Ҳужжати йўқ уйларга Кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин, ҳудудларда ерларни эгаллаб тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учраши мумкин. Мазкур уй-жойларга ҳам эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими?
– Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганидан кейин аҳоли ўртасида уларни “уддабуронлар”деб атасак бўлади. Тезкорлик билан иморат қуриб олиб, бу уйни 5-10 йил олдин қурганман деб иддао қилсам ҳужжатлаштириб оламан деб ўйлаб юрган бўлишлари мумкин. Очиғини айтганда улар хато қилишмоқда.
Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича Космик съёмкалар, хариталари бор. Улар ёрдамида 5-10 йил ҳатто 20 йил ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Бу жараёнда инсонлар ўзларини зарар беришлари мумкин. Сабаби биринчидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний қурилмани амалга оширганлик учун қонунчилигимизда Маъмурий жавобгарликдан, Жиноий жавобгарликкача чоралар белгиланган. Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан иморат қураётган бўлса, ўз-ўзидан тўхтатишларини ва ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.
Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуродов