизга етганмиз.

Буниси ҳам ҳайрли бўлсин ин шаъа Аллоҳ. Бундан кейин мен аралашмайман. Чарчадим ва соҳадан чиқиб кетишга тайёрман…

Ва кимларнидир хафа қилган бўлсам узр сўрайман.

Ҳурмат билан Хайрулло Комилов

Сообщение Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг раиси Б.Юсупалиевнинг шошилинч берган топшириғи кескин норозиликлар келтириб чиқармоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Cуд ҳокимияти мустақиллиги ва иш кўришда судьяларнинг холислиги — адолат гаровидир https://antikorr.uz/yangiliklar/cud-%d2%b3okimiyati-musta%d2%9billigi-va-ish-k%d1%9erishda-sudyalarning-holisligi-adolat-garovidir/ Wed, 16 Apr 2025 07:00:17 +0000 https://antikorr.uz/?p=1474 Айбланувчи ўз ишини мустақил суд   томонидан кўриб чиқилишига ҳақли! Суд ҳокимияти ижро ҳокимияти, қонун чиқарувчи ҳокимият ёки суд прецесси мустақил бўлиши керак. Бу шуни англатадики, суд ҳокимияти ҳам, шунингдек уни ташкил қилувчи судьялар ҳам давлат ҳокимиятнинг бошқа тармоқларига ёки суд процесси томонларига ҳам қарам бўла олмайди. Шунинг учун судлар мустақил бўлиб, давлат ҳокимияти тармоқлари ёки […]

Сообщение Cуд ҳокимияти мустақиллиги ва иш кўришда судьяларнинг холислиги — адолат гаровидир появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Айбланувчи ўз ишини мустақил суд   томонидан кўриб чиқилишига ҳақли!

Суд ҳокимияти ижро ҳокимияти, қонун чиқарувчи ҳокимият ёки суд прецесси мустақил бўлиши керак. Бу шуни англатадики, суд ҳокимияти ҳам, шунингдек уни ташкил қилувчи судьялар ҳам давлат ҳокимиятнинг бошқа тармоқларига ёки суд процесси томонларига ҳам қарам бўла олмайди. Шунинг учун судлар мустақил бўлиб, давлат ҳокимияти тармоқлари ёки бошқа шахслардан холис бўлиши керак. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги мамлакат конституцияси, қонунлари ва сиёсати томонидан кафолатланиши керак ва амалда ижро ҳокимияти, унинг идоралари ва вакиллари томонидан, шунингдек ҳокимиятнинг қонунчилик тармоғи томонидан бажарилиши шарт.

Суд жараёнларига ҳеч қандай ўринсиз ва асосларсиз аралашувга йўл қўйилмайди. Судларнинг қарорлари қонунга асосан ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган ҳолатлардан ташқари қайта кўриб чиқилиши, енгиллаштирилиши ва авф этилиши мумкин эмас. Суд ҳокимияти суд маъмуриятининг ички тузилиши нуқтаи назаридан мустақил бўлиши керак, жумладан, тегишли бўлган суд доирасида ишларни инсон омили иштирокисиз тақсимланиши керак.

“Судларнинг мустақиллиги” атамаси икки ўлчамга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Булар инстиционал мустақиллик ва шахсий мустақиллик. Уларнинг ҳар иккиси шуни тақозо этадики, суд ҳокимияти, судьялар, уларнинг таркибий қисмлари бошқа бирон оммавий ҳокимиятга бўйсунмаслиги керак.

Юқоридаги тушунчалар қуйдагича изоҳланган.

Институционал мустақиллик шуни англатадики, судьялар ва судлар ҳокимиятнинг бошқа тармоқларидан мустақил inter alia, яъни улар ҳеч қандай бошқа давлат органларига, яъни ижроия ҳокимиятига бўйсунмайди ва улар олдида жавоб бермайди. Бу шуни англатадики, барча бошқа давлат муассасалари суд ҳокимияти қарорларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этшлари шарт.

Шахсий муастақиллик шуни англатадики, судлар суд ҳокимиятининг бошқа аъзоларидан мустақилдир. Шахсни судья лавозимига тайинлаш жараёни ошкора бўлиши ва судларни танлаш бўйича қатъий талабларга бўйсуниш керак. Умуман судьяларни лавозимларига тайинлаш судлар ёки ижроия ёки қонунчилик органларидан мустақил бўлган идора томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Судьянинг лавозимига танлаш усули суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва холислигини таъминлаши зарур.

Судьяни лавозимига тайинлаш ижроия ҳокимияти томонидан амалга оширилиши ёки судларнинг халқ томонидан овоз бериш орқали сайланиши суд мустақиллигига путур етказади. Шахсларни суд лавозимига тайинлаш мезонларига уларнинг касбий лаёқати, қобилиятлари, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқ соҳасидан тегишли тайёрлигидан келиб чиқувчи ана шу лавозимни эгаллашга муносиблиги билан белгиланди. Мазкур мезонларга жавоб берган шахс жинси, ирқи, миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий мақоми ва бошқа мақомларидан қатъий назар судья лавозими номзод бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Лекин давлат томонидан қуйидагиларни белгиланиши камситиш ҳисобланмайди, яъни

-судьялик лавомларини эгаллаш учун энг кам ёшни ёки номзодни тажриба даражасини белгилаш;

-суд амалдорларини мансабни эгаллаш муддатини ва уларни пенсия ёшини белгилаш;

-судьялар ёки суднинг бошқа ходимлари лавозими ва даражасидан келиб чиқиб мансабни эгаллашни турлича муддатларини, нафақага чиқиш ёши чегараларини белгилаш;

-судьяликка номзод ушбу мамлакатнинг фуқароси бўлишини талаб қилиш, тегишли юридик маълумот ва суд тизимида тегишли вазифаларни бажариш малакасига эга бўлмаган киши судьялик лавозимига тайинланиши мумкин эмас.

Судьяларга лавозимни эгаллашнинг улар мажбурий равишда нафақага чиқадиган ёшгача ёки ваколатларининг муддати тугагунча кафолатланган муддат берилиши керак. Судьяларнинг ваколати муддати, муносиб рағбатлантирилиши пенсия таъминоти, ижтимоий ва жинсмоний суғурталаш шартлари, пенсия ёши, интизомий ёки ҳимоялаш механизмлари ва ишнинг бошқа шартлари қонунда белгиланган ва кафолатланган бўлиши керак. Хизмат пағонасида ўсиши ва судьяларнинг рағбатлантирилиши холис мезонларга, биринчи навбатда малака, касбий маҳорат ва тажриба каби мезонларга асосланиши керак. Судьялар судьялик унвонига номуносиб
хатти-ҳаракатлар, жиноят содир қилганлиги учун ёки ишга яроқли бўлмай қолганлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади. Барча ҳолатларда судьяларга нисбатан интизомий чоралар қуйидаги стандартларга жавоб бериши керак.

-судьяларга нисбатан шикоятни кўриб чиқиш ёки касб вакили сифатида содир қилган хатти-ҳаракатлари туфайли уларни интизомий жавобгарликка тортиш қонунчилик йўли билан аниқланиши керак. Судьяларга нисбатан ҳар қандай шикоятлар ва айбловлар тезкорлик билан ва адолатли тарзда кўриб чиқилиши зарур;

-уларга нисбатан интизомий чора кўриладиган ёки уларни ваколатларини тугаллашга ёки лавозимидан озод қилишга қаратилган жараёнларда судьялар ўз ишларини холисона кўриб чиқишини сўрашга ҳақли;

-судьялар “bona fide” содир қилинган суд хатолари, қонунни муайян тарзда шарҳланишига қўшилмагани ёки фақат уларнинг қарори апелляция инстанцияси томонидан бекор қилинганлиги ёки кўриб чиқиш учун юқори суд органига жўнатилганлиги учун лавозимидан четлатилиши ёки жазоланиши мумкин эмас.

Судлар ва судьялар холис бўлиши лозим. Холислик шуни англатадики, судлар ва судьялар кўриб чиқилаётган ишлардан манфаатдор бўлмасликлари, кўриб чиқилаётган иш ҳақида янглиш тассуротга эга бўлмаслиги керак ҳамда томонлардан бирининг манфаатларини кўзлаб иш юритмасликлари зарур. Холислик шуни англатадики, судьялар ўзлари кўриб чиқаётган саволлар бўйича фактларга асосланган ҳолда ва қонунга мос қарор қабул қилши керак, бунда бирор бир кимсадан ёки бир сабабга кўра чекловлар ва ўринсиз таъсирлар кўрсатилишига, рағбатларга, тазйиқларга, бевосита ва билвосита таҳдид ва аралашувчларга йўл қўймасликлари керак.

Холислик тамойил ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида судья одилни судловни амалга оширишга имкон бермайдиган ёки ўзининг холислигини обрўсизлантирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда ўз номзодига эътироз билдириш бўйича тегишли мажбуриятни юзага келтиради. Бундай ҳолларда судья ўз номзодига эътироз билдириши ва судда иштирок этишдан воз кечиши керак.

Судья иштирокчиларга бетараф бўлиши, балки шундай таассурот уйғотиши ҳам зарур. Улар фақат холисликни ҳам субъектив, ҳам объектив томонларига жавоб берган тақдирдагина холис деб ҳисобланиши мумкин. Судьяларнинг субъектив холислиги уларнинг кўриб чиқилаётган ишга нисбатан шахсий қарашлари билан белгиланади. Судьяларнинг объектив холислиги ушбу масала бўйича ҳар қандай шубҳаларга ўрин қолдирмайдиган судьялар корпусинининг холислигига доир етарли кафолатлар мавжудлигини англатади. Объектив холисликнинг исботи судья томонидан ўзининг холислиги бўйича ҳар қандай гумонга ўрин қолдирмайдиган тарзда етарли кафолатлар тақдим қилинишдан ташкил топади. Суд ва судьянинг холислигига учта муҳим кўрсаткич бўйича баҳо берилиши керак. Булар: суд процессининг бошқа босқичларида судьянинг роли; судья томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари; ишни олиб бораётган судья аввал ҳам ушбу ишда бошқа вазифада иш олиб боргани билан белгиланади.

Юқоридаги келтириб ўтилган фармонларда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга оширилиши суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақилигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишининг муҳим шартлари сифатида хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди

тергов судьяси Ш.К.Каримов

 

 

Сообщение Cуд ҳокимияти мустақиллиги ва иш кўришда судьяларнинг холислиги — адолат гаровидир появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Далиллар назариясида гувоҳлик кўрсатувларини ўрни https://antikorr.uz/yangiliklar/dalillar-nazariyasida-guvo%d2%b3lik-k%d1%9ersatuvlarini-%d1%9erni/ Wed, 16 Apr 2025 06:56:57 +0000 https://antikorr.uz/?p=1472 Жиноят процесси ҳуқуқининг далиллар назариясида гувоҳлик кўрсатувлари ўзига хос ўрин тутади. Шу ўринда гувоҳ ва унинг кўрсатувларига тўхталишдан аввал далиллар ўзи нима қандай маълумотлар далил ҳисобланиши ва унинг аҳамияти ҳақида тўҳталиб ўтсак. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекснинг 81-моддасида далил тушунчасига таъриф берилган. Унга кўра, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган ва бермаганлигини, шу қилмишни содир этган […]

Сообщение Далиллар назариясида гувоҳлик кўрсатувларини ўрни появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Жиноят процесси ҳуқуқининг далиллар назариясида гувоҳлик кўрсатувлари ўзига хос ўрин тутади. Шу ўринда гувоҳ ва унинг кўрсатувларига тўхталишдан аввал далиллар ўзи нима қандай маълумотлар далил ҳисобланиши ва унинг аҳамияти ҳақида тўҳталиб ўтсак. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекснинг 81-моддасида далил тушунчасига таъриф берилган. Унга кўра, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган ва бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбдор ёки айбсиз эканлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунда белгиланган тартибда аниқлашларига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади.

Далиллар исбот қилиш жараёнида тўпланади, текширилади ва баҳо берилади. Ва шу билан далиллар «биринчи манба» ва «иккиламчи манба» лардан олинганига қараб тавсифланади. Гувоҳлик кўрсатувлари юқоридаги тансифлашнинг биринчисига мансуб бўлиб, бунда гувоҳнинг шахсий кузатувлари асосида берган кўрсатувлари ҳамда уни сўроқ қилиш дастлабки далил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 65-моддасида гувоҳ тушунчасига «Жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин» деган таъриф берилган.

Гувоҳлик кўрсатувлари жиноят процессининг исботлаш босқичида муҳим рол ўйнайди. Сабаби у содир этилган жиноят ҳақида дастлабки маълумотларни беради. Шунинг учун гувоҳ томонидан берилаётган маълумотлар диққат билан ўрганишни талаб этади. Авваламбор, гувоҳни сўроқ қилишда улар томонидан берилаётган маълумотлар маълум бир изчилликда ва кетма-кетликда берилаётганлигига аҳамият қаратиш лозим. Шу билан бирга маълум бир жиноят шоҳиди воқеаликни ўзининг интелектуал қобилиятидан келиб чиқиб идрок этади. Ва уни қайта ишлаб, ҳолат юзасидан ўзи идрок этган маълумотларни беради. Лекин гувоҳлик кўрсатувларини аниқлик даражасига субъектив ва объектив омиллар ўз таъсирини ўтказиб қолмайди. Сабаби ҳар бир шахсда борлиқни идрок этишига уларнинг психологик соғломлиги ва жисмоний қобилиятларини қайдаражада ривожланганлиги ўз таъсирини ўтказади.

Гувоҳлик кўрсатувларига таъсир қилувчи объектив омилларга қуйдагилар киради.

а) Мавсумий шарт-шароитлар (қиш, баҳор, ёз ва куз), сутканинг аниқ вақтлари (тун, кеч, тонг ва кундуз);

б) Жойларни ҳолати- тоза майдон, шаҳар ва қишлоқ шароитлари;

в) Тез ҳаракатланувчи транспорт воситалари ва техникалар;

г) Об-ҳаво шароитлари (иссиқ, совуқ, ёмғирли ёки қорли);

д) Объектларни ҳолати;

Юқоридаги ҳолатлар гувоҳлик кўрсатувларини қанчалик тўғри эканлиги ва улар томонидан ҳодиса ҳолати юзасидан бераётган маълумотларининг аниқлик даражасига таъсирини ўтказади. Шунинг учун гувоҳ кўрсатувларини олишдан аввал уларнинг кўрсатувларига таъсир қилувчи объектив омилларга аниқлик киритиб олиш зарур. Бу эса исбот қилиш субъектининг гувоҳнинг кўрсатувлари орқали маълум бир маънода ҳодиса ҳолатини тасаввур қилиши ва уни тиклаши учун имкон беради.

Гувоҳлик кўрсатувларига таъсир қилувчи субъектив омилларига шахснинг жисмоний (ёши, соғлиги, жинси ва ҳакозо) ва руҳий ҳолатини киритиш мумкин. Юқоридаги ҳолатлар шахснинг ҳодиса ҳолати юзасидан берадиган маълумотларига ўзи таъсирини ўтказади.

