Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга “Бу денгиз – ўғри”, деб ёзиб қўйди.

Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка “Бу денгиз – саҳий” деб ёзиб қўйди.

Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга “Бу денгиз – қотил!”, деб
ёзиб қўйди.

Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У “Бу денгиз –
олийжаноб”, деб ёзиб қўйди.

Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.
Шунда денгиздан нидо чиқди: “Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма”

©Hayot_Falsafasi

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар