Самарқанд вилоят судлари томонидан 2021-йил давомида 6400 нафар шахсга нисбатан маст ҳолда машина ҳайдаш бўйича ишлар кўрилган.
41 нафар хотин-қиз маст ҳолда автомашина бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 12 нафар хотин-қиз мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Давлат идораларида ишловчи 74 нафар шахс маст ҳолда автомашина бошқарган, яна шунчаси мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан бош тортган.
Ҳуқуқбузарликни содир этган давлат идораси ходимлари орасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат қилувчи идораларнинг масъул мансабдор шахслари ҳам бор.
Вилоят суди тизимида 2022-йилнинг ўтган 9 ойи давомида транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 3416 та иш (3474 нафар шахсга нисбатан) кўриб тамомланиб, 3054 нафарига жарима, 363 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.