Тадбирда Тошкент шаҳар хокимияти ички назорат тизими рахбари ва етакчи мутхассиси, Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш кенгаши мутахассиси ва аъзоси, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбир жараёнида ҳокимликлар тизимида очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ОAВ вакилларига маълумот берилди ҳамда 2023-йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланди.

Очиқ мулоқот давомида ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўқув-семинарлар ташкил қилингани, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-аҳлоқ қоидалари бўйича онлайн ўқув курслари ўтказилиб, малака сертификатлари тақдим этилгани айтилди.

Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ўз вақтида олдини олиш юзасидан ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали келиб тушган шикоят ва аризлар тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига йўналтиригани таъкидланди.

Тадбир сўнгида олиб борилган тарғибот ишлари натижасига кўра шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимлари томонидан 2023-йилда коррупциявий жиноятлар аниқланмагани, қонунчилик ва ички тартиблар бузилмагани маълум қилинди.

Б.Расулев

Тафсия қилинганлар