“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаларида тадбир ўтказилди.

Унда дастлаб Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Ҳ.Носиров тизимда коррупциянинг олдини олиш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари A.Исломов томонидан соҳа ходимларининг ижро интизоми, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида сифатли бажариши юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

Мулоқот давомида намойиш этилган коррупциянинг нақадар хавфли иллатлигини кўрсатувчи реал воқеаларга асосланган фильм тақдимоти барчани яна бир бор ҳушёрликка чорлади.

 

Тафсия қилинганлар