Гувоҳлик кўрсатувларига таъсир қилувчи субъектив омил сифатида шахснинг жисмоний ҳолатига тўхталадиган бўлсак, иш юзасидан гувоҳ сифатида ёш бола, кекса ёшли одам, шахсининг жинси ва унинг соғлиқ даражаси ҳам муҳим ўрин тутади. Сабаби ушбу ҳолатлар шахснинг бирор-бир ҳодиса юзасидан берадиган маълумотлари унинг интелектуал қобилиятларига, соғлиғининг ҳолати (кўриш, эшитиш ва ҳид сезиш) ва жинсига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Субъектив омил бу шахснинг руҳий ҳолатидир. Инглиз ҳуқуқшуноси, адвокат Рихард Гаррис ўзининг «Адвокатура мактаби» номли асарида муаллиф гувоҳларнинг 21 та турига психологик таъриф беради, уларни тавсифлайди. Булар: 1) ёлғончи; 2) тили ботир (тап тортмас); 3) бўйсунмас; 4) қатъиятсиз; 5) асабий; 6) хушчақчақ; 7) айёр; 8) иккиюзламачи ва мунофиқ; 9) ёлғонни, кўп гапирадиган гувоҳ; 10) қатъиятли; 11) равон қалб; 12) ярим профессионал (чала мулла) шахс; 13)  ҳокимият вакили (полиция назоратчиси); 14) полициячи; 15) ҳақиқатгўй; 16) шифокор; 17) дағал;
18) каторгачи (сургундаги шахс); 19) табиатан изқувар; 20) кўчмас мулк баҳоловчиси; 21) графолог (хатшунос).

Ушбу таърифлар орқали муаллиф суд муҳокамаси иштирокчилари бўлган гувоҳларнинг психологик кўринишларини (профилларини), шунингдек коммуникация (алоқа) тизимини яратиш ҳамда одил судлов масалаларини ҳал қилиш чоғида маълумотлар олиш учун физиогономик мезонларни ҳам тақдим этади. Айни вақтда, ўз асарида муаллиф сўроқ қилиш чоғида гувоҳнинг “руҳий ҳолати”га алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаш билан бирга унинг руҳий ҳолатини юридик жиҳатдан муҳим даврдаги вазиятга оид объектив гувоҳликларнинг ажралмас қисми деб ҳисоблайди.

Жиноят процессуал қонунчилигида иш юзасидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган шахсга нисбатан бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятлар юкланади. Бу шуни кўрсатадики, у ўзига маълум бўлган ҳолат юзасидан фақат ҳақиқатни сўзлаб бериш мажбурияти юклатилиб, ёлғон гувоҳлик берганлик ва кўрсатув беришдан бош тортганлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
238, 240-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилишлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 96-108-моддаларида гувоҳни сўроқ қилиш тартиби берилган бўлиб, ушбу қоидалардан келиб чиқиб, гувоҳлик кўрсатувлари олинади ва қайд қилинади. Ушбу нормаларда кўрсатилган тартиб ва қоидаларга риоя этмаслик, гувоҳ кўрсатувларини иш юзасидан далил сифатида инобатга олинишига йўл қўйилмайди. Юқорида келтириб ўтилган нормаларда сўроқни давом этиш муддатлари тўғрисида маълумот келтириб ўтилган бўлиб, ушбу нормага асосан сўроқнинг умумий давом этиш вақти, дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда саккиз соатни ташкил этишлиги умумий қоида сифатида келтириб ўтилган. Шу билан бирга вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчининг сўроқ қилишга кетган умумий вақт ЖПКнинг 553-моддасига асосан дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилган. Шу ўринда савол туғилади. Агар гувоҳ ўн саккиз ёшга тўлган бўлса, уни сўроқ қилиш жиноят процессуал қонунчилигида белгилаб қўйилган қоида асосида амалга оширилади. Агарда сўроқ қилинувчи гувоҳ вояга етмаган бўлса, уни сўроқ қилиш тартиби қандай бўлиши амалдаги Жиноят процессуал кодексда ўз аксини топмаган. Амалиётда эса, вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш ЖПКнинг 553-моддасида кўрсатилган қоидалар асосида амалга оширилиб келинмоқда. Афсуски ушбу моддада вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчининг сўроқ қилиш вақти тўғрисида сўз юритилган. Шу ўринда амалдаги жиноят процессуал кодекснинг юқоридаги бобига вояга етмаган гувоҳнинг сўроқ қилиш учун вақтини белгилаб қўйиш лозим. Хусусан, Россия Федерациясининг ЖПКнинг 167-моддасида вояга етмаган шахсни сўроқ қилиш умумий вақти тўрт соат қилиб белгилаб қўйилган. Шунингдек, вояга етмаган гувоҳ 7 ёш бўлса, уни сўроқ қилиш вақти танаффусларсиз ўттиз минут, агар иш ҳолати талаб қилса бир соатни, вояга етмаган гувоҳ 7 ёшдан 14 ёшгача бўлса, сўроқ қилиш вақти бир соатни,  агар иш талаб қилса, икки соатни, вояга етмаган гувоҳ 14 ёшдан юқори бўлса, сўроқ қилиш вақти икки соатни, агар иш ҳолати талаб қилса тўрт соатгача давом этиши мумкинлиги кўрсатилган.

Жиноят процессуал ҳуқуқида гувоҳнинг мажбуриятлари билан бирга унинг ҳуқуқлари ҳам мавжуд бўлиб, исбот қилиш жараёнида жалб қилинган гувоҳ ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 66-моддасида ўз аксини топган. Ушбу қоидага кўра гувоҳ:

-адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;

-сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш;

— унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад қилиш;

— кўрсатувларни ўз қўли билан ёзиб бериш;

— ўзига қарши кўрсатув бермаслик;

— сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

— кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш;

— ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди

тергов судьяси Ш.К.Каримов

 

Сообщение Далиллар назариясида гувоҳлик кўрсатувларини ўрни появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Жиноят процессида далилларни баҳолаш мезонлари https://antikorr.uz/yangiliklar/zhinoyat-proczessida-dalillarni-ba%d2%b3olash-mezonlari/ Wed, 16 Apr 2025 06:47:45 +0000 https://antikorr.uz/?p=1470 Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишнинг барча ҳолатлари тўғрисида зарур маълумотларни тўплашни таъминлаш билан бир қаторда, бу ахборотларнинг қонун талабларига риоя этилган ҳолда тўпланганлиги; уларнинг исботлаш предметига алоқадорлиги; иш бўйича тўпланган далиллар процессуал қарорлар қилиш учун асос бўла олиши; исботлаш предмети ҳолатлари тўғрисида ишончли хулосага келиш учун уларнинг етарли экани; тадқиқ этилаётган ҳодиса юзасидан тўла […]

Сообщение Жиноят процессида далилларни баҳолаш мезонлари появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишнинг барча ҳолатлари тўғрисида зарур маълумотларни тўплашни таъминлаш билан бир қаторда, бу ахборотларнинг қонун талабларига риоя этилган ҳолда тўпланганлиги; уларнинг исботлаш предметига алоқадорлиги; иш бўйича тўпланган далиллар процессуал қарорлар қилиш учун асос бўла олиши; исботлаш предмети ҳолатлари тўғрисида ишончли хулосага келиш учун уларнинг етарли экани; тадқиқ этилаётган ҳодиса юзасидан тўла ва ишончли маълумотларни ўзида қанчалик мужассамлантиргани ҳақидаги масалаларни ҳал этишлари лозим.

