Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинликларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда юртимизда 2330 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, уларнинг 2110 дан зиёдини масжидлар ташкил қилади.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Салмен ийшан” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 63 тага етди. Бу эса Ўзбекистон мусулмонларига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур масжид Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тафсия қилинганлар