Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанц

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.06.2023 йил кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар Мирзаолимова Маъмурахон Ашуралиевнанинг жавобгар Турғунов Давронбек Рустамовичга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган.

Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Тўқимачилар МФЙ, Истеъдод кўчаси 13/32-уй-жой (кадастр рақами: 15:20:03:01:02:0530:0001:032) дастлабки ҳолатга яъни 12.10.2022 йилдаги №ОА 1119 – 557767-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомадан олдинги ҳолатига фуқаро Исмоилов Анваржон Абдукаримович номига қайтарилган.

Даъвогар Мирзаолимова Маъмурахон Ашуралиевнага ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш масаласида алоҳида тартибда даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Қуйидагиларга кўра фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.06.2023 йилдаги ҳал қилув қарорини қонун талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2001- йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан бошқа фуқароларни турар-жойга кўчириб киритишга, жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага беришга ҳақлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 184-моддасига кўра, Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.

Ушбу кодекснинг 488-моддасига кўра, Сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти – бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир.

Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Айни ҳолатда, мен 2022 йил 10 октябрь куни электрон-онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш маркази савдоларига қатнашиб, Фарғона шаҳар, Истеъдод кўчаси 13/32-уй-жойни ютиб олганлигим, 2022 йил 12 октябрдаги баённомага асосан ушбу хонадон мени мулкимга айланганлигим, 268.000.000 сўм тўловларини амалга ошириб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб давлат рўйхатидан ўтказганлигим, жавобгар ушбу хонадонни фуқаро А.Исмоиловдан қонунга хилоф равишда сотиб олиб яшаб келаётганлиги, А.Исмоилов ушбу хонадонни кредит шартномасига асосан олганлигим, лекин қарздорликни ўз вақтида тўлай олмаганлигим, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2022 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздорликни ундириш белгиланлиги, ундирувни ушбу Истеъдод кўчаси 13/32-уй-жойга қаратилганлиги, жавобгар уй-жой сотувга қўйилганлигини билса-да, менга тегишли бўлган Истеъдод кўчаси 13/32-уй-жойда яшаб уни бўшатиб беришдан бош тортиб келаётганлик ҳолатларига умуман эътибор қаратмаган.

Ишни кўришда суд томонидан қуйидаги нормалар бузилиб, нотўғри қўлланилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддаси, 166-моддаси талабларига эътибор қаратмаган. Яъни, аукцион савдосининг ғолиблик баённомасига асосан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, жавобгар уйнинг мулкдори эмаслиги, уни низоли уйга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги, ўзимга тегишли хонадонга ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилишим, ундан фойдаланишим ва уни тасарруф этишим, шунингдек ўзимнинг мулк ҳуқуқимни, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигим ҳолатларига эътибор қаратмаган.

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунининг 4-моддасига кўра, ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сонли “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-банди 3-хатбошига кўра, янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилади деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасига кўра, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. 65-моддасига кўра, эса, хусусий мулк дахлсиздир. 66-моддасига кўра, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ–336-сонли «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида хусусий мулк ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, унга кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Давлат хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча зарур шароитларни яратади. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин деб кўрсатилган.

Мазкур қонунинг 7-моддасида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги кўрсатилган бўлиб, унга кўра, мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ қонунчиликдаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади деб кўрсатилган.

Лекин мен судья С.Анваровнинг қонун нормалига зид равишда чиқарган қарорига асосан мол-мулкимдан маҳрум этилмоқдаман.

Битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги шуни англатади-ки, битим кўринишида амалга оширилган ҳаракат қонунга номувофиқлиги сабабли унинг иштирокчилари истаган ҳуқуқий оқибатларни юзага келтирмайди ва юзага келтириши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 254-модда, суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилади. Бироқ, агар суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин.

Лекин менинг талабим уйдан кўчириш бўлган. Судьянинг даъво талаби доирасидан четга чиқиши, бу жавобгарнинг манфаатини кўзлаб амалга оширилган деб ўйлайман. Суд даъво талаби доирасидан четга чиқиб қарор қабул қилганлигини қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда деган важни суд мажлисида тушунтириб бермади. Шунингдек, даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатмаган, лекин суд мажлисида аниқланган ва ҳар томонлама текширилган фактлар билан асослантиришлиги кекар бўлса-да, суд ушбу талабларни бажармади.

Қани мулк ҳуқуқи дахлсизлиги, мен ўзимнинг шахсий маблағларим эвазига ушбу низоли хонадонни сотиб олганман. Қани суд хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаганлиги ва давлат химоясидалиги ? Қани адолат ?

Давлатимиз раҳбари раислигида 2020 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида, “Судга келган ҳар бир фуқаро адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак” деган сўзларининг исботини амалда кўриш вақти келмадими ! Мен ўзининг даъво ариза бўйича ўтказилган суд мажлиси давомида адолат борлигини ҳис этмадим.

Суд битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашда, тарафларнинг иштирокини таъминлаб сўнг қарор қабул қилиши керак эди, лекин суд, Тургунов Давронбек Рустамовични, Электрон-онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш маркази ДУКни, мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимини иштирокини таъминламади.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасида, суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли деб кўрсатилган.

Лекин суд, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқламади.

Менинг мулк ҳуқуқим давлат рўйхатидан ўтган бўлса, қонуний кучда турган бўлса, қандай қилиб менинг даъво аризам қаноатлантиришдан рад этилиши мумкин.

ФПКнинг 383-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.

ФПКнинг 375-моддасига кўра, суд ҳужжатини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:

1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;

2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;

3) суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;

4) моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.

Мазкур ҳолатда, суд томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш лозим бўлади.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, ФПКнинг 386-моддасига асосланиб, апелляция инстанцияси судидан

 

СЎРАЙМАН:

 

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.06.2023 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни ва янги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантиришни

 

ИЛОВА:

1.Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

2. Апелляция шикояти нусхалари.

 

Иш бўйича даъвогар М.Мирзаолимова

Тафсия қилинганлар