Далилларга баҳо бериш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан билишнинг мантиқий шаклларига риоя этган ҳолда амалга ошириладиган, ҳақиқатга эришишни таъминлайдиган фикрлаш фаолияти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига биноан, далилларга баҳо беришда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш асосида қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ўзининг ички ишончлари бўйича исботлаш предметига кирадиган ҳолатларни аниқлаш учун ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги ҳамда улар йиғиндиси етарлилиги ҳақидаги хулосага келади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларга баҳо беришда уларнинг зарур белгиларини ўзида мужассам этган хусусиятларини инобатга олишлари керак. Ушбу белгилар алоқадорлик, мақбуллик, ишончлилик, етарлилик.

Ҳар бир далил тергов қилинаётган ишга  алоқадорлиги,  қонун талаблари жиҳатидан мақбуллиги ва айниқса ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши, ишни мазмунан ҳал қилиш учун етарли бўлиши шарт (95-модда). Далилнинг бирор турини доимо бошқа далиллардан афзал, ишонарли, аҳамиятли деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бу хусусда бир муҳим қоида бор, яъни шахснинг ҳатто ўз айбига иқрор бўлиши ҳам уни айблаш учун етарли асос бўла олмайди. Мазкур қоидага риоя қилиниши шарт.

Далил жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади. Суд ва тергов органларининг вазифаси жиноят ишини унинг мазмунига дахлдор бўлмаган материал ва фактлар билан кўпайтириш эмас, балки фақат холисона ҳақиқатни аниқлашга, ишни тўғри ҳал қилишга бевосита аҳамиятли бўлганларини тадқиқ этишдан иборатдир. Шунинг учун далилларга баҳо беришда терговчи, прокурор ва суд биринчи навбатда уларнинг ишга алоқадорлигини аниқлаши лозим.

Далилларнинг ишга алоқадорлигининг моҳияти исботлашнинг ишни ҳал қилиш учун жиддий ҳолатлар доираси билан чекланганидадир.
Жиноят-процессуал қонун бу масалани ҳал қилиш учун асос яратиб, умумий кўринишда жиноят ишлари бўйича исботлаш предметини белгилайди.

Биринчи навбатда ишга тааллуқли бўлган барча далиллар доирасидан  тергов қилинаётган ҳодисанинг мавжудлигини, уни содир этишда айбланувчининг айбдорлиги ёки айбсизлигини кўрсатадиган ҳақиқий маълумотларни ажратиш лозим. Мазкур далиллар шахс томонидан муайян ҳаракатлар қасддан, эҳтиётсизлик туфайли ёки тасодифан содир этилганлиги тўғрисида жиноят процессуал исботлашнинг асосий масаласи  —  ҳаракатлар жиноий хусусиятга эгалиги ҳақидаги саволга жавоб топиш имконини беради.

Алоқадорлик орқали шахснинг жавобгарлик даражаси ва хусусиятига таъсир этувчи қатор ҳолатларнинг мазмуни жиноят-процессуал меъёрлар орқали очиб берилади.

Мақбуллик – тегишли ахборотларни олиш усуллари, методлари, манбаларининг қонунийлиги нуқтаи назаридан далилларнинг  яроқлилигидир. Далиллар белгиланган тартибда тўпланиб, ЖПКнинг 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлса, улар мақбул деб эътироф этилади.

Мақбул деб топиш учун далиллар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 1) манбанинг қонунийлиги (ЖПКнинг 81-моддаси 2-қисмида назарда тутилган манбалар); 2) далилни олиш усулининг қонунийлиги (ЖПКнинг
87-моддасида белгиланган усуллар); 3) процессуал расмийлаштирилишининг қонунга мувофиқлиги; 4) далилларни тўплаш тергов ва суд ҳаракатларини ўтказишга ваколатли бўлган субъект томонидан амалга оширилиши (ЖПКнинг 86-моддаси).

Мақбуллик  — бу тегишли ахборотни олиш манбалари, методлари ва усулларининг қонунийлиги нуқтаи назаридан далилларнинг яроқлилиги ҳисобланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни гумон қилинувчи, айбланувчининг илтимономаси ёки ўз ташаббусига кўра номақбул деб топиши мумкин. Номақбул деб топилган далиллар ҳар қандай айблов йўсинидаги ҳужжат таркибига киритилиши мумкин эмас.

Ишончли далил деганда, ҳаққонийлиги шубҳа туғдирмайдиган далиллар тушунилади. Тўғри процессуал қарор чиқаришнинг энг муҳим шарти ишончли далилларнинг мавжудлигидир. Далил мазмунининг ҳақиқийлиги, ундаги маълумотларнинг воқеликка мувофиқлиги, унинг тўлиқ, сўзсиз ишончга эгалиги эътироф этилган тақдирда, у ишончли ҳисобланади. Далилнинг ишончлилиги дастлабки тергов ва судда уни синчковлик билан текшириш орқали аниқланади. Далиллар ишончлилигини аниқлашга билиш назарияси, предметнинг барча хусусиятларини тўла, ҳар томонлама ва холисона ўрганиш усули орқали эришилади.

Далилнинг ишончлилигини аниқлаш учун унинг ташқи аломатлари, ҳар бир муайян ҳолатдаги моҳияти, энг муҳим ва жиддий хусусиятлари ва иш учун аҳамиятини чуқур ўрганиш зарур.

Далилларга баҳо бериш ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш жараёнининг муҳим таркибий қисми ҳақиқий маълумот манбаларини сифат жиҳатидан баҳолашдир. Процессуал манбаларни баҳолаш тергов ва суд органларининг жиноят ҳодисасига тааллуқли ҳолатларни исботлаш  фаолиятида муҳим аҳамиятга эга, чунки иш бўйича исботлаш предметини ташкил қиладиган барча фактлар, ҳолатлар қонунда назарда тутилган ана шу  манбалар ёрдамида аниқланади. Иш учун аҳамиятли бўлган қайсидир фактни аниқлаш учун аввало ҳақиқий маълумотлар манбаи тадқиқ этилиши ва тўғри баҳоланиши лозим бўлиб, унинг сифатига, изланаётган факт ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигига, унда нотўғри, холисона бўлмаган, хато ёки ёлғон маълумотлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади
(ЖПК 95-моддаси 5-қисми).

Далилларнинг етарлилиги деб, далиллар жамланмаси асосида ишончга сазовор  хулоса чиқариш мумкин бўлиши ва иш бўйича ҳақиқатга мос келадиган қарор чиқарилишига айтилади.

Иш бўйича процессуал қарор қабул қилиш учун далиллар етарлилигини белгилаш далилларни баҳолашнинг мустақил вазифасидир. Иш бўйича тўпланган далиллар ўз мазмунига кўра ишга алоқадор, мақбул ва ишончли бўлиши билан бирга исботлаш жараёни бўйича якуний қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Баъзи ҳолларда далиллар исботлаш предметига кирадиган айрим ҳолатларга нисбатан етарли, бошқа қидирилаётган фактларнинг мавжудлиги ишончли бўлиши учун эса етарли бўлмайди.

Далилларнинг етарлилиги тушунчаси иш бўйича тўпланган далиллар йиғиндисини назарда тутади. Далиллар йиғиндиси деганда ҳодисалар ва фактларнинг ҳақиқий боғлиқлигини тўғри акс эттирадиган, ўзаро келишган ва ички боғланган далиллар тизими тушунилади. Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.

Далиллар йиғиндисини баҳолаш ҳақиқий маълумотларнинг ишончлилигини ва исботловчи аҳамиятини уларни бир-бири билан солиштириш йўли билан аниқлашга ёрдам беради. Далиллар йиғиндисини баҳолаш далиллардаги тўлиқсизлик, ноаниқлик ва зиддиятларни аниқлаш имконини беради.

