ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН

Ҳ У К М

2024 йил февраль ойининг 05 куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья К.Рахимов, судья ёрдамчиси Ш.Арзиевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Ш.Шоносиров, судланувчи У.Дадабоев ва А.Абдуллаев ва уларнинг ҳимоячилари – Фарғона шаҳридаги “Advokat Shohboz Komilov” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Комилов ва “Advokat Toshtemirov” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Тоштемиров, жабрланувчи Ш.Сотволдиевнинг иштирокида, Дадабаев Улугбек Тахирович ва Абдуллаев Азизбек Фарход ўғлига нисбатан 1-1501-2304/2836-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:

1. Дадабаев Улугбек Тахирович (Dadabayev Ulugbek Taxirovich) – 1989 йил 24 январь куни Қирғизистон Республикасида туғилган, ўзбек, фуқаролиги йўқ шахс, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам:

1) Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИБ ТБ томонидан 31.10.2003 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг

277-моддаси 2-қисмининг “а,б,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши 02.12.2003 йилдаги “Амнистия тўғрисида”ги Фармонига асосан тугатилган.

2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг 2017 йил 03 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми,

85-моддаси, 25,119-моддаси 4-қисми, 85-моддаси,

86-моддасига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг

2019 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ЖКнинг 90-моддаси

3-қисми “в” банди тартибида ўталмай қолган 3 йил 11 ой

15 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлимининг 2024 йил 05 февралдаги 27/62-№547-сонли маълумотномасига кўра, ўталмаган жазоси 1 ой 3 кунни ташкил қилган, Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси, 70-уй, 64-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 18 декабрь кунидан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 23 декабрь куни олган,

Ўзбекистон Республикаси ЖКннинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.

2. Абдуллаев Азизбек Фарход ўғли (Abdullayev Azizbek Farxod o’g’li) – 1994 йил 13 август куни Фарғона шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ишламайди, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил 02 индаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлиги муносабати билан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилган, Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси, 9-уй,

15-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2023 йил 18 декабрь кунидан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 23 декабрь куни олган,

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.

Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни текшириб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни муҳокама қилиб, тарафлар музокараси, судланувчиларнинг музокара, ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И :

Судланувчи Дадабаев Улугбек Тахирович ва Абдуллаев Азизбек Фарход ўғлилар ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишгани ҳолда

2023 йилнинг 12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси соат 02:30ларда фуқаро Сотволдиев Шоиржон Эркинжон ўғлига қарашли “Davr orient Financ” МЧЖнинг Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ва уни ичида бўлган жами 2.983.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Бундан ташқари, Дадабаев Улугбек Тахирович ва Абдуллаев Азизбек Фарход ўғлилар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишгани ҳолда 2023 йилнинг 14 декабрдан

15 декабрга ўтар кечаси соат 03:00ларда фуқаро Сотволдиев Шоиржон Эркинжон ўғлига қарашли “Davr orient Financ” МЧЖнинг Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ва уни ичида бўлган жами 617.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, судланувчилар А.Абдуллаев ва У.Дадабаевлар аниқланиб, “Davr orient Financ” МЧЖга тегишли бўлган бир дона қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскаси холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олиниб, жабрланувчига қайтарилган.

Судланувчи У.Дадабаев судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2023 йил сентябрь ойи бошларида моддий томондан қийналиб қолгани учун А.Абдуллаев билан бирга Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ва Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскаларини ўғирламоқчи бўлишганини, Пайнет инфокиоскалари бир одамга тегишли эканини билишганини, бир ҳафта давомида Пайнет инфокиоскаларини кузатиб келишганини, 2023 йил

