Дейлик Сиз чўпонсиз, яйловда қўйларингизни боқиб юрибсиз. Кунлардан бир кун қўйларингизни ичидан биттаси инсонлар каби фикрлай бошлади ва подадаги барча қўйларга “Хой ҳалойиқ, булар бизни бекорга семиртириб боқиб юришгани йўқ, мақсадлари бизни сўйиб ейиш, кўзингизни очинг!!!” дея ақл бера бошлади, бу эси кириб қолган ақлли қўй эндиликда Сизга ёқадими?😨 Албатта йўқ.🤐

Ҳалқ таълими сохаси нега энг коррупциялашган сохалар ичида етакчиликни сақлаб қолмоқда?🧐

Ёшларнинг билимсизлигидан кимлар манфаатдор?🤔

Нима учун умумий ўрта таълим сифати борган сари қониқарсиз бўлиб бормоқда?😠

Нега аксарият коттаконларнинг фарзандлари алохида, пуллик мактабларда тажрибали мураббийлар қўлида ва махсус курсларда тайёргарликдан ўтмоқда?😟

Хулоса шуки, нимага Ҳалқ таълими сохаси замонавий тарзда, талаб даражасида ислох қилинмаётганлиги ва бу тизим энг коррупциялашган соха эканлиги ойдинлашиб бораётгандек гўё.😕

© Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA гурухи бош администратори

Тафсия қилинганлар