Қонунда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларга ўзларининг ички ишончлари бўйича баҳо беришлари лозимлиги кўрсатилган.Ички ишонч текшириш жараёни ва унинг натижасидан иборат. Қонуннинг ички ишонч тўғрисидаги талабини ишни олиб бораётган шахсга берилган ваколат сифатида ҳам тушуниш мумкин. Бу ваколат орқали унинг далилларни баҳолаш соҳасидаги имтиёзлари мустаҳкамланиб, баҳолаш бевосита унинг ҳуқуқи ва мажбурияти эканлиги яна бир бор қайд этилади. Терговчи, прокурор ва суд бу вазифани бошқа шахсга  юклатишга ёки бошқа шахслар томонидан берилган баҳоларни ишда қўллашга ҳақли эмас.

Далилларни баҳолашнинг қуйидаги қоидалари мавжуд: 1) далилларга баҳо беришда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд фақат қонунга асосланадилар; 2) ҳеч қандай далилнинг аҳамияти олдиндан белгилаб қўйилмайди; 3) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд далилларни баҳолашда ўзларининг ички ишончларига таянадилар; 4) уларнинг ички ишончи тўпланган ва текширилган далиллар йиғиндисига берилган баҳога асосланади; 5) ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик, ишончлилик нуқтаи назаридан, тўпланган барча далиллар йиғиндиси эса ишни ҳал қилиш учун етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланмоғи лозим; 6) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг далилларга баҳо бериши ҳар томонлама, тўла ва холисона бўлиши шарт; 7) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларга виждонан баҳо беришлари шарт.

Далилларни баҳолашнинг мазкур принциплари бир меъёрда жиноят процессуал исботлашнинг барча субъектларига нисбатан жиноят ишини юритишнинг  ҳамма босқичларида амал қилади. Далилларни баҳолашдан олдин жиноят ишини тергов қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал қилишнинг бутун давомийлигида далилларни тўплаш, процессуал қайд этиш ва текшириш амалга оширилади. Ўз навбатида, далилларни баҳолаш уларни тўплаш, тадқиқ этиш, процессуал қайд этиш ҳаракатларини амалга ошириш заруратини келтириб чиқаради.

Далилларни баҳолаш иш бўйича деярли ҳар қандай процессуал қарор қабул қилиш учун зарур замин ҳозирлайди. Баҳолашсиз далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, хулосалар чиқариш ва тўғри процессуал қарор қабул қилиш жараёнини тасаввур қилиб бўлмайди. Агар баҳолаш фақат фикрлашга тенглаштирилса, у исботлашнинг тегишли субъекти онгидан ташқарига чиқмас, бу шахсдан бошқа ҳеч кимга маълум бўлмас эди ва ҳар қандай юридик маънодан маҳрум бўларди.

Далилларни баҳолаш жиноят процессуал исботлаш элементи сифатида маълум доирада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниб, унинг меъёрлари таъсирида бўлади. Ҳуқуқ меъёрлари тафаккур тартибини эмас, балки далилларни баҳолаш шароитлари, мақсадлари ва принципларини (ЖПКнинг 85-87, 90-95-моддалари), шунингдек процессуал қарорлар ва ҳужжатларда уларни баҳолаш натижаларининг ташқи ифода этилишини белгилайди. Шундай қилиб, далилларни баҳолаш мантиқий ҳамда ҳуқуқий хусусиятларга эга.

Билвосита далиллар мавжудлигида процессуал далилларни баҳолашга нисбатан юқори талаблар қўйилиши керак. Уларга баҳо бериш жиноят ҳодисасига тааллуқли барча ҳолатлар, хусусият ва жиҳатларни синчковлик билан ҳар томонлама тадқиқ этиш ва аниқлашни, ҳар бир далил моҳиятини чуқур англаш ва таҳлил қилишни, унинг бошқа далиллар билан узвий боғлиқлигини аниқлашни талаб этади.

Далилларни баҳолаш қуйидаги масалаларни аниқлаш учун амалга оширилади: а) далилдан иш бўйича келгусида суд далили сифатида фойдаланиш мумкинлиги ва бу қонунга, исботлаш принципларига зид эмаслиги; б) далил ёки далиллар йиғиндисининг кўрилаётган ишга тааллуқлилиги; в) далил иш бўйича  тўпланган бошқа далиллар билан қандай боғлиқликда экани, бу боғлиқликнинг хусусияти ва аҳамияти  қандайлиги; г) далилнинг ва далиллар йиғиндисининг ҳақиқатни аниқлашдаги аҳамияти,  далиллар йиғиндиси процессуал қарор қабул қилишга асос қилиб олиниши учун етарли эканлиги; д) далилдан келгуси исботлаш жараёнларида фойдаланиш мумкинлиги.

Демак, далилларни баҳолаш жиноят процессуал исботлаш субъектлари бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мантиқ ва ҳуқуқ меъёрларига асосланган, далилларнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги, ишончлилиги ва етарлилигини, шунингдек холисона ҳақиқатни аниқлаш мақсадидаги фикрлаш фаолиятидир. Далилларни баҳолаш жиноят-процессуал исботлашнинг тузилмавий элементларидан бири бўлиб, жиноят процессида мавжуд бўлган барча демократик принципларга асосланади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди

тергов судьяси Ш.К.Каримов

Сообщение Жиноят процессида далилларни баҳолаш мезонлари появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Судьялар воситачи адвокатларни пора билан ушлаб беришни бошлади https://antikorr.uz/yangiliklar/sudyalar-vositachi-advokatlarni-pora-bilan-ushlab-berishni-boshladi/ Fri, 11 Apr 2025 20:00:53 +0000 https://antikorr.uz/?p=1467 Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди. Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг […]

Сообщение Судьялар воситачи адвокатларни пора билан ушлаб беришни бошлади появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.

Моддий манфаатдорлик таклиф қилган ҳолда ишни ўз фойдасига ҳал этишга уриниш нафақат коррупция, шунингдек, суд ишларига ноқонуний аралашишнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишига олиб келиши эслатилади.

Судьялар олий кенгаши

Сообщение Судьялар воситачи адвокатларни пора билан ушлаб беришни бошлади появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
ФАРҒОНА АЗОТНИ ИШЧИЛАРИ ҚОН ҚАҚШАБ ИШЛАБ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОЙЛИК ОЛМАСДАН АЙРИМЛАРИ ҚУЛ БЎЛИБ ЮРГАН МАҲАЛДА МАНАБУ ДИРЕКТОРИНИ ТИРЖАЙИБ ҲЕЧ НИМА БЎЛМАГАНДАЙ ЎТИРИШИНИ КЎРИБ ҚЎЙИНГЛАР. https://antikorr.uz/yangiliklar/far%d2%93ona-azotni-ishchilari-%d2%9bon-%d2%9ba%d2%9bshab-ishlab-me%d2%b3nat-%d2%9bilib-ojlik-olmasdan-ajrimlari-%d2%9bul-b%d1%9elib-yurgan-ma%d2%b3alda-manabu-direktorini-tirzhajib-%d2%b3ech-nima-b/ Fri, 11 Apr 2025 18:13:31 +0000 https://antikorr.uz/?p=1464 “Фарғона азот” АЖ заводи меҳнат қилиб келаётганлар Индорама компаниясига сотилгач бир қанча ижтимоий муаммоларга дуч келмоқда Ходимлар сони инвесторлар келгандан буён фақат камаймоқда. Бунинг сабаблари етарлича: Янги ишчиларни қабул қилиш йўқ, корхонада разрядлар ва малака ошириш ишлари инвесторларнинг оғзаки топшириғи билан тўхтаган. Ишчилар разряд ошириш ва малакани ошириш учун белгиланган имтиҳонларни топширганлари хам ўтмаяпти. Эндиликда […]