12 декабрь куни кечки пайт А.Абдуллаев билан унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини давлат рақамини ечиб олиб, Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскаси олдига келишиб, атрофда ҳеч ким йўқлигида Пайнет инфокиоскасини машинага юклаб олиб кетиб, Тошлоқ туманидаги сойга олиб бориб, Пайнет инфокиоскаси ичида бўлган жами 2.983.000 сўм пулларни болға билан инфокиоскани ойнагини синдириш йўли билан олишиб, ушбу пулларни ўзаро бўлишиб олиб, инфокиоскани сойга ташлаб юборишганини, шундан кейин 2023 йил 14 декабрь куни кечқурун яна А.Абдуллаев билан унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини давлат рақамини ечиб олиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскасини олиб кетишганини, Пайнет инфокиоскасини бузиб, ичида бўлган жами 617.000 сўм пулларни олиб, пулларни ўзаро бўлишиб олишганини ва инфокиоскасини яна ўша сойга олиб бориб ташлаб юборишганини, ҳозирда жабрланувчига етказилган зарарлар тўлиқ қопланганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.

Судланувчи А.Абдуллаев судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,

2023 йил декабрь ойи бошларида моддий томондан қийналиб қолгани учун У.Дадабаев билан бирга Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ва Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскаларини ўғирламоқчи бўлишганини, Пайнет инфокиоскалари бир одамга, яъни Ш.Сотволдиевга тегишли эканини билишганини, бир ҳафта Пайнет инфокиоскаларини кузатиб юришиб,

2023 йил 12 декабрь куни кечки пайт У.Дадабаев билан унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини давлат рақамини ечиб олиб, Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскаси олдига келишиб, атрофда ҳеч ким қолмаганида, Пайнет инфокиоскасини машинага юклаб олиб кетишганини, Пайнет инфокиоскаси ичида жами 2.983.000 сўм бўлганини, ушбу пулларни ўзаро бўлишиб олишганини, шундан кейин 2023 йил 14 декабрь куни кечки пайт У.Дадабаев билан унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини давлат рақамини ечиб олиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси

64А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскасини олиб кетишганини, Пайнет инфокиоскасини бузиб, ичида бўлган жами 617.000 сўм пулларни олиб, пулларни ўзаро бўлишиб олишганини ва шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишганини, Пайнет инфокиоскаларини Тошлоқ туманидаги сойга олиб бориб ташлаб юборишганини, жабрланувчига етказилган зарарлар яқин қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд мажлисида судланувчилар У.Дадабаев ва А.Абдуллаевлар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлсалар-да, уларнинг содир этган жиноий ҳаракатлари қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.

Жумладан, жабрланувчи Ш.Сотволдиев судда, ҳақиқатдан ҳам “Davr orient Financ” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келишини, МЧЖ томонидан Фарғона шаҳар ҳудудида бир нечта Пайнет инфокиоскасилари ўрнатилганини, Пайнет инфокиоскаларидаги пулларни инкассация хизмати олиб кетиб, пулларни банкка топширишларини, 2023 йил 13 декабрь куни инкассатор қўнғироқ қилиб, Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатилган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскаси йўқлигини айтганини, у жойга келганида ҳақиқатдан ҳам Пайнет инфокиоскаси ва ичида бўлган 2.983.000 сўм пуллари билан ўғирланганлигини кўрганини, видеокузатув камераларидан Пайнет инфокиоскасини кейинчалик танигани У.Дадабаев ва А.Абдуллаевлар давлат рақами бўлмаган “Damas” русумли автомашинасига юклаб кетишганлигини кўрганини, шундан кейин улар 2023 йил 14 декабрь куни кечаси Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйинг ёнига ўрнатилган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ичида бўлган 617.000 сўм пуллари билан ўғирлаб кетишганини, бу ҳақида ИИБга хабар беришганини ва У.Дадабаев ва А.Абдуллаевлар ушбу ўғриликни содир қилишгани аниқланганини, ҳозирда унга етказилган зарар судланувчиларнинг яқин қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганини, судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, уларга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Гувоҳ Э.Темиров судда, ҳақиқатдан ҳам Фарғона вилояти “УзПайнет” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келишини, 2023 йил 13 декабрь куни Ш.Сотволдиев қўнғироқ қилиб, Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатилган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскаси ўғирлаб кетилганлигини айтганини, у жойга келганида, ҳақиқатда Пайнет инфокиоскаси ва ичида бўлган 2.983.000 сўм пуллари билан ўғирланганини кўрганини, видеокузатув камераларидан Пайнет инфокиоскасини кейинчалик маълум бўлган А.Абдуллаев ва У.Дадабаевлар давлат рақами бўлмаган “Damas” русумли автомашинасига юклаб кетишгани аниқланганини, шундан кейин улар 2023 йил 14 декабрь куни кечқурун ҳам Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатилган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ичида бўлган 617.000 сўм пуллари билан ўғирлаб кетишганини, бу ҳақида ИИБга хабар беришгани ҳақида кўрсатув берди.

