Сўнгги қўнғироқ тарихи ҳақида нималар биласиз?
Бир неча кундан сўнг мамлакатимиз бўйлаб минглаб мактаб ўқувчилари учун сўнгги қўнғироқ чалинади. Қулоққа таниш бўлган ушбу қўнғироқ ким томонидан кашф қилинган? Сўнгги қўнғироқ садоси остида мактаб билан хайрлашиш ғоясини ким таклиф қилган?
Қўнғироқ тарихи
Мактабда қўнғироқнинг чалиниши қадимги юнон файласуфи Афлотун (Платон) номи билан боғлиқ. Тарихий манбаларда ёзилишича, файласуф бир пайтлар болаларни сув соати ёрдамида дарсларга таклиф қилишга қарор қилган. У найча билан боғланган иккита идишни олиб, устма-уст сув қуйган. Сув пастга, ҳаво эса теппа қисмига, яъни найга ошиқиб ёқимли овоз чиқарган.
XVII асрда чехиялик педагог-реформатор Ян Амос Коменский синф тизимини амалга киритиб, дарсларнинг қўнғироқ билан тугалланишини уйлаб топган. Мушғулотлар сўнгида синфда кўчма ёки стационар қўнғироқдан фойдаланишар эди.
XIX асрда инглиз муҳандиси Уилям Стержен дунёдаги биринчи электромагнитни кашф қилди. Сўнгра Иоганн Вагнер ва Кристиан Нифф меҳнатлари билан дунёдаги биринчи тебранувчи болға яратилди.
XIX асрнинг 50-йилларида Жон Миранд бизга яхши таниш бўлган детал – қўнғироқни киритиб, ушбу қурилмани ривожлантирди. Натижада ҳаётимизга электр токида ишловчи қўнғироқ кириб келди.
Сўнгги қўнғироқ қачондан бери нишонланмоқда?
Мактабнинг тугашини нишонлаш 70 йил олдин пайдо бўлган. Биринчи бор сўнгги қўнғироқ тантаналари 1948 йилнинг 25 май куни Москвадаги 182 сонли (ҳозирги №1388) мактабида ўтказилган.
Мактаб тугашини, унутилмас онларни сўнгги қўнғироқ садолари остида нишонлашни биринчи бор педагог Фёдор Брюховецкий таклиф қилган. Кейинчалик унинг таклифи билан мактабдаги биринчи ўқиш куни – «Билимлар куни» ва сўнгги куни ҳам қўнғироқ садоси билан нишонланадиган бўлди.
Манба
t.me/antikorruz