Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазириги ЙҲХБ бошлиғига

А Р И З А

Ушбу аризам орқали сизга шуни маьлум қиламанки у хам бўлса корхонамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июльдаги ПФ-3127 “Йўл харакати хавфсизлигини таьминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010 қарорига асосан “Аккредитация маркази” ДУК тамонидан ML.0243 сонли рухсат асосида М-1 тоифали транспорт воситаларини техик курикдан утказиб келмокдамиз.

Афсуски Турткуль, Элликқалъа хамда Беруний туманларидаги техик кўрикдан ўтказишга ихтисослашган диагностика марказлари тамонидан оддий пайнет буткаларидаги ва шунга ўхшаш автосуғурта буткаларидаги ходимлар билан ноқонуний тил бириктириб техник кўрикдан ўтказиш қоидаларига зид тарзда техник кўрикдан ўтказиш холатлари хамда газ баллон билан ишловчи транспорт воситаларига газ баллонлари текширилганлиги бўйича далолатномани ёзиб бериш холатлари  учраб турибди. Бу ўз навбатида инсон ўлими билан боғлик бўлган йўл транспорт ходисаларининг хамда автотранспорт воситаларини газ баллонари портлашни келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бўстон шахрида Темур исмли бола. Дилноза исмли суғуртачи киз. Қирққиз ОФЙ худудида Қадамбой исмли суғуртачи. Дўстлик ОФЙ да Мехрибон исмли суғуртачи қиз. Тоза Боғ ОФЙ да Олмагул исмли қиз. Амиробод ОФЙ да Хамдам исмли пайнетчилар Беруний туманида жойлашган “FARRUX AVTO TEX XIZMAT” МЧЖ диагностика маркази орқали техник кўрикдан ўтказиб келингани аниқланди. Хозирги кунда юқорида кўрсатилган оддий пайнет буткаларидаги ва шунга ўхшаш автосуғурта буткаларидаги ходимлари Тўрткўл туманида жойлашган АТП-115даги диагностика маркази хамда Хайрулла исмли шахсга тегишли диагностика марказлари орқали техник кўрикдан ўтказиш холатлари хам тез-тез учраб турибди.

Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу холатлар юзасидан қонуний чора кўришингизни сўрайман.

Манба

Тафсия қилинганлар