Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва телевидиняда кўриб гувохи бўлаётган баъзи воқеалар қалбимизни тирнамоқда. ДХХ ИИБ ходимлари томонидан чет элга, Сурияга жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ёшлар қўлга олинмоқда ва жавобгарликга тортилмоқда. Жиходчилар экстримистик оқими таъсирига ижтимоий тармоқлар орқалик боғланиб улар билан хамкорлик қилаётган баъзи ёшлар келажагини ёшлигини исроф қилмоқдалар.
Мен ўттиз саккиз йилдан буён имом хатиб бўлиб ишлаб келмоқдаман, мустақиллигимизни дастлабки йилларида бу тоифалар жуда қутиршган эди. Масжид ва махаллаларда гурух гурух бўлишиб даъватлар уйиштришган. У даврда аудио касеталар бўлариди жойларда касеталар тарқатишган. Бирон киши масжидга чиқмаса махалладан ажратиб қўйилар, қачон келсак уларни бизга кўрсатилар ўзимиз гаплашволамиз деган тахдидлар билан даъватлар қилишган.
Ўша даврдаги ИИБ ва ўша давр МХХ ходимлари кечаси кундизи ухлашмаган ва қаттиқ назорат остида ўз хизмат вазифаларини бажаришган.
Алхамдулиллах кўплари тушинди адашганлигини билди лекин баъзилари тушинганга ўхшаб жойларда маросимларда фитна ишларини давом эттиришган. Бизни йўлимиз тўғри биз ғалаба қиламиз деган шиорлари бўлган. Мана энди Давлатимиз рахбари Ш. Миромонович ташаббуслари билан булар адашган фикрини соғломлаштриб жамиятга қўшилар деган буйриқ остида Ииб Дхх, Нуроний , ёшлар ташкилоти имом хатиблар биргаликда адашганларни қора рўйхатдан чиқарилди. Қора рўйхат остида юрганлар кўпчилиги хурсанд бўлишди, оилаларида байрам бўлди. Сурияда юрган юртодошларимизни давлатимиз рахбари бошчилигида минг бир азоб билан қайтариб олиб келишди. Бунда хам давлатимиз бошчилигида соха вакиллари қаттиқ ишлашди.
Енгиллик эътибор мехр оқибат шунчалик бўлар бундан ортиқ давлат яна нима қилиб бериш керак Сурядан қайтарилганларга барча шаройитлар яратиб берилди. Тўғри кўп аёллар эрини гапига кириб бориб минг бир азобларни бошларидан ўтказишибди.
Рўйхатдан чиқарилган баъзилари бизни йўлимиз эътиқодимиз тўғрилиги учун рўйхатдан чиқаришди деган иддаоларни қилишиб юришди.Йўлим тўғри деган ғаламислар қўпол бўлса айтаман кечаси варақа тарқатишиб қўлга тушган. Вахоланки динимиз одобларини варақа тарқатиш билан етказилмайди.
Абу Хурайрадан ривоят қилинади, Росулуллоҳ алайҳиссалом Исломда учқун чиқиши бор эканига ишора қилдилар, у тоат ибодатда хаддан ошишдир. Учқун чиқишини ўз вақти бор, у тоат ибодатни кўпайтиришдан кейинги ўз холига ташлаб қўйишдир. Мана шу кўпайтириш қусур ёки шикаст етказишдан холи бўлмайди. Қусур ва шикастни хеч бирида яхшилик йўқ. Ким тўғри бўлиб инсонлар билан яқин муносабатда бўлса ўша кишини орзу хавас қилинглар ва ким бармоқлар билан ишора қилинадиган даражада ёмон бўлса уни мусулмонлар қаторида хисобламанглар.
Ушбу муборак хадисдан малумки жамиятга фитна солувчи тўғри йўлга йўлловчиларга қарши гапирувчилар қайси даражада эканлиги хадис орқалик маълум бўлмоқда.
Азиз ота оналар фарзандингиз тақдирига келажагига бефарқ бўлманлар,адашиб жиходга бораман деб динимиз давлатимизга жамиятимизга қарши бўлиб бармоқ билан кўриладиган кимсаларга айланиб қолишмасин Мен ўз профилимда адашиб қўлга тушганларни хабарини тарқатишимдан мақсадим фақат ёшларимизни огох этишдир.

© Турсун Тохир домла ANTIKORRUPSIYA гурухи админстратори

Тафсия қилинганлар