Бугун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ташкил этилди.

Маълумки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг бўйсунувидаги ташкилотлар тизимида коррупциявий жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Мазкур учрашувда Адлия вазирлиги ва Прокуратура ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш кенгаши аъзоси ва “Antikorr.uz” ОАВ рахбарининг коррупция иллати ва унинг оқибатлари хақидаги маърузаларини, тумандаги барча ташкилот ва муассасалардан иштирок этган вакиллар тинглаб, йўл харитасида белгиланган режадаги ишларни келишиб олдилар.

Йиғилишда ташкилотларда коррупсияни юзага келтирадиган ҳолатларни олдини олиш, ходимларда фаолиятга виждонан ёндошиш масалари кўтарилди.

Б.Расулев

 

Тафсия қилинганлар