Одам савдоси билан шуғулланганга суд ҳукми ўқилди
“Хорижда иш бор, яхшигина даромад топасиз”, дейдиган “ҳожатбарор”ларнинг ваъдаларига ишониб қолманг. Йўқса, ўзингиз билмаган ҳолда одам савдоси қурбонига айланиб қолишингиз мумкин…
С.Салимова (исм-шарифи ўзгартирилган) бир ярим йилдан буён Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида жойлашган гўзаллик салонида ишлашб, у ерда яшовчи турк миллатига мансуб “Фуркан” исмли йигит билан танишиб, шаръий никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келишган. 2023 йил ноябрь ойида М.Абдуллаева “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали С.Салимовага алоқага чиқиб, телефон рақамини танишидан олганини, Туркия давлатига бормоқчилигини, иш кераклигини, шунга ёрдам беришини илтимос қилганган. Шунда С.Салимова М.Абдуллаевага Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида яшаши, Туркия давлатида пул топиш анча осонлигини, ўзи кутиб олиб, яшаш хонадонида бирга яшашини, иш кўплигини, Туркияга келганидан сўнг ишлаб топган пулларидан билет ва қилган чиқимларини қайтариб беришини, бирор бир таниши бўлса ўзи билан бирга олиб келиши мумкинлигини айтган. Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг М.Абдуллаева алоқага чиқиб, таниши О.Ботирова у билан бирга Туркияга ишлаш учун боришга рози бўлганини айтган, шунда С.Салимова М.Абдуллаевага ўзини ва шериги О.Ботировани хорижга чиқиш паспортини расмга олиб ташласа Туркия давлатидан уларга электрон авиачипта олиб жўнатишини айтганида, М.Абдуллаева ўзи ва О.Ботировани хорижга чиқиш паспортини ташлаб берган, агарда қизларни қадди-қомати келишган ва чиройлироқ бўлса, С.Салимова қизлардан ўзи фойдаланмоқчи бўлганлигини, кўримсизроқ бўлса, Истамбулда яшовчи асли Қўқон шаҳрида туғилган “Зиёда” исмли қизга топширмоқчи бўлганлигини, сабаби “Зиёда” қизларни ёллаб, улардан шахвоний мақсадларда фойдаланиш билан шуғулланиб келишлигини, лекин “Зиёда”ни бундан хабари бўлмаганлигини, сўнгра у 2023 йил 23 ноябрь кунига М.Абдуллаева ва О.Ботироваларга электрон авиачипта сотиб олиб, уларга ташлаб бергани ва уларни Истамбул аэропортида кутиб олишини айтган, лекин М.Абдуллаева ва О.Ботировалар 2023 йил 23 ноябрь куни Истамбул шаҳрига учиб боришмаганлигини, М.Абдуллаевага қўнғироқ қилганида, уни телефони билан боғланиб бўлмаганлигини, орадан икки кун ўтгандан сўнг М.Абдуллаева ўзи алоқага чиқиб, Истамбул шаҳрига учиб кетиш учун Фарғона аэропортида ўтирган вақтларида, ИИБ ходимлари ушлашганлигини, шериги О.Ботирова ИИБ ходимларига Туркияга нима мақсадда кетаётганликлари ҳақида айтган, 2024 йил 17 февраль куни яшаш хонадонида қайтиш учун Самарқанд шаҳрига учиб келган вақтида, аэропортда унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинганлигини айтишган.
2024 йил 21 май куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан С.Салимовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,з” бандлари билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини яъни енгиллик қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тожиддин Вахобов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси