НИМАГА КЎЧАЛАР АРО, МАХАЛЛАЛАР АРО ЁШЛАР АГЕНТЛИГИ ЎТКАЗИШИ КЕРАК БЎЛГАН,
“5 ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” МУСОБАҚАЛАРИДА.
УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТЕКИНГА ИШЛАШЛАРИ КЕРАК?!
Мавзуни ўқиб, нима қилибди, ўтказсанглар нима қилибди?- деган савол туғилиши мумкин.
Биз жисмоний тарбия ўқитувчиларини жахли чиқишини сабаби шуки, бир неча йиллардан бери, Биз жисмоний тарбия ўқитувчилари ДХХ КУБОГИ, ХОКИМ КУБОГИ, ПРОКУРОР КУБОГИ, СОЛИҚ РАХБАРИ КУБОГИ, СЕКТОР РАХБАРЛАРИ КУБОГИ ва нихоят Ёшлар агентликлари ўтказиши керак бўлган барча мусобақаларни, жонимизни жабборга бериб, “елкама-елка” чин дилдан хакам сифатида ўтказиб келдик!
Жеребёвкалар, мусобақа протоколлари, жараёндан расмлар ва хисоботларини тайёрлаб бердик, майдонларимиз ва спорт залларимиз, фақатгина мактаб ўқувчилари фойдаланиш керак бўлган мактаб жихозлардан, хаттоки спорт формаларидан фойдаланиб келдик.
Охир оқибат мусобақалар ўтиб бўлгач, на пул, на бир эсдалик совға беришмади!
Текин ишчи бўлиб қолдик, вахоланки бу мусобақаларга қанча вақтимиз, нақдимиз ва мехнатимиз кетди.
Йўл киралар ёнимиздан бўлди, биров бир тийин бермади!
Мана бу йил хам 10-сентябрдан, “5ташаббус олимпиадаси”ни 2 мавсуми старт олди. Қизиғи шу ердаги, айни ўқиш бошланмасдан олдин, каникулни сўнгги кунларида, кўчалар аро махалла биринчилиги учун бизлардан 150 нафардан ўқувчилар рўйхатини қилиб бериш талаб қилинди. Энди 10-сентябрда эса биз ўз ўқувчиларимиз билан мусобақа ўтказар эканмизу, МФЙ даги ёшлар етакчилари, фақат “ЗАЯВКА” бланкасини олиб келиб, тайёр фамилиялари ёзиб олишар экан!
Яна хизматни каттаси ғирт текинга, биздан экан! Ушбу Ёшлар Агентлиги, Таълим Вазирлиги хамда, Спортни Ривожлантириш Вазирлиги рахбарлари тасдиқлаган
“5 ташаббус олимпиадаси” низоми билан танишиб чиқдиму хайрон қолдим.
Бундай чала-чулпа Низомни биринчи кўришим, мутахассислиги айни спорт бўлган Спортни ривожлантириш Вазири нега бу қўпол хатоларга эътибор бермади?
Чунки у ерда жисмоний тарбия ўқитувчилари жалб этилсин деган жойи бору, лекин молиявий қисмида, хакамликка, мактаб спорт иншоотларидан фойдаланиш учун аренда пуллари тўғрисида биронта сўз йўқ!?
Бундай кўр-кўрона, хар томонлама чала “НИЗОМ”ни ким тузган, нима учун барча нюансларни эътиборга олмаган?!
Нима учун Таълим Вазири буни кўра туриб имзолаган, ёки бошқалардан тили қисиқ жойи борми?
Бор бўлган тақдирда хам, Умумтаълим мактаблари Жисмоний тарбия ўқитувчиларини, иш вақтидан сўнг бепул ишлатишга нима хаққи бор?
Агар бизга қўшимча пул тўлашганда, албатта бирга шу мусобақаларни юқори савияда ўтказишга жон деб рози бўлардик.
Вахоланки яна бепул!
Биз бола-чақа боқамиз, рўзғор қиламиз деб ишга кирганмиз, Олий маълумот олганмиз!
Лекин уч йил давомида вақтимизни, асабимизни, пулимизни кетказиб, текинга ишлаб тўйдик, жонга тегди.
Буни устига Ёшлар етакчилари тайёрга айёрлиги хаммасидан ўтиб тушмоқда,
улар ўзларини ХОКИМ ёки Вазир сифатида кўриб, бемалол буйруқ беришга ўтиб олишган!
Яъни Президент ибораси билан
“оёқлари ердан узилган”!
Қисқаси низом қайта кўрилиб, хакамларга, мактаб спорт иншоотлари, жихозларидан фойдаланиш учун, молиявий таъминот қисми тузатилмас экан, биз бу ишга аралашмаймиз!
👉 БАРЧА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА:
ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН СИЗГА ФАҚАТГИНА ПЕДНАГРУЗКАДАГИ ИШ УЧУН МАОШ ТЎЛАНАДИ,
👉 ҚОЛГАНИ ЭСА ИХТИЁРИЙ.
👉 ПЕДНАГРУЗКАДАН ТАШҚАРИ ИШ УЧУН, СИЗНИ МАОШИНГИЗДАН ҚИРҚИБ ҚОЛИШГА, БИРОН БИР МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШГА ХЕЧ КИМНИ ХАҚҚИ ЙЎҚ!
👉 СИЗНИ ИШ ВАҚТИНГИЗ 6 КУН, ХАР БИРИ 7 СОАТДАН ИБОРАТ. ХАФТАСИГА
40 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК!
👉 АГАР СИЗЛАР 1-СМЕНАДА ИШЛАСАНГИЗ, ДАРСЛАР 8:00 ДА БОШЛАНАДИГАН БЎЛСА, У ХОЛДА СИЗ 14:00 ДА БЕМАЛОЛ ИШХОНАДАН ЧИҚИБ КЕТАВЕРАСИЗЛАР.
👉 АГАРДА СИЗГА ВАКОЛОТИНГИЗДАН ТАШҚАРИ ИШ УЧУН ЧОРА КЎРИШСА, У ХОЛДА
👉 ДАВЛАТ МЕХНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 1176 ҚИСҚА РАҚАМИГА ЁКИ МЕХНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ;
👉 71.200-06-00 ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИГА ҚЎНҒИРОК ҚИЛИНГ,
👉 www.dmi.mehnat.uz САЙТИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ. ИШОНИНГ АЛБАТТА ЧОРА КЎРИЛАДИ.
© ANTIKORRUPSIYA