DCIM100MEDIADJI_0012.JPG

Азиз Ватандошлар!
      Давлатимизнинг олдига қўйган мақсади ва халқимизнинг умиди – халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва давлатимизнинг ривожланишидир. Бунинг учун хукумат томонидан аниқ қадамлар қўйилмоқда. Камбағалликни йўқотиш ва ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашимизнинг мухим шартларидан бири, юртимизда коррупция иллатини бартараф этиш. Айнан шу масалада давлат ташкилотларининг сайи харакатларини хам кузатмоқдаман ва бу борада хамкорлик қилиш ниятида давлат идоралари рахбарлари ва ходимлари билан учрашиб, биргаликда коррупция билан курашиш ниятидамиз.
       Бугун Antikorr.UZ. оммавий ахборот воситаси вакили сифатида, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига бориб қўмита рахбарият вакиллари билан учрашиб гаплашдик. Қўмита томонидан коррупцияни олдини олиш ва курашиш масаласида олиб борилаётган амалий чоралар хақида Antikorr.UZ. ОАВ томонидан халқимизга маълумот ва хабарларни холисона етказиб бериб борилишини ўз зиммамизга олдик. Учрашувимизнинг яна бир фойдали жихати шу бўлдики, қўмита томонидан тадбиркорлар учун ушбу йўналишдаги билимларни бериб бориш имконияти мавжуд экан. Хусусан, бугунги кунда, хукумат томонидан тадбиркорликни, жумладан чорвачиликни ривожлантириш борасида амалий чоралар ва кўмаклар берилмоқда. Лекин тадбиркорлар бу имкониятлардан шаффоф ва қонуний равишда фойдаланишларига фирибгарлар халақит беришлари мумкин. Тадбиркорлар, фирибгарларнинг хайласига тушиб қолмасликлари учун, тадбиркорлар билан Қўмита мутахассислари томонидан семинарлар ўтказиб борилишни режалаштирдик. Бу семинарлар — UzBIK (Ўзбекистон Бизнес Саноат Кенгаши) билан хамкорликда амалга ошириладиган бўлди.
         Коррупция билан курашишда хамкорлик қилишимизни қўллаб қувватлаган Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари Акбаров Аброр Акмалович ва қўмита комплаенс назорат рахбари Кариев Комил Исмоиловичга — Antikorr.UZ ОАВ томонидан берилган таклифимизни қабул қилганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Биз албатта коррупция билан курашиш борасида бирлашсак, албатта бу иллатни енгамиз!

Antikorr.UZ. ОАВ рахбари Бобур Расулев.


Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.