Гувоҳ У.Юлдашев судда, ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли бўлган “Damas” русумли автомашиналарни ижара асосида ҳайдовчиларга бериб келишини, судланувчилар А.Абдуллаев ва У.Дадабаевлар танишини, уларга ҳам “Damas” русумли автомашиналарни ижарага берганини, 2023 йил

17 декабрь куни яшаш хонадонига шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари келиб, А.Абдуллаев ва У.Дадабаевларни сўрашганини, уларга қўнғироқ қилганида, улар қўнғироққа жавоб беришмаганини, бироздан сўнг яна А.Абдуллаевга қўнғироқ қилиб, қаерда эканликларини сўраганини, у Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида эканлигини, ижара асосида берган машинасида ЙТХга учраганлигини айтганини, шундан сўнг у ерга ИИБ ходимлари билан бирга борганини, ИИБ ходимлари уларни ушлашганини, шунда улар машинада Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ва Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатилган Пайнет инфокиоскасиларини ўғирлашганлигини билганини, машинасига етказилган зарар тўлиқ қопланганини, ўзини уларни ҳаракатларидан хабари бўлмаганини, ҳозирда машинасини сотиб юборгани ҳақида кўрсатув берди.

Бундан ташқари, судланувчи А.Абдуллаев ва У.Дадабаевларни айби дастлабки тергов давомида тўпланган ва судда текширилган хабарнома, жабрланувчининг мурожаати, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадвал, дастлабки тушунтириш хатлари, ашёвий далилларни олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомалари, сўроқ баённомалари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ҳам тўлиқ тасдиқланади.

Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Абдуллаев ва У.Дадабаевнинг такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди, чунки иш материаллари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи А.Абдуллаев ва У.Дадабаевлар ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишгани ҳолда 2023 йилнинг 12 декабрдан

13 декабрга ўтар кечаси соат 02:30ларда фуқаро Сотволдиев Шоиржон Эркинжон ўғлига қарашли “Davr orient Financ” МЧЖнинг Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси 68А-уйнинг ёнига ўрнатган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ва уни ичида бўлган жами 2.983.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб, бундан ташқари, уларнинг ўзи такроран, олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишгани ҳолда 2023 йилнинг 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 03:00ларда фуқаро Сотволдиев Шоиржон Эркинжон ўғлига қарашли “Davr orient Financ” МЧЖнинг Фарғона шаҳар, Мустақиллик шукронаси кўчаси 64А-уйнинг ёнига ўрнатган жами қиймати 27.600.000 сўм бўлган Пайнет инфокиоскасини ва уни ичида бўлган жами 617.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб, қасддан жиноят содир этишган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги ҳамда 65-моддаси 3-қисмида, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, шунингдек,

66-моддасида мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилишлиги, ундан фойдаланишлиги ва уни тасарруф этишлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасига кўра, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил

03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги;

4-бандида, қонун тайинланадиган жазо тури ва меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шартлиги, объектив омилларга, хусусан, айбдорнинг ёши, жинси, ҳомиладорлик ҳолати, ижтимоий омилларга – судланганлиги, оиладаги, жамиятдаги хулқ-атвори, машғулоти, давлат ёки ижтимоий мавқеи ва ҳ.к. лар кириши ҳақида тушунтиришлар берилган.