Сообщение ФАРҒОНА АЗОТНИ ИШЧИЛАРИ ҚОН ҚАҚШАБ ИШЛАБ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОЙЛИК ОЛМАСДАН АЙРИМЛАРИ ҚУЛ БЎЛИБ ЮРГАН МАҲАЛДА МАНАБУ ДИРЕКТОРИНИ ТИРЖАЙИБ ҲЕЧ НИМА БЎЛМАГАНДАЙ ЎТИРИШИНИ КЎРИБ ҚЎЙИНГЛАР. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>

“Фарғона азот” АЖ заводи меҳнат қилиб келаётганлар Индорама компаниясига сотилгач бир қанча ижтимоий муаммоларга дуч келмоқда

Ходимлар сони инвесторлар келгандан буён фақат камаймоқда. Бунинг сабаблари етарлича:

Янги ишчиларни қабул қилиш йўқ, корхонада разрядлар ва малака ошириш ишлари инвесторларнинг оғзаки топшириғи билан тўхтаган. Ишчилар разряд ошириш ва малакани ошириш учун белгиланган имтиҳонларни топширганлари хам ўтмаяпти. Эндиликда умуман тест жараёнларига хам рухсат беришмаяпти. Бу билан амалдаги меҳнат қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июльдаги “Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятида мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-242 сонли қарори умуман зид бўлмоқда.

Инвесторлар келгач умуман ойлик ошмади. Аксинча рағбатлантириш мукофот пуллари кескин қисқартирилиб деярли йўқ қилинмоқда. Байрам саналарида оладиган мукофотларни йўқ қилишмоқда. Қиш учун қишлоқ хўжалиги учун пул (халқ тилида картошка пули) хам берилмади.

Ходимларни мавжуд бўш иш ўринларига хам ўтказишга рухсат беришмайди. Сабаби иш ҳаққи қўшилиб қолганлигида. Қайси ходим масъулияти юқорироқ лавозимга пастроқ маоши сақланган холда ўтишга рози бўлади? Ахир бу категорияси хавфли бўлган завод ҳисобланади. Эртага бирор бир бахтсиз ҳодиса юз берса бу инвесторлар жавоб бермайди (сабаби улар эксперт сифатида фаолият юритишмоқда холос). Жавоб берадиган ўзимизни қора кўзлар!

Яна бир масала, ҳозирда декретга бўлганларнинг ўрнида ишлаб келаётганларни декретдагилар ишга қайтган заҳоти ишдан бўшатилмоқда. Аслида уларнинг аксарияти аввал шу заводда бошқа лавозимларда ишлаган. Маълум сабабларга кўра шу декретдагилар ўрнида вақтинча ишлаб келаётганлардир.

Лекин инвесторлар ўз шахсий шароитлари учун пулни аяшмай ишлатишмоқда. Корхона профилакторийиси йўқ қилиниб, ўрнига улар учун шоҳона шароитли меҳмонхона қурилди. Хар бирига электромобиллар ва бошқа машиналар олинди. Ойлик иш ҳаққилари хам биз ишчиларнинг 1-2 йилда емай ичмай тўпласак йиғадиган суммага боради.

Савол туғилади, инвесторлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қарорларига бўйсунмайдими шунда? Қонунларимизни умуман менсишмайдими? Масъул ташкилотлар бир назар солмаса заводимизда “Инсон қадри” йўқ бўлиб кетмоқда.

Кўрамиз ўзини ҳурмати йўқ лекин бошқалардан ҳурмат талаб қилиб оладиган, шахсан биз учун икки тийинга қиммат обрўли матбуот котиби қандай муносабат берар экан, ёки аксинча ўзига қарашли дастурхончи, ялоқи ОАВ ниқоби остидаги икки тийинга қиммат шахсларни чақириб яширинча матбуот анжумани ўтказиб ишни босди босди қилиб юборармикан?

Сообщение ФАРҒОНА АЗОТНИ ИШЧИЛАРИ ҚОН ҚАҚШАБ ИШЛАБ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОЙЛИК ОЛМАСДАН АЙРИМЛАРИ ҚУЛ БЎЛИБ ЮРГАН МАҲАЛДА МАНАБУ ДИРЕКТОРИНИ ТИРЖАЙИБ ҲЕЧ НИМА БЎЛМАГАНДАЙ ЎТИРИШИНИ КЎРИБ ҚЎЙИНГЛАР. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЎРНИГА ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ЧАППА ТЕСКАРИ ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ВА КАМБАҒАЛЛАРНИ КУН САЙИН КЎПАЙТИРИШНИ РЕЖА ҚИЛГАН БАНДЛИК БОШҚАРМАСИ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидаги исмини сир қолишини истаган вазирлик ходими жамоатчиликка берган хабарни қуйидагича ифодаламоқдамиз https://antikorr.uz/yangiliklar/kamba%d2%93allikni-%d2%9bis%d2%9bartirish-%d1%9erniga-prezident-siyosatiga-chappa-teskari-ish-olib-borayotgan-va-kamba%d2%93allarni-kun-sajin-k%d1%9epajtirishni-rezha-%d2%9bilgan-bandlik-bosh%d2%9ba-2/ Sat, 05 Apr 2025 17:52:24 +0000 https://antikorr.uz/?p=1459 Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик  бўлими ходимлари бўлим бошлиғи С.Тнинг амалдаги қонунларни менсимасдан, қўл остидаги ходимларни ўзининг шахсий адовати, қолаверса “ўзига қарашли кадр”ларга бўш иш ўрни яратиб, ишга қабул қилиш мақсадида кўп йиллардан буён ўз хизмат вазифаларига виждонан  ёндашиб келаётган ходимларни ўзбошимчалик билан ишдан бўшатиб, бўлимда носоғлом муҳит яратмоқда, буни билган Фарғона шаҳар ҳокими В.Н. […]

Сообщение КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЎРНИГА ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ЧАППА ТЕСКАРИ ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ВА КАМБАҒАЛЛАРНИ КУН САЙИН КЎПАЙТИРИШНИ РЕЖА ҚИЛГАН БАНДЛИК БОШҚАРМАСИ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидаги исмини сир қолишини истаган вазирлик ходими жамоатчиликка берган хабарни қуйидагича ифодаламоқдамиз появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>

Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик  бўлими ходимлари бўлим бошлиғи С.Тнинг амалдаги қонунларни менсимасдан, қўл остидаги ходимларни ўзининг шахсий адовати, қолаверса “ўзига қарашли кадр”ларга бўш иш ўрни яратиб, ишга қабул қилиш мақсадида кўп йиллардан буён ўз хизмат вазифаларига виждонан  ёндашиб келаётган ходимларни ўзбошимчалик билан ишдан бўшатиб, бўлимда носоғлом муҳит яратмоқда, буни билган Фарғона шаҳар ҳокими В.Н. билади-ю билмаганга олади ёхуд ўзининг буюртмаси асосида бўлаётгандай гўё.

Ходима 2010 йилдан буён бухгалтерия соҳасида доимий равишда виждонан ҳалол ишлаб келган, оилани ягона  боқувчиси, кам таъминланган оила бўлиб, фарзандлари бор, оилада ёлғиз она, 2023 йилда ипотека кредитига уй харид қилган. 2021 йил 16 сентябрда Фарғона шаҳар КҚваБК бўлимига бош ҳисобчи лавозимига ишга қабул қилинган, мазкур бўлимда бевосита ўз хизмат вазифаларини виждонан ва сидқидилдан бажариб келаётган эди.

Бироқ, бўлим бошлиғи С.Т. асоссиз ўзининг манфаатлари учун мансабидан фойдаланган холда ходимани 10.09.2024 йилдан у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат Кодексининг 161-моддаси 5 бандига асосан бир томонлама бекор қилинишига эришган.

