Азиз Ватандошлар!
      Давлатимизнинг олдига қўйган мақсади ва халқимизнинг умиди – халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва давлатимизнинг ривожланишидир. Бунинг учун хукумат томонидан аниқ қадамлар қўйилмоқда. Камбағалликни йўқотиш ва ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашимизнинг мухим шартларидан бири, юртимизда коррупция иллатини бартараф этиш. Айнан шу масалада давлат ташкилотларининг сайи харакатларини хам кузатмоқдаман ва бу борада хамкорлик қилиш ниятида давлат идоралари рахбарлари ва ходимлари билан учрашиб, биргаликда коррупция билан курашиш ниятидамиз.
       Бугун Antikorr.UZ. оммавий ахборот воситаси вакили сифатида, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига бориб қўмита рахбарият вакиллари билан учрашиб гаплашдик. Қўмита томонидан коррупцияни олдини олиш ва курашиш масаласида олиб борилаётган амалий чоралар хақида Antikorr.UZ. ОАВ томонидан халқимизга маълумот ва хабарларни холисона етказиб бериб борилишини ўз зиммамизга олдик. Учрашувимизнинг яна бир фойдали жихати шу бўлдики, қўмита томонидан тадбиркорлар учун ушбу йўналишдаги билимларни бериб бориш имконияти мавжуд экан. Хусусан, бугунги кунда, хукумат томонидан тадбиркорликни, жумладан чорвачиликни ривожлантириш борасида амалий чоралар ва кўмаклар берилмоқда. Лекин тадбиркорлар бу имкониятлардан шаффоф ва қонуний равишда фойдаланишларига фирибгарлар халақит беришлари мумкин. Тадбиркорлар, фирибгарларнинг хайласига тушиб қолмасликлари учун, тадбиркорлар билан Қўмита мутахассислари томонидан семинарлар ўтказиб борилишни режалаштирдик. Бу семинарлар – UzBIK (Ўзбекистон Бизнес Саноат Кенгаши) билан хамкорликда амалга ошириладиган бўлди.
         Коррупция билан курашишда хамкорлик қилишимизни қўллаб қувватлаган Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари Акбаров Аброр Акмалович ва қўмита комплаенс назорат рахбари Кариев Комил Исмоиловичга – Antikorr.UZ ОАВ томонидан берилган таклифимизни қабул қилганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Биз албатта коррупция билан курашиш борасида бирлашсак, албатта бу иллатни енгамиз!

Antikorr.UZ. ОАВ рахбари Бобур Расулев.


Тафсия қилинганлар