Суд, қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонуни нормалари ва Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилиб:

-судланувчи У.Дадабаевга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда уни илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахс бўла туриб, қасддан янги жиноят содир этганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчини даъвоси йўқлигини, оилавий шароитини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жиноятдаги ролини инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда юқоридаги жиноятларни жазо ўташ даврида содир этганини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида мазкур ҳукм бўйича тайинланадиган жазо муддатига жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг 2017 йил 03 ноябрь кунидаги ҳукми билан тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 2019 йил

13 сентябрдаги ажрими асосан ЖКнинг 90-моддаси 3-қисми “в” банди тартибида алмаштирилган ва Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлимининг 2024 йил 05 февралдаги 27/62-№547-сонли маълумотномасига кўра, ўталмай қолган 1 ой 3 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қисман қўшиб, узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни;

-судланувчи А.Абдуллаевга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда уни айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топишни ҳамда жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб топиб, унинг оилавий шароитини, жиноятни содир этиш сабабларини, жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ва унга қонуний енгиллик беришни сўраганлигини уни содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар эканлигини эътиборга олиб, шунингдек жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уни келгусида жиноий фаолиятини давом эттирмаслиги мақсадида, уни жамиятдан ажратмасдан туриб қайта тарбиялашнинг имконияти йўқ деган хулосага келиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазони, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.

Бундан ташқари, суд, иш бўйича далилий ашё сифатида олинган бир дона Пайнет инфокиоскаси жабрланувчи Ш.Сотволдиевга қайтарилганини инобатга олишни, кўк рангли эркаклар жемперини А.Абдуллаевнинг яқин қариндошларига қайтаришни, бир дона болғани тегишли тартибда йўқ қилишни ва ҳодиса содир бўлган жойлардаги кузатув камераларидан олинган видеотасвирлар туширилган бир дона DVD дискни жиноят ишида сақлашни лозим топади.

Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг

454-457, 460, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати

Ҳ У К М Қ И Л Д И:

1. Дадабаев Улугбек Тахирович (Dadabayev Ulugbek Taxirovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.

Дадабаев Улугбек Тахировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг

169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60 ва 61-моддалари тартибида мазкур ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 10 (ўн) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин.

Жазо ўташ муддати 2023 йил 18 декабрь кунидан бошлаб ҳисоблансин.

У.Дадабаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргунга қадар аслича, ўзгаришсиз қолдирилсин.

2. Абдуллаев Азизбек Фарход ўғли (Abdullayev Azizbek Farxod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.

Абдуллаев Азизбек Фарход ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб,

3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.

Жазо ўташ муддати 2023 йил 18 декабрь кунидан бошлаб ҳисоблансин.

А.Абдуллаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргунга қадар аслича, ўзгаришсиз қолдирилсин.

Жабрланувчи Ш.Сотволдиевга етказилган зарарлар тўлиқ бартараф этилганлиги инобатга олинсин.

Ашёвий далиллар:

-бир дона Пайнет инфокиоскаси жабрланувчи Ш.Сотволдиевга қайтарилгани инобатга олинсин;

-бир кўк рангли эркаклар жемпери тегишли А.Абдуллаевнинг яқин қариндошига қайтарилсин;

-бир дона болға тегишли тартибда йўқ қилинсин;

-ҳодиса содир бўлган жойлардаги кузатув камераларидан олинган видеотасвирлар туширилган бир дона DVD диск жиноят ишида сақлансин.

Ҳукмдан норози тараф ҳукм эълон қилингандан, судланувчилар ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақли.

Раислик қилувчи: (имзо) К.Рахимов

Ҳукм нусхаси аслига тўғри

Тафсия қилинганлар