Адолат ҳуқуқи, мустақил суд ва одил қози тушунчаларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти ҳақида

Аввало, мустақил суд нима, одил қози ким?…

Инсонлик жамиятида, жамият аъзолари, яъни инсонлар, ҳа айнан инсонлар ўзаро ижтимоий ва бошқа муносабатларга кирар экан, у ёки бу масала, муаммо, низо, ноҳақлик, ахлоқсизлик, одобсизлик, адолатсизлик, умуман олганда эса ижтимоий муносабатда юзага келган ҳар қандай низоли масалалар ечими ёки инсонга ярашмайдиган хулқ-атворни, ҳуқуқбузарликни жой-жойига қўйиш, тартиб-интизом ўрнатиш учун холис бир шахс, холис бир масканга зарурат пайдо бўлган…

Демакки, суд ؘ– низоларни ҳал этиш, суд одоб-ахлоқ меъёрлари, қонунлар қўлланиладиган жой, суд адолат сўраб бориладиган, адолат таъминланиладиган муқаддас даргоҳдир.

Ана ўша муқаддас даргоҳнинг устунлари фақат ва фақат адолат ва қонунга таянишини, ҳар қандай манфаатлар ҳамда ҳар қандай аралашувлардан ҳоли маскан – бу мустақил суддир.

Айни шу мустақил судда ишлайдиган, холис, ҳалол, виждонли, объектив, оғир-вазмин, шу билан бирга принципиал, қўрқмас ва албатта адолатли шахс — одил қозидир.

Илло, судлар манфаатлар тўқнашадиган, мураккаб низоларнинг ечими кутиладиган, адолатсизлик, қонунсизлик учун жазо муқаррарлиги устувор бўлган ҳамда ўз манфаатларига кўра, одамлар унга дарду ташвишини, алам-захмини тўкиб соладиган, гоҳ салбий, гоҳ ижобий, гоҳ муътадил фикр-мулоҳаза, муносабат, миннатдорлик ёки эътироз ва норозилик билдирадиган “минбар”, “тарозини палласини адл тутиб туриш учун ташкил этилган маскан”, ҳақ ё ноҳақлигидан қатъий назар ҳар бир шахс бош ўриб ёки талаб қўйиб борадиган умум бир муқаддас остона бўлиши даркор.

Шу асосда ҳам судлар ишон ва ишончсизлик борасидаги муносабатлар қаратилган, қаратилаётган объект эканлиги ҳам табиий ҳолат саналади.

Лекин, ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам мустақил судлар адолат ва қонун устуворлиги асосида ишончни мустаҳкам ва бардавом қозониши шарт. Акс ҳолда адолат масканига ва оқибатида эса бутун ислоҳотларга, улар самараси, улар ишончига ҳам акс таъсир этади.

Бундай ҳолатга йўл қўйиб бериш эса, сал бошқача айтилганда хиёнат билан баб-баробар.

Демак, мустақил суд ва одил қози таянадиган муқаддас тушунча – бу “адолат ҳуқуқи”ни англатади.

Шундай қилиб мавзуни кириш моҳиятини очиб олдик. Ана энди эса, адолат ҳуқуқи, мустақил суд, одил қозига таъсир этувчи масалалар ҳақида фикрлашамиз.

— Судларга нисбатан қарашлар қонун ва замон талабларига асосланиши лозим;

Бугун сўз ва фикр эркинлиги, бир сўз билан айтганда очиқлик замонида яшамоқдамиз. Албатта, ахборот асри,  айниқса ижтимоий тармоқлар “пагода” қиладиган, керак бўлса у ёки бу муносабатни шакллантириб қўядиган, популизм, пиар оддий ҳолатга айланиб бораётган, манфаатли ахборотлар устувор аҳамият касб этаётган глобал макондамиз.

Шу маънода, судлар ва улар фаолиятига билдираётган муносабатлар, айниқса элитанинг муносабати асосли бўлиши, етарлича таҳлилларга таяниши мақсадга мувофиқ.

Ижтимоий тармоқларга судлар фаолиятига алоқадор айрим расмий элита вакилларининг фикрлари билан  ҳа кўпчилигимиз танишиб бормоқдамиз. Бундай фикрларнинг юки оғирлиги билан бирга, асосга эгалиги, оқибати, жамиятга таъсири, ислоҳотларга ва асосийси адолат ҳуқуқига таъсирини ҳам эътиборга олиниши муҳим.

Қисқа қилиб айтганда эса ҳар бир муносабат ва баёнот ўзининг ҳақли асосига, муносабат билдиришда ахборот масъулиятни теран ҳис этишда намоён бўлади.

Масалан: “Судлар фаолиятига нисбатан аҳолининг эътирози ортиб бормоқда” деган фикр шахсий муносабатга хос бўлиб, асл ҳолат қўйидагичадир.

Статистик маълумотларга кўра, иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг 2 фоизига, фуқаролик судларида эса 2 фоизига, маъмурий ва жиноят судларида ҳам қарийб шунча фоизига нисбатан юқори инстанция судларига шикоятлар берилган.

Шикоятларнинг ўрта ҳисобда 1 фоизи қаноатлантирилганда ҳам суд ҳужжатларидан судга иши тушганларнинг бир фоизининг норозилиги асослидир деган хулосага келиш мумкин. Демак, билдирилаётган муносабатларда, албатта, бу омиллар эътиборга олиниши керак.

ЖИБ Фаргона шахар судининг судьяси К.Рахимов

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.