«Шу кунларда агентлик мутахассислари томонидан навбатдаги 500 мингта нотурар жой объектларига оид 4 миллиондан ортиқ маълумотлар UZKAD тизимига ўтказиш (миграция) ишлари амалга оширилмоқда. Кўчмас мулк, унинг эгалари, унга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Миграция жараёнида қўшимча мантиқий текширув ва солиштирув жараёнларини ҳам жорий қилинганлиги сабаб, миграция жараёнлари белгиланган муддатдан кўп муддат талаб қилмоқда.

 

Ҳозирги кунда 300 мингга яқин кўчмас мулк объектлари миграция қилиниб, ушбу кўчмас мулклар бўйича нотариус, ягона портал ва давлат хизматлари марказлари орқали 2 мингга яқин аризалар қабул қилинди.”

Режадаги яна 200 мингта объектлар ҳозир миграция жараёнида. Ушбу жараён ҳисоб китобларимизга кўра 19-декабр кунига қадар давом этади.

Миграция жараёнидан ўтиб бўлган кўчмас мулклар бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд емас.

Ўз навбатида келтирилган ноқулайлик учун юртимиз аҳолисидан яна бир бор узр сўраймиз.» деб маълумот беради Кадастр агентлиги ахборот хизмати.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим қилинган бундай муҳим маълмуотлар ва бу маълумотларда аниқ сабаб ва муддатлар кўрсатиб берилиши, коррупцияга қарши курашиш борасидаги шаффофлик тамойилларига мос келади ва албатта коррупцион мухит юзага келишини олдини олади. Бу маълумотни “ANTIKORR.Uz” ОАВ орқали мухлисларимизга маълумот беришимизнинг натижасида, обуначиларимизнинг кўчмас мулкларини хужжатлаштиришларида ёки олди-сотди шартномаларини имзолаш жараёнида, уларни ортиқча оворачилик ва коррупция холатига дуч келишларини олди олинади. Бу албатта “ANTIKORR.Uz” ОАВ ва Кадастр агентлиги матбуот хизмати билан маълумотлар алмашиш борасидаги хамкорлигимизнинг натижасидир. Агар, Республикамизда коррупция иллати билан курашишда, барча давлат  ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ билан бирлашиб харакат қилсак, албатта бу иллатни енгамиз!

 

Кадастр агентлиги ахборот хизмати ва

“ANTIKORR.Uz” ОАВ раҳбари Б.Расулев

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.