“18+” номли “Telegram” ботини рекламаси
Гиёҳвандлик шундай балоки, у нафақат бир инсонни таназзулга етаклайди, балки унинг оиласи, яқинларига зиён келтиради, жамиятдаги тинчлик-тотувлик, хотиржамликка путур етказади. Шунинг учун бу иллат қораланади, унга қарши муросасиз кураш олиб борилади. Хусусан, мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик, наркотик моддалар савдоси, унинг ҳар қандай турини етиштириш ва сақлаш каби ҳаракатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, жиноятга жазонинг муқаррарлиги, қонун устуворлиги таъминланиб келинмоқда. Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан ҳизмат вазифасини бажаришда бу йўналишдаги жиноятга чек қўйилмоқда.
Қибрай туманида яшовчи В.Сиддиков (исм-фамилияси ўзгартирилган), 2024 йил 5 июль куни соат 22.30ларда таниши А.Талипов билан учрашиб, унинг “Газ 24” русумли автомашинасида гаплашиб ўтиришганида, “Instagram” дан
“18+” номли “Telegram” ботини рекламаси чиқиб қолгани, ушбу рекламага кириб, бот орқали гаплашиб, гиёҳвандлик воситасини топиб, ташлаб берилган локация орқали гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш мумкинлигини билишгани ва “Paynet” иловаси орқали 585.000 сўм тўлов қилиб, бот ташлаган локация бўйича Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасига боришган, у ерда А.Талипов автомашинадан тушиб гиёҳвандлик воситасини олиб келгани, мазкур гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун чеккароқ жойга бориш мақсадида Мирзо Улуғбек туманидаги пост орқали ҳаракатланиб кетаётганларида уларни ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари тўхтатишгани ва ёнларида ноқонуний нарсалар бўлса топширишни сўрашганида, уларга чап оёғидаги пойабзалини тагида гиёҳвандлик воситаси борлигини айтганида холислар иштирокида гиёҳвандлик воситасини ашёвий далил тариқасида олишган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 10 сентябрдаги ҳукми билан судланувчи В.Сиддиковга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, оилавий шароити ва моддий аҳволини, ISFT instituti 2 курс сиртқи бўлим талабаси эканини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 276-моддасининг
1-қисми билан айбдор деб топиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Дилноза Халикназарова, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси