Бундан 17 йил олдин. У пайтларда уй телефони бўларди. Жиринглаб қолди. Кўтарсам онамни синфдошлари Рўзимбетов Хабибулла ака. ( У киши хозир оламдан ўтганлар. Жойлари жаннатда бўлсин. Ўша вақтда связьда ишларди рахматли.) Салом аликдан сўнг сен фалон номерга қўнғироқ қил. Сени телевединиядан сўраяптилар деди. Ишонмадим тўғриси, сабаби хазилкаш одам эдилар. Айтган рақамига қўнғироқ қилгандим аёл киши кўтариб, телевиденияга келиб кетишимни сўрадилар ва манзилни тушунтирдилар. Ўша вақтлари телевидения учун алохида бино ажратилмаган, текст, монтаж ишларини каналнинг рахбарини уйида ишлардик. Бир сўз билан айтганда бордим, телеканал рахбари билан учрашдим, қисқа сухбатдан сўнг мени телеканалга ишга олишди. Ўша вақтларда аниқ эсимда йўқ хафтасига икки кунми, уч кунми эфирга чиқардик. Мендек фақат ўрта мактабни тугатган, яширинча қоғоз қоралайдиган хаваскор қиз учун катта бир бахт эди. Текстни ёзиб беришарди, камерани микрафонига ўқиб берардим бўлди. Қиладиган ягона ишим шу эди. Янгиликлар дастурини эфирга бериш учун 5 нафарча одам ишлардик. Ўшанда Шарипов Ўктам ака, Саттаров Равшан деган хамкасбларим бор эди. (Хозир хам муносабатларимиз яхши.) Улар жойларга бориб съёмкалар қилиб келишарди. Текстларни эса телеканал рахбари билан бирга Ўктам ака ёзардилар. Кадр ортидан эса Ўктам ака билан алмашиб ўқирдик. Текстдаги “Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади” деган жумлаларга тилим келишмай “Касални яширсанг ишитмаси ошкор қилади” деб ўқиб юрган бир хаваскор қиздан бугунга келиб, Севимли телеканаланинг Қорақолпоғистон мухбирига айландим. Элликкалъа телеканали кимлар учундир Қорақолпоғистондаги бир туман худудидаги телеканал бўлиши мумкин, лекин мен учун катта бир журналистика мактаби ўрнидадир. Ўша телеканалда минг йиллик орзуим ушалган. Текст ёзишни, одамлардан интервью олишни орзу қилардим. Телеканалда йиллар давомида хаммасини ўргандим ва хозирга келиб Тамара ДЖуманиязова бўлиб етишдим. Битта лавхани тайёрлаш учун бир неча кунлаб мехнат қиладик. У пайтлари бунақа имкониятлар бор дейсизми. Съёмка учун ўша пайтдаги оддий камералар, монтаж хам шунда қилинарди, овоз хам шунга ёзиларди. Бир ишласа, бир ишламайдиган микрафонлар. Текстни қоғозга ёзамиз, мухаррир сўзларни, гапларни, жумлаларни текшириш вақтида устига ёзарди, урди худо. Қайтадан яна кўчириб чиқиш керак эди. Тўғри ишлашга имконият йўқ пайтларда ишладик. Бора-бора техникалар кириб келди. Монтаж қилишни ўргандик. Оператор йигитлар касал бўлиб қолса, олдиндан келишилган съёмкага бориш шарт. Камерани кўтариб кетиб, камера туширишниям ўргандим. Бугунги кунга келиб Қорақолпоғистонда ягона журналистман ўзи тушириб, ўзи текст ёзиб, ўзи монтаж қилиб, ўзи текстни ўқиб эфирга топширадиган. Хозир катта бир телеканалнинг ходими бўлишимда менга пиллапоя вазифасини ўтаган телеканални жуда соғинаман. Доим эслайман, доим нимадир ёзгим келади шу телеканал хақида. Бугун эслаётганим эртага 27- июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари яъни биз журналистларни касб байрами. Фурсатдан фойдаланиб ўзлари билмаган ҳолда мени орзуларимни ушалишига катта ёрдам берган, бугунга келиб Тамара ДЖуманиязова бўлиб етишишимда катта кўмакчи бўлган, телеканал сир асрорларини ўргатган Гулистон опа Раджапова, Ўктам ака Шариповларга катта рахмат десам, мен билан бир вақтда фаолият олиб борган Равшан Саттаров, (яна қанчадан қанча хамкасбларим бор эди кўпчилиги эсимда йўқ) ларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман. Шу қатори Элликкалъа туманда фаолият олиб бораётган журналист хамкасбларимни, алохида Зулайхо опа Нурметовани касб байрамлари билан табриклайман. Кичкинагина даргоҳдан, катта манзилга етишишимга устозлик қилган, елкадош турган барчага яна бир бора катта рахмат. PS: Расм бугун бизга ИИВ томонидан байрам муносабати билан тақдим қилинган ташаккурнома.

Хурмат ва эҳтиром билан Севимли телеканали Қорақолпоғистон мухбири Тамара ДЖуманиязова.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.