Бунга қадар С.Т. 2023 йил октябрь ойида бўлимга бошлиқ ўринбосари лавозимига ишга қабул қилинган, бўлимга январь ойидан имзо қўйиш ҳуқуқи билан вақтинча бажарувчи, 16.03.2024 йилдан эса доимий бўлим бошлиғи лавозимига ўтган. С.Т. лавозимга ўтиши билан атрофига ўз танишларини ишга олиб ташкилотнинг бир қатор малакали ходимларини турли баҳоналар билан ишдан бўшатиб юборган, ходимларни гуруҳларга ажратиб қўйди ва бу ўта кучли даражада ташкилотда муҳит бузилишига

олиб келди. Лавозимга ўтиши билан дастлаб бўлим бошлиғи С.Т. ходимга босим ўтказишни бошлади, бухгалтер бўлишига қарамасдан умумий залда ишлашга мажбур қилди (бунга гувоҳлар бор), 28.03.2024 йил кунидан  шантаж, туҳмат ва тазйиқ йўллари билан аҳолини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бош мутахассиси гарчи малака талабига жавоб бермаса-да, юридик марказдан берилган юридик хулосага асосан М.А. билан мажбуран ротация қилди, кейинчалик эса 29.05.2024 йилдан (мансабидан фойдаланган ҳолда) ўзининг таниши бўлган бухгалтерия соҳасида 1 кун хам тажрибага эга бўлмаган Абдуллаев Бобурмирзо Бахтиёровични   бош ҳисобчи лавозимига муайян муддатга тузилган буйруқ билан тайинлаган, ҳозирда ҳам Б.Абдуллаев мана неча ойдан бери бўлимда бош ҳисобчи бўлиб ишлаб келган, у аслида 01.07.2012й. Фарғона давлат университетини агрономия йўналишини тамомлаган ва “Ишга марҳамат” мономарказида 3-ойлик бухгалтерия курсларида ўқиганлиги тўғрисидаги қалбаки FNM № 008432 рақамли сертификат билан ишлаб келган, айни дамда ушбу рақамли сертификат база бўйича Шеров Бобиршер Бобошеровичга тегишли бўлган.

Бундан кўриниб турибдики, бўлим бошлиғи С.Т. ўз мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол  қилгани холда Б.Абдуллаевни  қонунга хилоф равишда ишга қабул қилиб, уни шу кунга қадар  фаолият юритишига замин яратиб келган. Б.Абдуллаевнинг найранглари фош бўлаётганлиги сабабли бўлинма бошлиғи томонидан тезкорлик билан ишдан бўшатиб юборилган, тўғрида сассиқ ишнинг сассиғи қирқ йилда хам исиб келаверади.

Бўлим бошлиғи С.Т. ўз фаолияти давомида  бу каби ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан кифояланмасдан М.Юга босим ўтказишда, асоссиз туҳматлар қилишда давом этаверган, ҳатто ходим устидан бўлим бошлиғи С.Т. ташкилий назорат ва кадрлар бўлими бош мутахассиси Б.Атаджанов, бўлим бош ҳисобчиси Б.Абдуллаевлар ҳудуд нозирига хар хил уйдирма туҳматлар билан ариза бериша бошлашган, М.Ю бўлим бошлиғининг туҳматлари асоссиз экканлигини ҳатто вилоят ҳокимига 12.09.2024 йил куни қилган мурожаати юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига ёзган тушунтириш хатида ёритиб,  С.Т. унга қўйган айбловлари асоссиз туҳмат эканлигини яққол исботлаб берган.

Ҳозирда М.ю. 23.12.2024 йил № 2-1501-2407/43771 суд қарори билан муқаддам ишлаган иш ўрнига ишга тикланди ва 37.418.946 сўм миқдорда 10.09.2024 йилдан бошлаб мажбурий прогуллар учун иш ҳаққи ва моддий-

маънавий зарар учун компенсация ундирилиши бўйича аризаси қаноатлантирилди, ва жавобгар ташкилотга 2.500.000  сўм  давлат  божи ундирилиши бўйича қарор чиқарилди.

Бўлимнинг бошқа бир ходимаси КҚваБК бўлимида 2006 йилдан буён дастлаб ҳудуд инспектори, кейинчалик эса бўлим ишга жойлаштириш инспектори, 2023 йилдан бўлим аҳолини ишга жойлаштириш бош мутахассиси лавозимларида узлуксиз равишда ишлаб келган. Ёлғиз боқувчи, кам таъминланган оила бўлиб, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган ўқувчи фарзандлари бор, кам таъминланганлар учун бериладиган уйлардан ипотека кредити асосида харид қилган, ўша маҳалда ишсиз қолганлиги сабабли 7 ой давомида кредит тўловларни амалга оширолмагани учун банк уйни мусодара қилишга судга берган.

Бўлим бошлиғи С.Турсуналиев ўз таниш-билишларини ишга олиш мақсадида учун М,Мни эгаллаб турган вазифасидан бўшатиш режасини тузиб, режа асосида  хеч қандай асоссиз равишда  16.07.2024 йил № 736-11-169/БКМ/2024 йил сонли буйруққа асосан  гарчи қисқартириш критерияларига зид бўлса-да, уни қисқартирувга туширган, ваҳолонки қисқартириш даврида Турсуналиев бўлимга ўз одамларини, малака талабларига жавоб бермаса-да, ишга қабул қилаверган. Абдуллаев Бобурмирзо, Исмоилов Жахонгир, Турдиматов Шохаббос, Исаков Ахрор ва хаттоки ташкилий назорат ва кадрлар булими бошлиғи Атаджанов Бекзод хам шулар жумласидан. М.Мни қисқартирув буйруғи шахсан юридик марказ бошлиғи Ш.Толиповнинг  имзоси билан тасдиқланган юридик хулоса билан кучга кирган, юридик марказ негадир шунча йиллик тажрибага эга ходимни қисқартирилиши ва малака талабига жавоб беролмаган тажрибасиз ходимларни ишга олишда Турсуналиевга ўз беминнат ёрдам қўлларини чўзиб, уни ҳимоя қилишда давом этиб келмоқда.

М.М 2024 йил ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ишига тикланиш учун фуқаролик судига мурожаат қилган ва 03.12.2024 йил кунги  суднинг ҳал  қилув қарорига асосан мажбурий прогуллар ва моддий-маънавий зарар учун 16.866.857 сўм атрофида компенсация ундирилишига муваффақ бўлди ва давлат божи учун 1.424.674 сўм ундирилиши белгиланди. Муҳтарам Президентимиз ёлғиз аёлларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидласалар-у, бу масъул мансабдор шахслар аёлларни таҳқирлаш, туҳмат қилиб ишдан четлатиш билан овора бўлишса.

Шунингдек, бўлимнинг яна бир ходимаси С.С маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтер-аудитор, иқтисодчи, оилали, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, ҳозирда Наманган “Илм-фан ва бизнес” университети 3-курс сиртқи бўлимда тўлов-контракт асосида ўқийди, 01.03.2010 йилдан мазкур ташкилотда дастлаб ҳудуд инспектори, кейинчалик ишга жойлаштириш инспектори лавозимларида ишлаб келган.

