ҲУРМАТЛИ ЁШЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича ТАНЛОВДА иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганлигини эълон қиламиз.

Танловда мазкур қарор талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва/ёки ўтаётган, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун my.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома юқоридаги веб-сайтда келтирилган.

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси
Давлат хавфсизлик хизмати академияси

Тафсия қилинганлар