Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.
Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.
Моддий манфаатдорлик таклиф қилган ҳолда ишни ўз фойдасига ҳал этишга уриниш нафақат коррупция, шунингдек, суд ишларига ноқонуний аралашишнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишига олиб келиши эслатилади.
Судьялар олий кенгаши