Учиб кетаётган самолётда қарға стюардессани чақирадиган тугмачани босибди. Стюардесса келиб қарғага:
— Нима хизмат, – дебди.
Қарға:
— Хизмат йўқ, хазил қилдим, – дебди.
Стюардессанинг жаҳли чиқиб индамай, қайтиб кетибди. Кейин қарға яна тугмачани босиб стюардесса чақирибди. Стюардесса келиб яна:
— Нима хизмат, – деб сўрабди.
Қарға яна:
— Хизмат йўқ, хазил қилдим, – дебди.
Стюардессанинг яна жаҳли чиқиб индамабди. Орқароқда бўри кузатиб ўтирган экан. Бўриям тугмачани босибди. Стюардесса келиб:
— Сизга нима хизмат, – дебди.
Бўриям:
— Хизмат йўқ, мен ҳам хазил қилдим, – дебди.
Шунда стюардессанинг баттар жаҳли чиқиб, қарға билан бўрини самолётдан ташаб юборибди. Қарға бўрининг олдига келиб:
— Эй бўри, учишни биласанми? – дебди
Бўри:
— Йўқ, – деса, Қарға:
Эй нодон бўри, учишни билмас экансан, нимага хазил қилдинг?! – дебди.

@antikorruz

Тафсия қилинганлар