Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг туман бўлим-филиаллари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги давра суҳбати Олмазор туманида ташкил этилди.  Унда Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Ҳ.Носиров томонидан ходимларга меҳнат ва ижро интизоми, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, тизимда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аҳоли мурожаатларига масъулият билан ёндашиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.  Давра суҳбатида иштирок этган Олмазор тумани ИИБ катта инспектори, майор С.Салимжонов ҳам кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тафсия қилинганлар