Асслому алайкум! Суд ҳукм чиқарди. Саёқ юрган таёқ ер…

Халқимизда «Ҳалолидан берсин» деган ҳикматли дуо бор. Зеро, ҳалоллик-тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик гарови.

Аксинча, ҳаром ҳаёт тарзини танлаш инсонни тўғри йўлдан адаштиради,боши берк кўчага олиб киради.

Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ж. ҳам қинғир йўллар билан пул топишга ўрганди. Йигирма олти ёшда, оилали, тўрт нафар фарзанди борлигига қарамасдан ичкиликка муккасидан кетди, бирор жойда ёлчитиб ишламади. Бекорчилик натижасида гиёҳвандлик оғуси олди- сотди ишларига аралашиб қолди.

Судланувчи Ж. қувасойлик шахси аниқланмаган » Равшан» билан келишилган ҳолда бир неча бор «гашиш» гиёҳвандлик воситаси олди-сотдиси билан шуғулланиб келишган.

Фуқаро Ж. 2024 йил 10 август куни катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси билан қонун ҳимоячилари томонидан қўлга олинди. Шу куни Қувасой шаҳридаги «Арка»дан Фарғона шаҳрига киришда ИИБ ЙПХ ходимлари рейд ўтказишаётганда судланувчи Ж. бошқарувидаги енгил машина салони текширилади, олди ўриндиқдаги қора рангли спорт сумкасида 5 кг. » гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланади ва улар ашёвий далил сифатида олиниб, суд-кимёвий экспертизасига тақдим қилинади. Мутахассислар далилий ашёни «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлигини тасдиқладилар.

Натижада қанчадан-қанча бегуноҳ фуқароларнинг гиёҳвандлик заҳриқотилидан заҳарланиши олди олинди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида судланувчи Ж. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини айтди.

Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар. Мазкур очиқ суд судланувчи Ж.ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,246-моддасининг 2-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланди, унга10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир фуқаро ўз ҳаққи- ҳуқуқини билиши, шу аснода инсоний ва қонуний бурчини ҳам унутмаслиги мақсадга мувофиқдир.

Шоҳижахон Тоҳиров, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судъяси ёрдамчиси.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.