С.С 18.10.2021 йилдан Фарғона шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази (ҳозирги вақтда ташкилот 25.01.2023 йил ПФ-14 билан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими этиб қайта ташкил этилган) аҳолини ишга жойлаштириш инспектори лавозимидан ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан. Ходима 01.04.2024 йилдан туғруқ таътилидан қайтиш учун бўлим бошлиғи С.Турсуналиевга мурожаат қилган, бўлим бошлиғи уни ишга қайтармаслигини у ишлаган ташкилот ва унинг ўрни аллақачон қисқариб кетганлигини баҳона қилиб, ишга қайтаришдан бош тортган ва суд орқали ишга тикланиши мумкинлигини айтиб хонасидан чиқариб юборган. С.С. бошлиқнинг олдидан чиқиб бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Аброржон Абдуллаевга мурожаат қилган, натижаси бўлмагач ходим ташкилотни судга беришга мажбур бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 17.10.2024 йилдаги № 2-1501-2407-27268 сонли ҳал килув қарори билан С.Сга ишга тикланиш ва жами 23.678.100 (давлат божи ва 5.000.000 сўм жарима билан)  сўм миқдорида маънавий зарар ундирилишига муваффақ бўлди. 27.09.2024 йил № 772-11-169-БКМ/2024 сонли буйруқ билан 29 август кунидан С.С. ишга аввалги Фарғона шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази аҳолини ишга жойлаштириш инспектори лавозимига яъни амалда йўқ ташкилот ва лавозимга қайтарилган, у билан меҳнат шартномаси қайта тузилмаган. Ташкилот бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли ҳисоб-китоблар УзАСБО-2 дастури орқали амалга оширилган, дастур фақатгина амалдаги штат жадвалида ишлаётган ходимлар учунгина меҳнатга ҳақ тўлашга дастурланган бўлиб, табиийки С.С.нинг иш ўрни амалдаги штат жадвалида кўрсатилмаганлиги сабабли у қарийб 4 ой мобайнида иш ҳаққи олмасдан ишлаб юришга мажбур бўлган.

С.Т. ва ташкилий назорат ва кадрлар бўлими бошлиғи Б.Атаджановлар шу билан чекланибгина қолмасдан С.С.ни доимий босим остида ишлашга мажбур қилишган, камига С.С билан ҚАЙТА ТУЗИЛМАГАН мехнат шартномаси унинг фарзанди 3-ёшга тўлиши муносабати билан, иш берувчининг ташаббусига кўра, умумий йиғилиш билан 15.11.2024 йил № 29-11-169-БКМ/2024-сон буйруқ билан МК 161-модда 2-бандига асосан бир томонлама бекор қилиб юборилган. Шу ўринда бир савол туғилади тузилмаган меҳнат шартномасини хам бекор қилиб юбориш мумкинми ёки Фарғона шаҳар юридик марказ билан КҚваБК бўлими бошлиғи томонидан алоҳида ёзилган меҳнат қонунчилиги борми? Ташкилотни судга берилса шаҳар юридик марказ бошлиғи Ш.Т. ўзича гўёки ташкилотни манфаатларини ҳимоя қилгани, аслида эса бўлим бошлиғи С.Т. манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга бориб аёлларни ишга қайтармасликга жон-жаҳди билан ҳаракат қилган.

Бундан ташқари бўлимнинг яна бир ходимасини маълумоти олий 2011 йил Фарғона политехника институти бўлими кундузги таълимни тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги озиқ-овқат технологияси мутахассиси, оилали ходима хам худди бошқалар сингари бола парвариши таътилидан қайтишига йўл қўйилмаган ва ўз иш жойига суд орқали тикланди ва бюджет маблағларидан  20.183.000 сўм атрофида (давлат божи билан) моддий ва маънавий зарар ундиришга муваффақ бўлди.

Юридик Марказларнинг бевосита вазифаси ташкилот манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат эмасми? Нега Фарғона шаҳар юридик маркази ташкилот қолиб шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи С.Т. шахсий манфаатларини ҳимоя қилишга киришиб кетди, бундан уларга бирор манфаат бормиди? Фарғона шаҳар юридик маркази билан шаҳар КҚваБК бўлими ўртасида йиллик 3.000.000 сўм атрофида шартнома имзоланган бўлиб, марказга бўлимдан ҳар ой ҳисоб фактурага асосан юридик хулоса учун тўлов ўтказилади. Бу маблағ нима учун ўтказиляпти ташкилот манфаати учунми ёки бўлим бошлиғининг манфаатини ҳимоя қилиш учунми? Битта ташкилотдан 4 нафар аёлларни айниқса ёлғиз боқувчи оналарни сарсон қилиш оқибатида бюджетга қарийб 110.000.000 (бир юз ўн миллион) сўм атрофида моддий зарар етказилган. С.Т.нинг бу хатти-ҳаракатларини нега ҳеч ким қонуний баҳоламаяпти? Битта ташкилотдан 4-та меҳнат қонунчилиги бузилиши бу шармандалик эмасми? Айниқса ташкилот ўзи меҳнат қонунчилигини ҳимоя қилувчи ташкилот бўлса-ю, бўлим бошлиғи меҳнат қонунчилигини ҳатто суд қарорларини менсимай ўз шахсий қонунлари билан ишласа, ахир бу жиноят эмасми? Яна имзо сохталаштиришлар, аёлларни таҳқирлаш каби жиноятлар айнан   

Фарғона вилоят камбағалликни  қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Фарғона шаҳар  камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида юз берилса-ю ҳеч ким буларга чора кўрмаса!? КУСТО ХАЙРАТДА!!!

Бўлимда муҳит ўта даражада бузилган, гуруҳбозлик авжида, яна бир ходиманинг устидан бўлим бошлиғи бошчилигида ўз гуруҳи ходимлари ҳудуд нозирига асоссиз аризалар бериш билан овора бўлишмоқда, нима Фарғона вилоятида ИИБ нозирларини бошқа қилгани ишлари қолмагандек дарровда асоссиз аризаларни кўриш билан банд бўлиб қолишган.

Ходимлар дастлаб ҳокимият органлари ва юқори турувчи вазирликларга мурожаат қилишган лекин вазирликлар пинагини хам узиб қўйишмаган. 

         Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни талаблари мутлақо копток қилиб ташланган. 

Бўлинма бошлиғининг хатти-ҳаракатлари туфайли амалдаги қонунларни бузганлиги оқибатида давлат бюджетига юз миллион сўмдан зиёд зарар етказилган. Фарғона вилояти бўйлаб ўн тўққизта шаҳар туман бўлинмалари мавжуд бўлиб хар ой ўртача ҳиссобда бир миллиарддан зиёд икки миллиард сўмга яқин давлат бюджетига зиён келтирилмоқда.

 

Сообщение КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЎРНИГА ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ЧАППА ТЕСКАРИ ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ВА КАМБАҒАЛЛАРНИ КУН САЙИН КЎПАЙТИРИШНИ РЕЖА ҚИЛГАН БАНДЛИК БОШҚАРМАСИ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидаги исмини сир қолишини истаган вазирлик ходими жамоатчиликка берган хабарни қуйидагича ифодаламоқдамиз появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди https://antikorr.uz/yangiliklar/far%d2%93ona-viloyati-iib-%d2%b3amda-%d2%b3amkor-tashkilotlar-tomonidan-viloyat-%d2%b3ududidagi-zhinoyat-sodir-etishga-mojil-shahslarning-yashash-manzillarida-tezkor-tadbirlar-%d1%9etkazildi/ Fri, 04 Apr 2025 12:25:25 +0000 https://antikorr.uz/?p=1453 Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди Жумладан, жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган тадбирларда 123 нафар тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилиб, 81 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди. Шулардан 34 […]

Сообщение Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Жумладан, жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган тадбирларда 123 нафар тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилиб, 81 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди. Шулардан 34 нафарининг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби борлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбир давомида,  1 кг. 443 грамм гиёҳвандлик, 42 дона кучли таъсир қилувчи воситалар, 37 та совуқ қурол ва 4 та пневматик қуроллар 38 та ўқ-дорилар,  123 та ов қуроли гильзалари олинди.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Сообщение Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>