Самарқанд вилоятии хокими Э.Турдимовга
АРИЗА
Бу аризани ёзишдан максадимиз шуки биз Самарқанд вилоятидаги Расадхона МФЙ раиси Сафаров Зокир 2022 йил май ойидаги сайловга қатнашмаслигини илтимос қилиб сураймиз. Сафаров Зокирнинг иш фаолиятидан барча махалладошлар мутлақо норози, негаки биз фуқароларга ёрдам қўлини чўзмайди.
Кам таъминланган оилаларга хеч қандай ёрдам қўлини чўзмайди, фақат ман банд сектор билан ишим кўп деб фуқароларга жавоб беради, бизларга бунақа раққоса махалла раисни керак эмаслигини маълум қиламиз. Бизларга наъмунали бировга ўрнак бўлайтикон махаллаком керак, ўқимишли рааис бўлишни илтимос қиламиз.
Бу Сафаров З.га фақат тўй бўлса, биринчи бўлиб спиртли ичимлик истемол қилиб, рақсга тушиш бўлса бўлди махалладаги ишлар билан умуман иши йўк. Махаллага ўрнак бўлайтигон оилалардан эмас, хотини бир нечи йилдан бери Исроил давлатига юрган бўлса, аввал бу одам ўзига тарбия берсун кейин бизларга ўрнак бўлсин.
Биз нечи йиллаб газсиз ўтирдик, биз махалладошлар газни тортиб олиб келдик, лекин шу газни хам бошқа худудларга махалламиз турбасидан келишиб берган. Бизларни махалламизда кўкаламазорчилик қилайлик десак кимга керак бўлса шу қилсин деб рад жавобини берди.
Бизни Расадхона фуқаролари бу раисни иш фаолиятидан норози. Сизлардан шуни илтимос қиламизки шу сайловни қонуний ўтказилишини сўраймиз. Сизлардан илтимос бизларга бунақа махаллаком керак эмас. Бизларга Олий маълумотли, бизларга ўрнак булайтигон раис керак.
Сиздан илтимос қилиб қолувчи РАСАДХОНА МФЙ фуқаролари.